Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, архив сурат

Назарбоев Трампга Россия билан ҳамкорликни чуқурлаштиришни таклиф қилди

235
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 30 ноябрь куни АҚШнинг янги сайланган президенти - Дональд Трамп билан бўлиб ўтган телефон суҳбати чоғида "Россия-Америка ҳамкорлигини чуқурлаштириш мумкин бўлган" учта асосий соҳаларни белгилаб берди

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп чоршанба куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон суҳбатини ўтказган.

РИА Новости хабарига кўра, Нурсултон Назарбоев телефон суҳбати давомида Трампни "тарихий ғалабаси билан" билан табриклаган. Трамп эса ўз навбатида Назарбоевни Қозоғистон Мустақиллигининг 25 йиллиги билан табриклаган ва тез орада учрашиш истаги борлигини билдирган.

Трамп ва Назарбоев "минтақавий ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш нақадар муҳим"лиги юзасидан ҳам муҳокама ўтказдилар, деб ёзади нашр. Спутник Қозоғистон хабарига кўра, бўлиб ўтган суҳбат чоғида "Трамп Қозоғистон Нурсултон Назарбоев бошқаруви остида мустақиллик йилларида фантастик муваффақиятларга эришган". "Бу муваффақиятларни мўъжиза деб аташ мумкин", деб қўшимча қилган Трамп.

Назарбоев суҳбат давомида республика ўз ядровий арсеналидан ихтиёрий равишда воз кечганлиги ва халқаро ҳамжамият билан ядросиз дунё учун курашни давом эттиришга тайёрлигини билдирган.

Трамп Назарбоевнинг ушбу позициясига тўлиқ қўшилишини айтган.

"Ядровий қуролсизлантириш ва тарқатмасликдан муҳим масала йўқ. Уни глобал контекстда ҳал этиш лозим", — деб таъкидлаган АҚШнинг янги сайланган президенти.

Нурсултон Назарбоев шунингдек, АҚШнинг янги сайланган президентига "Россия-Америка ҳамкорлигини чуқурлаштириш мумкин бўлган" учта асосий соҳаларни таклиф қилган.

Назарбоев фикрига кўра, АҚШ Россия билан "терроризмга қарши кураш, Украинадаги инқирозни тартибга солиш ва глобал ядровий хавфсизликни мустаҳкамлаш" соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиши мумкин.

Ўз навбатида, Трамп "Россия президенти Владимир Путин билан телефон суҳбати якунларини ҳисобга олган ҳолда, Вашингтон ва Москва ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларига катта умид билан қараётганини" айтган.

Томонлар шунингдек, савдо-иқтисодий, шу жумладан дўстона Қозоғистон ва Америка муносабатларини янги даражага кўтаришга тайёрликларини билдирганлар.

235
Теглар:
мустақилликнинг 25 йиллиги, савдо, ядросиз дунё, ҳамкорлик, америка, томонлар, телефон суҳбати, ядровий дастур, сиёсат, учрашув, учрашув, Путин, Навоз Шариф, Дональд Трамп, Назарбоев, Ўзбекистон, Покистон, АҚШ, Америка, Қозоғистон

Ҳиндистонда маймун COVID-19 беморларининг қон намуналарини ўғирлаб кетди

18
Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида маймун тўдаси COVID-19’га гумон қилинган беморларнинг қон намуналарини олиб кетаётган лаборантга ҳужум қилди.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бир нечта маймун COVID-19’га гумон қилинган беморларнинг қон намуналарини олиб кетаётган лаборантга ҳужум қилди.

Маймунлар уч дона тест намуналарини олиб, қочиб кетишди. Бу ҳақда India Today газетаси хабар қилди.

Ҳодиса жума куни Меерута тиббиёт коллежида юз берди.

Шифокорлар, агар намуналарда коронавирус бўлса, у маймунларга юқиши мумкин, деб қўрқишмоқда. Шифокорлар, илгари маймунлар ушбу марказдан турли нарсаларни ўғирлашганини таъкидлашди.

Ҳиндистон оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлган видеода маймунлардан бири ўғирланган намуна тўпламини чайнаётгани акс этган.

Штат полицияси маймунларнинг COVID-19 бемор қон намуналарини ўғирлаганлигини ва ўрмон бўлимига хабар бергандан кейин ҳам маймунлар қўлга олинмаганлигини тасдиқлади.

Ҳукумат ҳодиса юзасидан текширув бошлади.

18
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Падение метеорита

Туркияда метеорит парвози тасвирга олинди

94
(Янгиланган 17:05 29.05.2020)
Туркия осмонида сирли тарзда милтиллаб кўринган объект парвози қайд этилди. Антиқа ҳодиса бир неча ҳудудларда кўринди.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Туркия осмонида сирли тарзда милтиллаб кўринган объект парвози қайд этилди. Номаълум жисм кучли портлаш билан парвозни якунлади. Бу ҳақда Daily Sabah хабар қилди.

Пайшанба куни кечаси маҳаллий аҳоли бу антиқа табиий ҳодисанинг гувоҳи бўлди. Бирданига бир нечта ҳудудда - Артвин, Эрзурум, Сивас, Тунжели, Трабзон, Эрзинжан ва Ардаҳанда ёруғлик ва кучли портлаш қайд этилди.

Олимларнинг фикрига кўра, эҳтимол бу навбатдаги метеорит бўлган.

Фавқулодда вазиятларни бошқариш агентлиги ходимлари атмосферада "ёруғлик чақнаши" ҳақидаги хабардан кейин текширув бошладилар.

94
Флаг Узбекистана

Ўзбекистон ташаббуси билан "Тикланиш йўли" халқаро онлайн туризм конференцияси ўтказилади

18
Тадбирда Марказий Осиё мамлакатлари, шунингдек Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Россия, Белорусия ва Молдова давлатларининг туризм администрациялари раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik. 2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон ташаббуси билан Бутунжахон туризм ташкилоти (БТТ) бошчилигида коронавирус пандемияси таъсири натижасида туризм соҳасига етказилган зарарларни бартараф этиш ва бирдам ҳаракатланиш режаларини муҳокама этиш мақсадида "Тикланиш йўли" халқаро онлайн туризм конференцияси ўтказилади.

Бу тўғрисида аввалроқ Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдухакимов ва БТТ Бош котиби Зураб Пололикашвили ўртасида бўлиб ўтган телефон мулоқоти давомида келишиб олинган эди.

Тадбирда Марказий Осиё мамлакатлари, шунингдек Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Россия, Белорусия ва Молдова давлатларининг туризм администрациялари раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

Мазкур конференция иштирокчилари COVID-19 пандемиясининг туризм соҳасига бўлган салбий оқибатларини юмшатиш бўйича самарали чора-тадбир ишлаб чиқиш юзасидан ўзаро фикр ва тажриба алмашадилар.

Шу билан бирга, мазкур давлатлар ҳукуматлари томонидан сайёҳлик ва туризм саноатининг жадал қайта тикланиши ва ривожланишини рағбатлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини бирлаштириш йўллари, пандемиядан кейинги даврда туристлар учун қулай ва ҳавфсиз шароитларни таъминлаш, шунингдек, туристлар оқимини ёшартириш ва кўпайтириш ишларини тизимли ташкил этиш  масалалари муҳокама қилинади.

18