Муфтий Усмонхон Алимов дунёнинг энг обрўли мусулмонлари рўйхатидан ўрин олди

© FacebookЎзбекистон муфтийси Усмонхон Алимов
Ўзбекистон муфтийси Усмонхон Алимов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон муфтийси Усмонхон Алимов дунёдаги энг нуфузли 500 мусулмон рўйхатидан жой олди. Ушбу рўйхат Иорданиянинг Амман шаҳридаги Қироллик стратегик ислом тадқиқотлар маркази томонидан эълон қилинган

ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik.  Рўйхатнинг биринчи поғонасини Саудия Арабистони қироли Абдулла ибн Абдул Азиз эгаллаган. Иккинчи ўринга эса Мисрнинг энг мўътадил шия уламоларидан бири — шайх Муҳаммад ал Тоййиб муносиб топилган, деб хабар қилади РИА Новости.

Тошкентда Ислом Каримов шарафига номланган жомеъ масжиди очилиш маросими бўлиб ўтди - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда "Ислом ота" жомеъ масжидининг очилиши муносабати билан эҳсон оши берилди
Дунёнинг энг обрўли мусулмонлари рўйхати "The Muslim 500-2017" Иорданиянинг Амман шаҳридаги Қироллик стратегик ислом тадқиқотлар маркази томонидан эълон қилинган. 

Энг нуфузли мусулмонлар рейтингидан Ўзбекистон Республикаси муфтийси Усмонхон Алимов ҳам ўрин олган. Усмонхон Алимов рейтингнинг 138 поғонаси насиб қилган. Рўйхатга, шунингдек, Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов, Татаристон президенти Рустам Миннихонов ҳамда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировлар ҳам киритилган.

Дунёдаги энг нуфузли мусулмонлар 500 талиги 2009 йилдан бери эълон қилиб келинади.

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси расмий сайти маълумотларига кўра, Усмонхон Алимов 1950 йил 1 январда Самарқанд вилоятида туғилган бўлиб, 1982—83 йилларда Бухородаги "Мир Араб" мадрасасида, 1983—87 йилларда эса Тошкент ислом институтида, 1989—90 йилларда Марокашдаги "Каравайин" университетида таҳсил олган. 1987—2000 йиллар давомида Пайариқ туманидаги "Имом Бухорий" масжидида имом-хатиб, 2000 йилдан эса Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг Самарқанддаги бош вакили вазифасида фаолият олиб борган. 2006 йил 8 август куни эса Усмонхон Алимов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига тайинланган.

Янгиликлар лентаси
0