БМТ Бош котиби Пан Ги Мун архив сурат

БМТ Бош котиби мигрантлар ва мусулмонларни таъқиб қилишни тўхтатишга чақирди

234
(Янгиланган 19:00 20.09.2016)
“Айниқса мусулмонлар турли шубҳа-гумонлар нишонига айланиб қолишмоқда”, -деди Пан Ги Мун.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. БМТ Бош котиби Пан Ги Мун дунёдаги барча сиёсатчиларни мигрантлар ва мусулмонларни таъқиб қилишдан воз кечишга чақирди, деб хабар беради РИА Новости.

"Борган сари қочоқлар ва мигрантлар зўравонликка дуч келишмоқда. Айниқса мусулмонлар турли шубҳа-гумонлар нишонига айланиб қолишмоқда. Барча сиёсий етакчилар ва номзодларга мурожаат қилмоқчиман: одамларни ажратиш ва юрагига ваҳима солиш орқали ўзингизга овоз тўплаш мақсадидаги камситувчи ва сиёсий ҳаракатлардан ўзингизни тийинг ", — деди Бош котиб БМТ Бош ассамблеясида чиқиш қилар экан.

"Дунё ёлғонга ва ҳақиқатнинг бузиб кўрсатилишига қарши туриши, камситишнинг барча шаклларини рад этиши даркор", — деди у.

234