АҚШ президенти Барак Обама

АҚШ Конгресси биринчи марта Обама қўйган тақиқни инкор этди

282
(Янгиланган 11:48 29.09.2016)
АҚШ конгресси Обаманинг 11 сентябрь воқеалари сабаб Саудия Арабистонига қарши даъво қўзғаш имконини берувчи қонун лойиҳасига қўйган ветосини бартараф этди

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. АҚШ Конгресси Обама томонидан "11 сентябрдаги терактларда қурбон бўлганларнинг оилаларига Саудия Арабистони устидан судга арз қилиш ҳуқуқини берувчи" қонунга нисбатан қўйилган "вето"си яъни тақиқини бартараф этишга муяссар бўлди; конгрессменлар Барак Обама ҳокимият тепасида бўлган даврдан бери илк маротаба ўз ҳуқуқларидан фойдаландилар, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

23 сентябр куни АҚШ конгресси 2001 йил 11 сентябрдаги терактларда қурбон бўлганларнинг оилаларига чет эл ҳукумати ва фуқаролари устидан судга арз қилиш ҳуқуқини берувчи қонунчилик лойиҳасини бир овоздан тасдиқлаган эди. Гап, хусусан, Саудия Арабистони ҳақида борган бўлиб, саудиячилар бундан олдин ҳам бир неча бор террорчиларни қўллаб-қувватлашда айбланган эди.

Қонун қабул қилинган куннинг эртасига Обама қарори билан ушбу лойиҳа рад этилди. АҚШ президенти ўз қарорини "иттифоқдошлар билан алоқаларни бузишни истамаслиги" билан изоҳлади.

Конгресс Обамага қарши

Рейтер агентлиги хабарига кўра, конгрессменларнинг 348 нафари (76 тага қарши) президент қўйган вето қайтарилиши учун овоз беришган овоз берган.

Конгресснинг оммавий норозилиги вакиллик палатасининг аксариятини республикачилар ташкил қилиши билан изоҳланади. Улар доимий равишда демократ-президент қабул қилган қарорларни танқид қилиб келадилар.

Айтганча, Барак Обаманинг партиядошлари ҳам тақиқ бекор қилиниши учун овоз берганлар.

Экспертларнинг таъкидига кўра, Конгресс Обама президентлик курсисига ўтирганидан буён биринчи марта у қўйган тақиққа қарши чиққан.

"Хавфли ҳодиса"

Конгресс қарори Оқ уй томонидан аллақачон танқид қилинди. Обаманинг матбуот-котиби Жош Эрнест республикачиларнинг фаолиятидан, нафақат демократлар, балки сайловчи-республикачиларнинг ўзлари ҳам қаттиқ норози экани ҳақида баёнот қилди.

Обаманинг ўзи эса овоз бериш натижаларини "хавфли ҳодиса" деб атади. Ҳарбий хизматчилар билан учрашувда у "судга бериш тўғрисидаги қонун" АҚШнинг ўзига қарши хизмат қилиши мумкинлигини айтиб ўтди.

"Биз кутилмаганда бутун дунё бўйлаб қилаётган ишларимиз учун жавоб берадиган бўлиб қолдик. Судларга бериладиган шикоят аризалар субъетига айландик. Ахир натижа қандай бўлишини билмаймиз-ку", — деб таъкидлади Обама.

АҚШ президенти, шунингдек, Конгресс қачондир "бош кўтариши" мумкинлиги ҳақида хаёлига келтирмаганини қўшимча қилди.

282
Прохожие на одной из улиц в Москве

Олимлар нега одамлар "ўликларни эшитишлари"ни тушунтириб беришди

370
Буюк Британияда спиритизмга қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Бу диний-фалсафий доктрина бўлиб, унга асосан, одамларнинг жони ўзга оламда яшашда давом этади ва вақти-вақти билан медиумлар ёки экстрасенслар ёрдамида тирик одамлар билан боғланади

ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Британиялик олимлар тадқиқот ўтказиб, у асосда нега айрим одамлар "ўликларни эшитиш қобилиятига эга бўлишлари"ни тушунтириб бердилар. Тадқиқот натижалари Wellcome Trust журналида эълон қилинган.

Маълумки, руҳлар мавжудлиги илм-фан томонидан исботланмаган. Аммо, жуда кўпчилик, улар билан ўлган одамлар гаплашишлари ҳақида айтиб келадилар.

Буюк Британияда спиритизмга қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Бу диний-фалсафий доктрина бўлиб, унга асосан, одамларнинг жони ўзга оламда яшашда давом этади ва вақти-вақти билан медиумлар ёки экстрасенслар ёрдамида тирик одамлар билан боғланади.

Бундай амалиётга ўргатадиган спиритуалистлар миллий уюшмасига 11 мингга яқин одам аъзо. Уларга спиритизмдан дарс берилади ва амалиётчи медиумлар хизматларини таклиф қиладилар.

Тадқиқотлар давомида олимлар Спиритуалистлар миллий уюшмасининг руҳларни эшитувчи 65 вакили ва ўлганлар билан суҳбат қилмайдиган 143 киши билан савол-жавоб қилганлар.

Маълум бўлишича, иштирокчиларнинг 44,6%и ҳар куни ўлганлар овозини эшитаркан, 33,8%и - фақатгина охирги кунларда эшитган. Медиумларнинг аксарияти (79%и) руҳлар билан мулоқот улар кундалик ҳаётининг бир қисми эканлигини маълум қилганлар. 65% дан ортиғи овозлар уларнинг мияларида янграшини, 31,7%и эса - овозлар ҳам мияда ҳам ташқи оламда янграшини айтганлар.

Шу тариқа, олимлар, медиумлар овоз галлюцинацияларига ва ўз ички оламига ғарқ бўлишга қодирлигини аниқлаганлар

370

Жириновский ўзининг Украина президенти этиб сайланиш имкониятига баҳо берди

368
(Янгиланган 18:43 19.01.2021)
Россия Либерал-демократик партияси етакчиси Украина сайловларида иштирок этганда, мамлакат президенти бўлган бўлиши мумкинлигини айтди.

ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Россия Либерал-демократик партияси (ЛДПР) етакчиси Владимир Жириновский Украина сайловларида иштирок этганда, мамлакат президенти этиб сайлана олган бўларди деб ҳисоблайди.

“Албатта. Менга ҳам руслар, ҳам украинлар овоз берган бўларди”, - деди сиёсатчи “Россия 1” телеканали эфирида тегишли саволга жавоб бераётиб.

Жириновский Украина ва унинг иқтисодиёти қандай барбод бўлаётганини кўриш барчанинг жонига текканини таъкидлади.

“Бутун дунё бизнинг ва бошқаларнинг вакциналари учун навбатда турди. Фақатгина Украинада вакцина йўқ. Кулгили, ёнида Россия, уларга таклиф қилишмоқда – олинг, ҳатто бепул, лекин жавоб йўқ”, - деди у.

Шунингдек, ЛДПР етакчиси Украинада рус тили билан боғлиқ вазиятга баҳо берди. Украина ҳукумати “русларни зўрлаб украинча гапиртиришга уриниб”, ундан фойдаланишни тақиқламоқда.

368
Теглар:
Украина, Жириновский
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев озвучил послание Олий Мажлису

Мирзиёев: янги Ўзбекистонни барпо этиш устунларидан бири - кучли маънавиятдир

113
Президент раҳбарлигидаги йиғилишда Республика Маънавият ва маърифат маркази ишини танқидий ўрганиб чиқиб, фаолиятини тубдан такомиллаштириш зарурлиги айтилди.

ТОШКЕНТ, 19 янв - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

"Агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир, – деди Шавкат Мирзиёев йиғилишда. – Биз янги Ўзбекистонни барпо этишга қарор қилган эканмиз, иккита мустаҳкам устунга таянамиз. Биринчиси – бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт. Иккинчиси – аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавият. Биз яратаётган янги Ўзбекистоннинг мафкураси эзгулик, одамийлик, гуманизм ғояси бўлади. Биз мафкура деганда, аввало, фикр тарбиясини, миллий ва умуминсоний қадриятлар тарбиясини тушунамиз. Улар халқимизнинг неча минг йиллик ҳаётий тушунча ва қадриятларига асосланган", – деди Мирзиёев.

Маълумки, бугун дунёда кескин кураш ва рақобат ҳукм сурмоқда, манфаатлар тўқнашуви кучаймоқда. Глобаллашув жараёнлари инсоният учун беқиёс янги имкониятлар билан бирга кутилмаган муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда. Миллий ўзлик ва маънавий қадриятларга қарши таҳдид ва хатарлар тобора ортмоқда. Фақат ўзини ўйлаш, меҳнатга, оилага енгил қараш, истеъмолчилик кайфияти турли йўллар билан одамлар, айниқса, ёшлар онгига устамонлик билан сингдириляпти.

Терроризм, экстремизм, трансмиллий ва кибер-жиноятчилик, одам савдоси, наркотрафик каби таҳдидлар хавфи ошиб бормоқда. Баъзи ҳудудларда атайин беқарорлик юзага келтирилиб, норозилик кайфияти авж олдирилмоқда.

Бундай таҳликали вазиятда ҳушёр ва огоҳ бўлиб, халқ тинчлиги, мамлакат манфаатларини ўйлаб яшаш зарур.

Давлат раҳбари лоқайдлик ва бепарволик энг катта хавф эканини, бугун учраётган ижтимоий муаммоларни камайтириш учун нуронийлар тарбияси, жамоатчилик назорати етишмаётганини таъкидлади.

Йиғилишда қайд этилганидек, ижтимоий-маънавий муҳитни илмий асосда таҳлил қилишни даврнинг ўзи талаб этмоқда. Жамиятда маънавий-маърифий ишлар шундай асосда йўлга қўйилмагани учун ҳам кутилган натижани бермаяпти.

Шунинг учун Республика Маънавият ва маърифат маркази ишини танқидий ўрганиб чиқиб, фаолиятини тубдан такомиллаштириш зарурлиги айтилди.

Президент ушбу марказнинг "Маънавият тарғиботчиси" ўқув муассасаси негизида Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтини ташкил этиш таклифини билдирди.

Йиғилишда маънавий-маърифий ишларни сифат ва мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари белгиланди.

 

113