Италиядаги зилзила

Италиядаги зилзила бир нечта шаҳарни харобага айлантирди

38
(Янгиланган 14:12 24.08.2016)
Сўнгги маълумотларга қараганда, Италияда юз берган зилзила оқибатида 24 киши ҳалок бўлган, сейсмологлар яна кучли зилзила бўлиш эҳтимолини айтишмоқда, деб хабар беради РИА Новости.

ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Сўнгги маълумотларга қараганда, Италияда юз берган зилзила оқибатида 24 киши ҳалок бўлган, сейсмологлар яна кучли зилзила бўлиш эҳтимолини айтишмоқда, деб хабар беради РИА Новости.
Магнитудаси 6 баллга тенг дастлабки ер силкиниши маҳаллий вақт билан соат 03.36да юз берган. Зилзила ўчоғи Риети провинциясидаги Аккумоли шаҳри яқинида ер юзасидан тўрт километр чуқурликда бўлган. Аматриче шаҳрида ҳам ер силкиниши натижасида кўплаб бинолар вайрон бўлган. Орадан бир соат ўтгач Умбрия провинциясида 5,4 балли иккинчи зилзила юз берган. Ер силкиниши Италиянинг қатор шаҳарларида, жумладан Рим ва Болоньеда ҳам сезилган. Маълумотларга кўра, камида учта — Асколи Пичено, Фермо ва Мачерата провинцияларида вайронгарчилик юз берган.
Қурбонлар сони ошиб бормоқда. Дастлаб олти киши ҳалок бўлгани хабар қилинган бўлса, кейинроқ бу рақам 14тага етди. Маҳаллий ОАВларнинг охирги маълумотларига қараганда, зилзила оқибатида 24 киши ҳалок бўлган. Юзлаб кишилар бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

38