Дональд Трамп - АҚШ президенти, архив сурат

Трамп ўз миллиардларидан воз кечмоқчи

263
(Янгиланган 18:22 30.11.2016)
Трампнинг сўзларига кўра, у ўз диққат-эътиборини тўлиқ давлат бошқарувига қаратмоқчи. "Мен Америкага яна буюк деган номни қайтараман ва шунинг учун бизнесимдан воз кечмоқчиман", - дея таъкидламоқда сиёсатчи

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Америка Қўшма Штатларининг янги сайланган президенти Дональд Трамп 15-декабр куни Нью-Йоркда ўз фарзандлари билан биргаликда "муҳим" матбуот-анжуманини ўтказишини маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости. Нашрда ёзилишича, сиёсатчи бу ҳақда ўзининг Twitterдаги саҳифасида маълум қилган.

Трампга кўра, "у ўз эътиборини мамлакат бошқарувида жамлаб, Америкага "буюк" деган номни қайтариш ниятида ва бунинг учун бизнесни тарк этиш режасини муҳокама қилмоқчи".

Сал илгарироқ сиёсатчининг фарзандлари — Иванка, Эрик ва кичик Дональдлар Трампнинг ўтиш маъмуриятига киритилиши ҳақида хабар берилган эди. Айтиш жоизки, улар миллиардернинг президентлик кампаниясида фаол иштирок этишган бўлса-да, бирортаси ҳам Оқ Уй маъмуриятида расмий лавозимни эгаллаш истагини маълум қилгани йўқ.

Трампнинг яқинлари сўзларига кўра, АҚШ президенти ўз бизнес-активларини фарзандлари қўлига топшириш ниятида. Уларнинг барчаси тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишади.

263
Здание Генеральной прокуратуры РТ. Архивное фото

Тожикистон транспорт вазири ўз жонига қасд қилишга уринди

35
(Янгиланган 17:04 11.08.2020)
Ҳозир Худоёр Худоёрзоданинг ҳолати барқарор, унинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти. Жиноий иш қўзғатилди.

ТОШКЕНТ, 11 авг - Sputnik. Тожикистон транспорт вазири Худоёр Худоёрзода ўз квартирасида жонига қасд қилишга уринган, деб хабар беради республика бош прокуратураси.

Матбуот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 11 август куни эрталаб соат 5ларда рўй берди. Бунга сабаб оилавий жанжал бўлди. Вазирга биринчи ёрдамни уйда бўлган қариндошлари кўрсатди. Худоёрзода билан бирга рафиқаси А. Каландарова, ўғли, қизи ва келини яшаб келади.

Пойтахтнинг "Истиқлол" касалхонасида амалдорда жарроҳлик амалиёти ўтказилди, унинг ҳаётига хеч нарса хавф солмаяпти.

Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

35
Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров

Лавров Словакиядан Россия дипломатларини чиқариб юборилишига муносабат билдирди

31
Россия ташқи ишлар вазири мамлакат дипломатларини Словакиядан чиқариб юборилишини изоҳлар экан, гап Словакиянинг ўзида эмаслигини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 11 авг - Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия дипломатларини Словакиядан чиқариб юборилишини изоҳлар экан, гап Словакиянинг ўзида эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

"Менимча, гап Словакиянинг ўзида эмас, гарчи сиз Словакия суверен давлат деган иборани келтирган бўлсангиз ҳам. Мен бугун тўсатдан АҚШ давлат департаментининг расмий вакили (Морган - таҳр.) Ортагус хоним Словакия ҳукуматининг Россия дипломатлари чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорига ижобий баҳо берганини ўқидим. Менимча, бошқа ҳеч қайси чет давлати вакиллари бу вазиятни бундай тусда изоҳламаган. Шунинг учун, суверен Словакия Россиянинг уч дипломатини чиқариб юбориши бўйича бундай қарор қабул қилишига кимнинг алоқаси борлиги ва ким манфаатдор бўлишига хулоса қилишингиз мумкин", - деди у Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас билан музокаралари натижалари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида.

Душанба куни Словакия ТИВ ҳаракатлари дипломатик алоқалар тўғрисидаги Вена конвенциясига зид бўлганлиги сабабли Россиянинг уч дипломатини республикадан чиқариб юборилаётганини маълум қилди.

Бундан ташқари, Словакия ТИВ матбуот котиби Юрай Томаганинг РИА Новости агентлигига маълум қилишича, Словакиянинг Санкт-Петербургдаги бош консуллигида берилаётган визаларда суиистеъмолга йўл қўйилган ва бу орқали НАТО ва ЕИ аъзоси бўлмаган давлат ҳудудида жиноят содир этилган. Бу ҳолатда гап нима ҳақида кетаётганлигига у аниқлик киритмаган.

Россиянинг Братиславадаги элчихонаси вакили Владислав Куликов РИА Новостига элчихона бу маълумотларга изоҳ бермаётганлигини маълум қилиб, изоҳ учун Словакиянинг тегишли ваколатли органларига мурожаат қилишни маслаҳат берди.

31
Вакцина от COVID-19 во время тестирования в исследовательском центре вакцин

Ўзбекистон қайси давлат вакцинасига қизиқиш билдирмоқда

17
Айни кунларда Ўзбекистон Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган вакциналар юзасидан ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Ўзбекистон Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган вакциналарни ўрганмоқда. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Рустам Икромов маълум қилди.

“Айни кунларда Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган вакциналар юзасидан ўрганиш ишлари олиб бориляпти. Бугун ҳам Хитой давлатида ишлаб чиқарилган вакцинанинг қўлланиш жараёни ва самараси хусусида хитойлик ва ўзбек мутахассислари видеоконференция орқали фикр алмашди”, - деди у.

Шунингдек, Икромов бу музокаралар натижасидан келиб чиққан ҳолда мамлакатда вакцинани қўллаш даражаси ҳукуматга маълум қилишини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга вакцина харид қилиш ва мамлакат аҳолисини эмлашни амалга ошириш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш топшириғини берган эди.

Бугун Россияда дунёдаги коронавирусга қарши биринчи вакцина рўйхатга олинди ва у “Спутник V” деб номланди.

17