Россия президенти Владимир Путин

"Биз уларни ҳожатхонада гумдон қиламиз" ёхуд Путиннинг энг ёрқин иборалари

2758
(Янгиланган 16:38 04.10.2016)
Россия Президенти Владимир Путин ўзининг ёрқин ва мўлжалга аниқ тегадиган иборалари билан ҳам машҳур. Путиннинг энг машҳур "биз уларни ҳожатхонада гумдон қиламиз" деган гапи бундан роппа-роса 17 йил олдин, 1999 йилда Путиннинг Остонага сафари вақтида айтилган

ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Россия Президенти Владимир Путин сешанба куни минтақалараро ҳамкорлик масалаларига бағишланган навбатдаги форумда иштирок этиш учун Қозоғистоннинг Остонасига сафар уюштирди. Спутник агентлиги Россия президентининг энг ёрқин ибораларини эътиборингизга ҳавола қилмоқда. Спутник Қозоғистон хабари асосида.

"Россия самолётлари Чеченистонда фақат ва фақат террорчилар бўйлаб зарба бермоқда ва беришда давом этади. Биз террорчиларни улар қаерда бўлишларидан қатъий назар таъқиб этишда давом этаверамиз, аэропортда бўлса — аэропортда. Керак бўлса, мени кечирасизу, агар биз уларни ҳожатхонада ушлаб олсак, ўша жойнинг ўзида гумдон қиламиз. Бўлди, масала ёпилди", — деган эди 1999 йилда Бош вазир сифатида Остонага ташриф буюрган Владимир Путин.

Чўкиб кетди

2000 йилнинг сентябрида Си-эн-эн телеканали бошловчиси Ларри Кинг "Россиянинг "Курск" сувости кемасига нима бўлди?" деб савол берганида, Путин қисқа қилиб: "Чўкиб кетди" дея жавоб қайтарган эди.

Эшкакли кемадаги қул сингари

"Россия Федерациясига президент бўлишимни истаб мен учун икки марта овоз берган, мени сайлаган халқим олдида виждоним пок. Мана шу саккиз йил давомида худдики эшкакли кемадаги қул сингари тонг саҳардан оқшомгача бор кучимни сарфлаб меҳнат қилдим", — деган эди Путин 2008 йилда Кремлда бўлиб ўтган "катта" анжуман вақтида.

Бу ерга қаранг!

"Бу ерга қаранг! Ва менинг гапларимга диққат билан қулоқ тутинг! Агар зерикаётган бўлсангиз, унда марҳамат…", — деб эшик томон ишора қилган эди Россия президенти 2003-йилда Россия Давлат Думаси ва Хавфсизлик кенгашида майнавозчилик қилиб ўтирган мансабдорларга.

Суннат ҳақида

"Агар сизда энг радикал исломийга айланиш ва ўзингизни суннат қилиш нияти бор экан, мен сизларни Москвага таклиф қиламан. Мен ўзим сизларни шундай операция қилишларини тавсия қиламанки, токи у жойингиздан қайтиб ҳеч нарса ўсиб чиқмайди", — деб айтган эди Путин 2002 йилда Россия-ЕИ саммитидан сўнг, бир журналистнинг Россия Чеченистондаги эркинликни зўравонларча бостиряпти деган таъкидига.

"Яна денг гап пойлашади"

"Матбуот вакилларига ҳақида нима дейишим мумкин? Бошқа бир ташкилотда ишлаганимда, ўзаро ҳазил қилар эдик: уларга бориб қараб келингларчи, деб юборсак, улар бир йўла гап пойлаш билан ҳам шуғулланади, деб. Хуллас, бу иш яхшимас", — деган эди Путин 2006 йилнинг октябрида ўтказилган "тўғридан-тўғри мулоқот" вақтида ўзининг матбуот учун мўлжалланмаган бир гапи нашрларда чоп этилганидан сўнг.

Бушга ҳам осонмас

"Раҳбарлар кўп, сўнгсўз эса — давлат раҳбари томонидан айтилади. Бу табиийки, маънан оғир юк… Бу ҳам катта, ҳам кичик давлат раҳбарига тегишли. Сиз нима Бушга осон деб ўйлайсизми?, — деган эди Путин феврал ойида ўтказилган "йирик" анжуманда журналистлар томонидан берилган саволга жавоб берар экан.

Сассиқ "хрушчёвкалар"

"Уй-жой қурилиш стандартларини ўзгартириш масаласини ишлаб чиқинглар, энг аввало ҳарбий хизматчилар учун турар жой масаласи ҳал этилиши лозим. Ва ишни Узоқ Шарқдан бошлайлик. Мен бу нарсага сизларнинг эътиборларингизни қаратяпман ва ҳаммаси россиялик офицерларга мос тез ва муносиб тарзда амалга оширилишини хоҳлайман. Бизнинг одамларимиз сассиқ "хрушчевкалар"да яшамасликлари лозим", — деган эди Путин ўтган йилнинг ноябр ойида Қуролли кучлар раҳбарияти билан учрашувда.

Сўнгги жинсий алоқа

"Мендан жинсий алоқа билан қачондан шуғуллана бошлаганим ҳақида сўрашган", — деди Путин 2006 йилнинг июлида ўтган интернет-анжуман ҳақида гапирар экан. "Хўш қачондан?", — дея такрор сўрашди улар. "Эсимда йўқ. Лекин энг сўнгги бор бу иш билан қачон шуғулланганимни айта оламан. Ҳатто, дақиқасигача аниқ айтоламан", — дея жавоб берган Путин.

Ҳақиқий эркак

2004 йилнинг декабрида Кремлда ўтган матбуот-анжуманида Путин Россияда сўз эркинлиги билан боғлиқ муаммо борми, деган саволга жавоб берар экан, машҳур бир итальян фильмини ёдга олди. "Ўша фильмда шундай жумла бор — "ҳақиқий эркак ҳамиша уриниши, ҳақиқий аёл эса унга қаршилик кўрсатиши керак". Путин ОАВларга шу жумла асосида ҳаракат қилишни маслаҳат берди.

2758
Пожилая женщина на лавочке

Биолог: бошдан кечирилган коронавирус эрта қаришни тезлаштириши мумкин

103
Маълум қилинишича, коронавирус беморларининг 70 фоизида айрим ички органларининг патологияси аниқланган.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Коронавирусни бошдан кечиргандан кейинги асоратлардан бири эрта эрта қариш бўлиши мумкин. Бу ҳақда бу ҳақда Жорж Мэйсон университетининг тизимли биология мактаби профессори Анча Баранова РИА Новости билан суҳбатда маълум қилди.

Мутахассис коронавируснинг енгил ва ўрта даражасини бошдан кечирган одамлар соғлиғини кузатган бир гуруҳ шифокорларнинг тадқиқот натижаларига таяниб шундай фикрни билдирган.

Аниқланишича, беморларнинг 70 фоизида айрим ички органларининг патологияси аниқланган. Энг кўп учраган ҳолат ёғли гепатоз (жигар яллиғланиши) ва ошқозоности бези тўқималарининг ёғли дегенерацияси бўлган.

“Одатда бундай ташхислар 60 ёшда қўйилади, коронавирусдан тузалгандан гуруҳида бу 40 ёшдаёқ кузатилган”, - деди Баранова.

У коронавирус инфекцияси “ресурсларни олиб, қариликни яқинлаштириши” ҳақидаги фикри билан ўртоқлашди. Шу билан бирга у касаллик асоратлари янада батафсил ўрганишни талаб этишини таъкидлади

103
Теглар:
эрта қариш, коронавирус пандемияси, коронавирус
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Мавзу бўйича
Коронавирусга чалинган беморларда эшитиш қобилияти ёмонлашади - олимлар
Олимлар COVID-19 "қариндошлари"ни топишди – бу Хитойда эмас
Олимлар коронавируснинг заиф жойини аниқлади
Олимлар коронавируснинг энг аниқ 3D-моделини яратишди – видео
Британиялик олимлар узоқ умр кўриш сирини очиб беришди
Коронавируснинг янги аломати айтилди
Макдональдс

“Макдоналдс” 50 йилда илк бор Бигмак рецептини ўзгартирди

71
(Янгиланган 18:04 02.12.2020)
Макдоналдс ўз мухлислари талабларига мувофиқ Бигмак рецептини ўзгартиришга қарор қилди: энди котлеталар орасидаги нон бўлмайди...

ТОШКЕНТ, 2 дек - Sputnik. "Макдоналдс" охирги 50 йилда илк бор ўзининг энг машҳур гамбургери "Бигмак" рецептини ўзгартиришга қарор қилди, Bloomberg хабарига асосан.

Бундан буён фастфуд тармоғи хўрандаларга Бигмакнинг икки хилини таклиф қилади. Уларнинг бирида қийма гўштли котлеталар орасига қўйиладиган нон бўлаги бўлмайди. Иккинчи хил гамбургер эса янада каттароқ бўлади ва унинг калорияси 860 ккалгача ошади.

Хабарда айтилишига кўра, дунёга машҳур фастфуд тармоғи ўз мухлислари талабларига тўлиқ жавоб бериш учун ана шундай қарор қабул қилган. 

71
Национальная валюта Узбекистана — сум

Пенсия таъминотига доир қонун лойиҳаси тайёрланди

493
Молия вазирлиги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритишга доир ҳужжат тайёрлади.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Молия вазирлиги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини тайёрлаб, умумий муҳокамага қўйди.

Лойиҳанинг асосий мақсади - “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида” 2020 йил 15 октябрдаги қонунига асосан, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунида белгиланган “ногирон” деган атамани “ногиронлиги бўлган шахс” атамасига алмаштириш.

- меҳнат қобилиятини йўқотган ногиронлиги бўлган шахсга меҳнат қобилияти тикланганлиги ёки узрсиз сабабларга кўра қайта кўрикдан ўтишга келмаганлиги оқибатида пенсияси тўхтатиб қўйилиб, беш йилдан муддатдан сўнг шахсни такроран ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этилганида, амалда бўлган қонунчилик талабларидан келиб чиқиб ногиронлик пенсиясини тайинлаш.

- пенсионернинг вафоти муносабати билан унинг вафот этган ойдаги пенсия пулини оила аъзоларига тўлиқ миқдорда тўлаш.

Таъкидланишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Давлат бюджетидан ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан йилига 4,4 млрд сўм қўшимча маблағ талаб этилади.

493