Google ва Хиллари товламачилиги

Google Хилларини "ёқимтой" қилишга уринган

389
(Янгиланган 19:05 13.09.2016)
Google қидирув тизими Хиллари Клинтон сайлов кампаниясига ёрдам бериш учун қандай муттаҳамлик қилаётгани ҳақида Гарвард университети профессори, психолог Роберт Эпстайн Sputnik мухбирига сўзлаб берди.

ТОШКЕНТ, 13 сен – Sputnik, Дмитрий Косырев. АҚШда демократлар ва республикачилар партиялари номзодлари орасида президент курсиси учун рақобат айни авжиган чиққан бир вақтда Хиллари Клинтон Гугл ёрдамида қандай муттаҳамлик қилаётгани маълум бўлди, деб ёзади Sputnik.

Мэтт Либерман исмли фуқаро қидирув тизимига “Хиллари Клинтон” сўзи билан сўров киритганда Гугл унга аллақандай ғалати, Клинтонни мақтовчи жавоблар бераётганинини пайқаб қолган ва бу ҳақида youtubeда видеомурожаат жойлаштирган.

Клинтон ва Трамп орасида шиддатли сайлов кампанияси кетаётган вақтда, бу шунчаки тасодиф бўлиши мумкин эмас, албатта. Либерман ўз видеосида демократлар партиясининг Клинтонлар оиласи ва Пентагон билан узоқ вақт давом этаётган дўстлиги саба бўлиши мумкин дейилган.

Кўпчилик Гуглнинг “гап ўргатувчи” функциясини яхши билади. Ушбу функция тез-тез қидирилаётган жумла ва ибораларини эслаб қолиб, янги киритилаётган сўровларга энг оммавий бўлган жумлаларни автоматик равишда таклиф қилади. Одатда, бу жуда қулай бўлиб у фойдаланувчининг вақтини тежашга хизмат қилади.

Мисол учун, сиз Гугл қидирув тизимига “Uzbekistan” деб ёза бошласангиз Uzbekistan airways, O’zbekiston yangiliklari, “Uzbekistan Rio 2016” каби жумлаларни таклиф қилади.

Бугунги кунда барча қидирув тизимлари шундай хусусиятга эга. Лекин “Хиллари Клинтон” иборасини изламоқчи бўлган АҚШлик фойдаланувчилар ғалати тасодифларга дуч келган. “Хиллари…” деб ёза бошлаган кишига “Хиллари Клинтон президент”, “Хиллари Клинтон сайловларда ғолиб чиқди”, “Хиллари Клинтон бизнинг ёқимтойимиз” деган иборалар таклиф қилинган.

Хиллари Клинтон...
© Foto : Bing, Yahoo, Google
"Хиллари Клинтон..."

Мутахассислар буни Гугл томонидан амалга оширилган жиддий муттаҳамлик дейишмоқда. Чунки шундай йўл билан Гугл фойдаланувчилар фикрини бошқаришга уринган. Хусусан, Хиллари ҳақида ёмон гаплардан узоққа олиб кетиб, фақат ижобий маълумотларни фойдаланувчи “бурни остига" тиқиштирган.

АҚШда оммавий бўлган Bing ёки Yahoo қидирув тизимларида бундай "тасожифлар" аниқланмаган.

Бундан хулоса фақат битта бўлиши мумкин – Гугл корпорациясида кимдир Хилларига ёрдам бермоқда. Бунинг учун алоҳида махсус дастур тузилган, дейди Гарвард университети профессори  Роберт Эпстайн.

Шу ўринда, Хилларининг рақиби бўлган Дональд Трамп ҳақида маълумот қидирилганда Гугл “Trump dump” (ахмоқ), “Trump dead” (ўлган) каби ибораларни фойдаланувчига таклиф қилинган.

“Дональд Трамп...“
© Foto : Google
“Дональд Трамп...“

Ушбу можаро 2016 йилнинг баҳорида аниқланган бўлишига қарамасдан Google корпорацияси буни тан олмаган.

Шундан кейин, профессор Эпстайн бошчилигидаги гуруҳ хуфия текширув ишларини бошланган. Фирибгарларни қўли билан ушлаш учун улар турли штатларда жойлашган турли компьютерлардан Гугл қидирув тизимига керакли иборани киритиб комьютер экранини суратга туширишган (скриншот). Натижада, муттаҳамлик бундан ҳам беш баттар авж олгани аниқланган.

Ҳозирги замонда, ҳар бир фуқаро ўзи доимий фойдаланиб келаётган қидирув тизимининг “асирига” айланган.  Қидирув тизими фойдаланувчи бераётган сўровлар асосида унинг портретини тузади ва келажакда ўзининг “гап ўргатувчи” функциясини шунга мослайди. Ундан ташқари тузилган портретга қараб сизга қизиқ бўлган, ёки Гугл сизга еткизмоқчи бўлган турли маълумотлар, реклама, бирор мавзудаги янгиликларни “гап ўргатувчи”  функцияси орқали фойдаланувчи “бурни остига” суқилади.   

Профессор Эпстайн психолог сифатида бундай “гап ўргатувчи” миллионлаб сайловчилар фикрига таъсир қилиши мумкин дейди.  Эслатиб ўтамиз, Гуглдан дунёнинг 90% интернет фойдаланувчилар фойдаланади.   

Профессор ва унинг ҳамкасабалари аниқлаган маълумотга кўра, қидирув тизимлари “гап ўргатувчи” функцияси ёрдамида фойдаланувчиларни “бўйнига ип солинган итдек” етаклаб юриши мумкин. Буни “Қидирув тизимларининг манипуляция хусусияти” (SEME) дейилади. У шундай ясалганки, “Гап ўргатувчи” функциясини ўчириб қўйишнинг ҳам иложи йўқ. Олдин бу оддий вақтни тежовчи ёрдамчи бўлган бўлса, ҳозир “гап ўргатувчи”нинг асосий вазифаси – манипуляция қилиш, яъни одамлар онги ва хулқини бошқаришдир.

Бугунги кунда бу нафақат АҚШ сайловига таалуқли. Дунёдаги 90% интернет фойдаланувчилар фойдаланишини ҳисобга олганда, Гугл  SEME орқали 25% сайловчилар фикрига таъсир ўтказиши мумкин. Ушбу фоиз йил сайин ошиб бормоқда.

Энг қизиғи, Googleни бунинг учун жавобгарликка тортишни ҳам иложи йўқ, чунки бундай жиноятлар учун жазо ҳали қонунда ёзилмаган.

389