Украина Олий Радаси депутати Надежда Савченко, архив сурат

Савченко Радада "қўйлар" ишлайди, деб айтди

503
"Сизлар ҳеч кимни ҳимоя қилмайсиз ва адолатли тарзда иш олиб бормайсиз... Аслида, ҳаммангиз - қўй", - деб айтган Савченко

ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Украина Олий Радаси депутати Надежда Савченко депутатлар унинг қонунчилик лойиҳаларига тузатишлар киритаётганидан бағоятда норози бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости "112 Украина" телеканалига таянган ҳолда.

"Сизлар ҳимоя қилмайсизлар ва адолатли иш юритмайсизлар. Сизлар сиёсатдан ўз манфаатларингиз йўлида фойдаланяпсизлар ва бу билан одамларга яна бир марта қўйликларингизни исботлаяпсизлар. Фарқи, битта қўй иккинчисидан кўра "шоҳдорроқ". Аслида ҳаммангиз — қўй", — деб айтган собиқ учувчи телеканалга берган интервьюсида.

Аввалроқ Савченко судгача ҳибсга олинишни икки кунлик қамоққа тенглаштириш таклифи билан чиққан эди. Аммо, таклиф этилган тузатишларга мувофиқ, қонун рецидивистларга жорий этилмайди. Савченконинг фикрига кўра эса, тергов қўмитаси айнан ана шундайларга осонликча айблов қўйиб қўйиши мумкин.

"Депутатлар "эринчоқ" бўлгани учун, уларни "шундай тизим қониқтиргани учун"ҳам ҳеч нарсани ўзгартиришни хоҳлашмайди", — дея таъкидлаган телеканалга Савченко.

503