Пушкиннинг эваралари - Александр Александрович ва Мария Александровна. Архив сурат

Пушкиннинг эвараси Бельгияга қандай қилиб бориб қолганини айтиб берди

949
(Янгиланган 11:22 16.09.2016)
Александр Александрович Пушкин - буюк рус шоири Александр Сергеевич Пушкиннинг энг сўнгги авлодидир. У рафиқаси Мари-Мадлен (Мария Александровна)Пушкина-Дурново билан бирга Брюссельда истиқомат қилади. Мари-Мадлен Пушкин ва Николай Васильевич Гогольнинг авлоди ҳисобланади.

ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Спутник Молдова мухбири Янина Козарь Александр Александрович ҳамда Мария Александрова билан суҳбатлашишга муваффақ бўлди. Суҳбат чоғида жуфтлик уларнинг оиласи қандай қилиб Европага бориб қолгани, шунингдек, хайрия ишлари ҳақида сўзлаб беришди.

Александр Пушкиннинг эвараси рус классиги номи билан аталган жамғарма асосичиларидан биридир. Катта ҳурмат-обрўга эга эр-хотин Пушкин номидаги халқаро жамғармага раҳбарлик қилиб, 17 йилдан бери саратон касаллигига чалинган болаларга ёрдам бериб келишмоқда. Ёрдам олаётган беморларнинг аксарияти россияликлардир.

- Айтингчи, сиз буюк шоир Александр Сергеевич Пушкинга ким бўласиз?

Александр Александрович: Мен Пушкиннинг тўғридан-тўғри авлоди вакилиман, яъни Александр Сергеевичнинг ўғли — Александр Александровичнинг эварасиман.

- Қайси тилни она тилим деб биласиз — рус тилиними ёки француз?

А.А.: — Ёшлигимизда иккимиз ҳам ўз оилаларимиз даврасида рус тилида гаплашганмиз. Аммо иккимиз ҳам француз тилидаги мактабга борганмиз. Кейинчалик кундалик ҳаётимизда француз тили кенг ўрин эгаллагани учун, бугунги кунда рус тилида сал қийналиброқ гапирадиган бўлиб қолдик. Аммо рус тилини чиндан ҳам она тилимиз деб биламиз, ва имконият туғилиши билан унда сўзлашишга ҳаракат қиламиз.

Мария Александрова: — Болалигимизда бизга Пушкиннинг эртаклари, унинг "Руслан ва Людмила" поэмасини ўқиб беришар эди. Албатта, ота-оналаримиз бизга буюк бобокалонимиз ҳақида кўп гапиришган, шу боис ёшлигимиздан Александр Сергеевични кўринмас, аммо ибратга сазовор бир сиймо тариқасида ҳамиша ёнимизда ҳис қилганмиз.

Тўғрисини айтадиган бўлсам, ота-онамиз бизга ёрқин китоблардаги Пушкин ҳақида эмас, балки болалигида ўта шўх-шодон бўлган, улғайгач — хонимларга мулозамат кўрсатадиган — бир сўз билан айтганда, ўта ҳиссиётли ва тез севиб қолувчи бир инсон ҳақида ҳикоя қилардилар. Аммо бобомиз биз учун ҳамиша орият ва ғурур рамзи бўлиб қолади. У айнан шундай яшаган ва ҳар бир биограф буни тасдиқлаши мумкин.

- Европага қандай қилиб келиб қолдиларингиз?

А.А.: — Бу 1917 йилда бўлган. Бува-бувим инқилоб тугашини кутиш учун Қримга йўл олганлар. Аммо мамлакатимиз тарихида ўта кескин ва туб бурилишлар рўй берганини англагач, Туркияга иммиграция қилишни афзал билганлар. Ўша ерда икки йил яшаб Мария Александровнанинг бува-бувиси билан танишганлар ва Туркияга қараб кетганлар.

- Иккалангизнинг танишувингиз қай тариқа кечган?

- А.А: - 1949 йил Пушкиннинг аксарият авлодлари Франция жанубидаги катта кошонада тўпланишган. У ерда авлодимиз вакиллари истиқомат қилишарди. Аммо бола бўлганимиз учун бир-биримизга унчалик эътибор қилмаганмиз.

Мари билан иккинчи учрашувимиз 1960 йилда рўй берган. Иккимиз ҳам 18 ёш бўлганимиз учун бир-биримизга жуда ёққанмиз. Аммо тўйимиз бўлишини 9 йил кутишимизга тўғри келган. Мария Парижда, мен эса Бельгияда таҳсил олардик, ўқишни тамомлашимиз керак эди. Кейин эса отам токи армияда хизмат қилмас эканман, уйланишни хаёлимга ҳам келтирмаслигим лозимлигини айтганлар. Ўша вақтларда ота-она гапини икки қилиш катта ахлоқсизлик ҳисобланарди…

Аммо армиядан қайтганимда отамлар вафот этиб қолдилар, шу боис Мария билан бир йилдан сўнг турмуш қурганмиз.

- 1999 йилда сизлар Пушкин номидаги халқаро жамғармага асос солгансизлар. У икки йўанилшда фаолият олиб боради: Европа ва Бельгияда Пушкин ижодини тарғиб қилиш ҳамда Россияда саратон касаллигига чалинган болаларга ёрдам кўрсатиш. Жамғармага қай тариқа асос солгансизлар ва бугунги кунда у қай тарзда фаолият юритмоқда?

А.А.: Биз Пушкин ҳақида Европаликлар унчалик кўп маълумотга эга эмаслигини англаб етдик. Мисол учун, бу ерда "Борис Годунов" ёки "Евгений Онегин" опералари намойиш этилганда, афишарларда ҳеч қачон улар Пушкин асарлари асосида яратилгани ёзилмайди. Биз ҳатто, театрларга қўнғироқ қилиб бу фактни кўрсатиб ўтишни ва келгусида бундай хатоларга йўл қўймасликларини сўраганмиз.

М.А.: Биз фарзанд кўра олмадик, шу боис, энг асосий мақсадимиз россиялик болаларга ёрдам бериш бўлиши керак, деган фикрга келдик. Биз маблағ тўплаб, пулларни Санкт-Петербургдаги Николай Петров номидаги саратон касаллиги касалхонасига юборамиз. Пулларни ҳар йили ўтказиладиган хайрия-тадбирлари орқали йиғамиз.

- Айтингчи неча йилдан бери биргасизлар?

А.А.: 47 йил бўлди биргамиз.

- Сизларга узоқ умр тилаймиз, амалга ошираётган эзгу ишларингиз давом этишини ва бу йўлда куч-қувват сизни ҳеч қачон тарк этмаслигини тилаймиз!

949

Байден Горбачёвни юбилей билан табриклади

161
(Янгиланган 20:45 02.03.2021)
АҚШ президенти Жо Байден СССР собиқ раҳбари Михаил Горбачёвни юбилей билан табриклади. 2 март куни СССРнинг собиқ президенти 90 ёшни қаршилади.

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден СССР собиқ раҳбари Михаил Горбачёвни юбилей билан табриклади. РИА Новости хабарига асосан.

Бугун, 2 март куни СССРнинг собиқ президенти 90 ёшни қаршилади.

"Америка халқи номидан сизни 90 ёшингиз билан табриклайман. Бу сизнинг афсонавий ҳаётингиздаги муҳим воқеа. Мардлик ва озодликка бўлган садоқатингиз, ўнлаб йиллар давомида қийин, аммо зарур қарорларни қабул қилганингиз туфайли дунё хавфсизроқ бўлди ва бу ҳали ҳам илҳом манбаи бўлиб қолмоқда", - деб ёзилган мактубда.

Горбачёв-фонди матбуот хизмати бошлиғи Павел Палажченко маълум қилишича, мактубда СНВ-3 шартномаси хусусида ҳам тўхталган.

"Мен чин дилдан умид қиламанки, СНВ-3 шартномасининг беш йилга узайтирилиши, Сиз бошлаган ишни давоми биргаликдаги саъй-ҳаракатлар йўлида АҚШ ва Россия келгусида ҳам ҳамкорлик қилиши мумкинлигидан далолат беради", - дейилган табрик мактубида.  

161
Теглар:
СССР, юбилей, Михаил Горбачёв, АҚШ, Россия

Қайси пароллар 2020 йилда оммабоп бўлди

79
Ўтган йили энг оммабоп бўлган пароллар рўйхати эълон қилинди. 123456 бирикмаси аввалгидек оммабоплигича қолмоқда.

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. DLBI маълумотлар сизиши разведкаси хизмати 2020 йилда энг оммабоп бўлган пароллар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда “Известия” нашри хабар қилмоқда.

123456 бирикмаси аввалгидек энг оммабоп парол бўлиб қолмоқда. Рейтингда 123456789 ва 000000 ҳам юқори ўриндан жой олган. Биринчи марта унда “asdasd” ва “asdfghjkl”, кирилл ёзувидаги “марина” пайдо бўлган.

Шу билан бирга “qwerty” бирикмасидаги пароллар етакчи поғоналардаги ўрнини йўқотган. Улар ўтган йили рўйхатнинг биринчи ярмини эгаллаганди. Лекин бу бирикмалар фақат ҳарфлардан иборат пароллар орасида етакчи.

Хизмат маълумотларига кўра, инглизча “password”, “iloveyou”, “dragon” ва “monkey”кодлари энг кўп тарқалган. Кирилл ёзувида эса “йцукен” (ўтган йили иккинчи ўринда эди), “пароль” (2019 йил етакчиси), “я”, “любовь” ва “привет” энг кўп фойдаланилган.

Энг оммабоп ўнталикка “наташа”, “максим”, “люблю”, “андрей” ва “марина” ҳам киритилган.

Бундан ташқари, 2020 йилда коронавирус билан боғлиқ пароллар пайдо бўлган. Масалан, “covid19”, “корона”, “epidemic”, “COVID19_Access”, “pandemic”, “coronavirus”.

79
Мужчина держит папку в руке

Ҳарбий хизмат, ички ишлар ва божхона: пенсия таъминотига доир янги қонун

295
(Янгиланган 20:20 02.03.2021)
“Ҳарбий хизмат ўтаган, ички ишлар ва божхона идораларида хизмат ўтаган шахслар ҳамда уларнинг оила аъзоларини давлат пенсия билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси тайёрланди.

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. “Ҳарбий хизмат ўтаган, ички ишлар ва божхона идораларида хизмат ўтаган шахслар ҳамда уларнинг оила аъзоларини давлат пенсия билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси тайёрланди.

Шавкат Мирзиёев 12 февраля принял участие в расширенном заседании коллегии Министерства внутренних дел Республики Узбекистан
Пресс-служба президента Узбекистана

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишдан кўзланган мақсадлар:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилаётган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва собиқ Совет Социалистик Республикалар Иттифоқининг қонун ҳужжатларига мувофиқ яратилган бошқа ҳарбий тузилмаларда ҳарбий хизмат ўтаган бўлиб, собиқ Иттифоқ таркибига кирган, бироқ Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо бўлмаган давлатлар ҳудудида истиқомат қилаётган шахслар ҳамда ушбу шахслар оила аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилиш (агар зикр этилган шахсларнинг пенсия таъминоти, мулоҳаза юритилаётган давлатларнинг ҳарбий хизмат (хизмат) ўтаган шахслар ва уларнинг оила аъзоларини пенсия билан таъминлашга оид қонун ҳужжатларида кўзда тутилмаган бўлса);

ҳарбий хизматчиларни ижтимоий жиҳатдан муҳофаза қилиш масалаларини нафақат уларнинг ҳуқуқ ва имтиёзларига тааллуқли кўплаб меъёрларни бир бутун қилиб, ўз ичига мужассам этадиган кодекс хусусиятига эга ҳужжат асосида, балки соҳага оид устувор масалаларни белгилаш бўйича давлат ҳокимияти идораларининг мажбуриятларини аниқ ифодалайдиган, мулоҳаза юритилаётган масалаларни рўёбга чиқариш йўлларини белгилаб берадиган ҳужжат асосида йўлга қўйиш киради.

"Қонун лойиҳаси пенсияларнинг қуйидаги миқдорларини кўзда тутади:

а) ҳақиқий ҳарбий хизмат ўталган муддат 20 йилни ташкил этса, пул таъминотига оид тегишли сумманинг 40 фоизи, хизмат ўташнинг чекланган ёшига етгани ёки соғлиги ёмонлашгани муносабати билан ҳақиқий ҳарбий хизматдан (хизматдан) истеъфога бўшатилган шахсга эса 45 фоизи тайинланади. 20 йилдан ортиқ ўталган ҳар бир тўлиқ хизмат йили учун пул таъминотига оид тегишли сумманинг 3 фоизи қўшилади. Бироқ пенсия миқдори, ушбу сумманинг жами 75 фоизидан ошмайди;

б) умумий меҳнат стажи 25 йилни ташкил этса, пул таъминотига оид тегишли сумманинг 40 фоизи, 25 йилдан ортиқ ҳар бир тўлиқ стаж йили учун зикр этилган сумманинг 1 фоизи қўшилади;

в) меҳнат стажи ҳисобга олинган тарзда хизмат ўтаган йиллари учун пенсия тайинланаётганида: умумий меҳнат стажи 20 йилни ташкил этса,  пул таъминотига оид тегишли сумманинг 40 фоизи, 20 йилдан ортиқ ҳар бир тўлиқ стаж йили учун зикр этилган сумманинг 3 фоизи қўшилади. Бироқ пенсия миқдори, пул таъминотига оид тегишли сумманинг жами  75 фоизидан ошмайди.

Хизмат ўтаган йиллари учун тайинланадиган пенсия миқдори Ўзбекистон Республикасида жорий этилган ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдоридан кам бўлиши мумкин эмас.

Ҳарбий хизматчилар тоифасига мансуб, ногиронлик ҳолати ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлган (ҳарбий жароҳат олган) ногиронларга қуйидаги миқдорларда пенсия тайинланиши кўзда тутилган:

I гуруҳ ногиронларига – пул таъминотига оид тегишли сумманинг  90 фоизи;

II гуруҳ ногиронларига – пул таъминотига оид тегишли сумманинг  80 фоизи;

III гуруҳ ногиронларига – пул таъминотига оид тегишли сумманинг  55 фоизи", - деб ёзилган ҳужжатда.

295
Теглар:
Давлат божхона қўмитаси, божхона, Ички ишлар органи, Тошкент, Ўзбекистон