Москва архив сурат

Россия АҚШ санкцияларига ўзига хос жавоб тайёрлади

1988
(Янгиланган 16:15 24.10.2016)
Путин Москвага санкция қўллаш билан Украина ва Суриядаги муаммоларни ечиб бўлмаслигини билдирди

ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Москва АҚШ санкцияларига носимметрик жавоб сифатида қатор "чоралар туркуми"ни тайёрлаб қўйди, деб хабар беради РИА Новости Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Рябковга асосланиб.

"АҚШнинг Россияга нисбатан санкцион сиёсати узоқ вақтдан буён давом этиб келмоқда. Биз ушбу даврдан маълум бир тадқиқот ишини ўтказиш ва носимметрик тартибда фойдаланилиши мумкин бўлган туркум чораларни тайёрлаш учун фойдаландик", — деди у Федерация кенгашида сўзга чиқиб.

Илгарироқ Оқ Уй вакили АҚШ европалик ҳамкорлари билан Россиянинг Суриядаги ҳаракатларига қандай қаршилик қилиш, шунингдек янги санкциялар жорий этиш масаласини муҳокама қилаётганини маълум қилганди.

Ғарб Москва ва Дамашқни тинч аҳоли ҳамда қуролли мухолифатчиларга қарши ҳужумларда айбламоқда. Сурия ва Россия эса фақатгина террорчиларни ўққа тутаётганини билдириб, Вашингтонни "оппозиция"ни экстремистлардан ажрата олмасликда айблади.

Россия президенти Владимир Путин Москвага санкция қўллаш билан Украина ва Суриядаги муаммоларни ечиб бўлмаслигини, бу шунчаки Россияни ва унинг ривожланишини тўхтатиш сиёсати эканлигини билдирди.

1988