ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Путин Саакашвилининг губернаторлигини Одесса халқи учун ҳақорат, деб атади, дея хабар қилмоқда РИА Новости.
"Бу одесситлар ва бутун бошли Украина халқига қарата тупуриш эди. Унга, ҳатто, Америкага ишчи виза беришмади. Университетлар Саакашвилига доимий иш беришдан бош тортди. Буларга қарамай, у Одесса губернатори вазифасини бажариши мумкин экан-да? Нима, профессионал, виждонли ва бу сингари вазифани бажара оладиган украинлар йўқми?", — дея таъкидлади Путин Саакашвилининг тайинловига изоҳ берар экан, "Украина олов ичида" фильмини суратга олаётган режиссёр Оливер Стоунга.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг май ойи охирида Порошенко Саакашвилини Одесса вилояти губернатори этиб тайинлаб, Грузия собиқ президентига Украина фуқаролигини тортиқ қилган эди.
Орадан кўп ўтмай Украина президенти Саакашвилининг лавозимдан бўшатиш ҳақидаги қарорга имзо чекди. Собиқ губернатор Украина Радасига муддатдан олдинги сайловларни ташкил этиб, мамлакатда ўз сиёсий кучини ташкил қилиш ниятида эканлигини айтмоқда.