Қирғизистон президенти - Алмазбек Атамбаев. Аохив сурат

Атамбаев соғлиги туфайли БМТ кенгашида қатнаша олмайди

158
(Янгиланган 10:13 20.09.2016)
Ню-Йоркка учиб кетаётган Қирғизистон президенти самолёти Туркияда тўхтаган вақтида президент ўзини ёмон ҳис қилиб қолди.

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев, соғлиги туфайли, Нью Йоркда бўлиб ўтаётган БМТ Бош ассамблеяси кенгашига ташрифини бекор қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik Қирғизистон, президент матбуот котиби Алмаз Усенов сўзларига асосланиб.

Бундан олдин Атамбаев БМТнинг 71 сессиясига йўл олгани хабар қилинган эди. Самолёт Туркиянинг Отатурк аэропортига қўнган вақтида, президент кўкрак қисмида оғриқ сезган ва унга врачлар  ёрдамга етиб келган.

Дастлабки кўрик асосида врачлар президентда юрак касали аломатларини топишган ва унга дарҳол чуқурроқ ташҳис ўтказш кераклигини хабар беришган.

Атамбаев буйруғига биноан БМТ кенгашида Қирғизистон делегациясига республика ташқи ишлар вазири Эрлан Абдылдаев бошчилик қилади.

158