Обамани ўлдирмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишБарак Обама
Барак Обама - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Гаргьюло Обамани таътил ўтказаётган Мартас-Винъярд оролида гольф ўйнаётган пайтида ўлдиришни режалаштирган", — дейилади телеканал хабарида.

ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Федерал қидирув бюроси агентлари Массачусетс штатида яшовчи шахсни АҚШ президенти Барак Обамага суиқасд қилишда гумон қилиб ҳибсга олишди деб хабар беради РИА Новости Fox News телеканалига асосланиб.

Телеканалнинг маълумот беришича, 40 ёшли Жозеф Гаргьюло 27 август куни қўлга олинган. Тинтув чоғида унинг уйидан қурол-яроғлар ва портловчи моддалар топилган. ФҚБга Гаргьюлонинг таниши унинг суиқасдга тайёрланаётгани ҳақида маълумот етказган.

"Гаргьюло Обамани таътил ўтказаётган Мартас-Винъярд оролида гольф ўйнаётган пайтида ўлдиришни режалаштирган", — дейилади телеканал хабарида.

Бюронинг маълумотига қараганда, Гаргьюло руҳан носоғлом бўлган ва тез орада АҚШда ҳарбий ҳолат киритилишига ишонган. У бир неча марта АҚШ хавфсизлик хизмати ходимлари ва мусулмонларни ўлдириш билан таҳдид қилган, дейилади телеканал томонидан.

 

Янгиликлар лентаси
0