Дональд Трамп, ўғли Баррон ва рафиқаси Меланья, архив сурат

ОАВ: Трамп ва унинг оиласини қўриқлаш учун кунига 1 млн $ сарфланмоқда

495
(Янгиланган 18:07 22.11.2016)
Янги сайланган АҚШ президенти ва унинг оиласини қўриқлаш Нью-Йорк шаҳри ҳокимлиги учун кунига бир миллион долларга тушмоқда, деб хабар қилмоқда РИА Новости

ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. CNN телеканали хабарига кўра, Трамп ва унинг оиласини қўриқлаш учун Нью-Йорк шаҳри ҳукумати кунига бир миллион доллардан зиёд маблағ сарфламоқда.

Телеканал таъкидига кўра, Трамп Оқ уйга кўчиб ўтган тақдирда ҳам бу сарф-ҳаражатлар миқдори камаймайди, нега деганда Трампнинг рафиқаси Меланья ва уларнинг 10 яшар ўғиллари Бэррон ўқув йили охирига қадар Нью-Йоркнинг Манхэттенида жойлашган Trump Tower биносидаги пентхаусда қолиш ниятида. Трампнинг ўзи уларни мунтазам равишда бориб кўришини таъкидламоқда.

Хабарга кўра, Трампнинг тўнғич фарзандлари ва набиралари ҳам айни вақтда АҚШ Маҳфий хизмати томонидан қўриқланмоқда. Кундалик ҳаражатларга булар ҳам киритилган, деб таъкидлаган Нью-Йорк полицияси вакили Жон Миллер.

Нью-Йорк мэри Билл Де Блазионинг сўзларига кўра, шаҳарга тез кунда президент оиласини қўриқлаш учун молиявий ёрдам керак бўлиши мумкин.

Мэрнинг сўзларига кўра, шаҳар ҳукумати тез орада федерал ҳукуматга мурожаат этиб, Нью-Йорк полициясига кетаётган ҳаражатларнинг бир қисмини ундириб беришни илтимос қилади.

Нью-Йорк ҳукумати вакилларининг таъкидларига кўра, АҚШнинг янги сайланган президенти мамлакатнинг энг йирик ва энг одам гавжум шаҳарларидан бирида истиқомат қилаётгани учун уларни қўриқлашга миллионлаб доллар сарфланмоқда.

495