Япония Бош вазири Синдзо Абэ ва АҚШнинг 45 президенти Дональд Трамп, архив сурат

Япония Бош вазири: Трамп - ишонса бўладиган етакчи

206
(Янгиланган 11:36 18.11.2016)
Американинг навбатдаги президенти этиб сайланган Трамп - ишонса бўладиган етакчи эканлигига амин бўлдим, деб таъкидлади Япония Бош вазири Синдзо Абэ

ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Япония Бош вазири Синдзо Абэ Дональд Трамп билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг АҚШнинг янги сайланган президенти — ишонса бўладиган раҳбар, эканлигини маълум қилган, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Абэнинг чиқиши NHK телекомпанияси томонидан трансляция қилинган.

"АҚШ ва Япония ўртасидаги ҳарбий Иттифоқ юзасидан Трампдан бирор аниқ ваъда олишга муваффақ бўлдингизми?", деган саволга Абэ қуйидагича жавоб қайтарган: "Иттифоқ — ишонч бўлсагина иш бериши мумкин. Кейинги президент этиб сайланган Трамп — ишонса бўладиган етакчи эканлигига амин бўлдим".

1960 йилда Токио ва Вашингтон ўзаро ҳамкорлик ва хавфсизлик кафолатлари тўғрисида битим имзолади. Япония ҳудудида АҚШнинг бир қанча ҳарбий базалари мавжуд бўлиб, улар таъминотининг маълум қисмини Токио тўлаб боради.

Трамп ўзининг сайловолди кампанияси давомида иттифоқчилик мажбуриятларини қайта кўриб чиқиш тарафдори эканлигини маълум қилиб, таъминотнинг каттагина қисмини Япония ўз зиммасига олиши лозим, деган фикрда эканлигини маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 45-АҚШ президентининг инаугурацияси 20 январга белгиланган.

206