Юқори Норин каскад ГЭС қурилиш базаси, архив сурат

Қирғизистон Ўзбекистонни ГЭС қуришга чақирди

2614
(Янгиланган 13:38 01.12.2016)
Қирғизистон ҳукумати Юқори Норин каскади ГЭС қурилиши учун сармоядорларни "ҳар қандай шароитда ҳам топади", ахир эндиликда у ерда "сиёсий тузилманинг ўзи йўқ", - деди Атамбаев

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. "Қирғизистон "ҳар қандай шароитда" Юқори Норин каскади ГЭС ва Қамбарота ГЭС қурилиши учун сармоячиларни топади", — дея баёнот қилди пайшанба куни Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев йил якунларига бағишланган матбуот-анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, Атамбаев январ ойи охирида Россия Юқори Норин каскади ва Қамбарота ГЭС қурилишини молиялаштириш имконига эга эмас, деган таъкид билан чиқиш қилган эди.

Бугун эса у Қирғизистон "ҳар қандай шароитда ҳам" ушбу йирик ГЭСлар қурилиши учун "сармоядорларни топишини" таъкидлаб ўтди, ҳамда "ахир ҳар ҳолда энди у ерда сиёсий тузилманинг ўзи йўқ" дея қўшимча қилди.

"Биз бугун Юқори-Норин каскади ва Қамбарота-1" бўйича ишлашимиз даркор. Агар Ўзбекистон ушбу қурилишнинг таъсисчиларидан бири бўлганда, яхши бўлар эди. Ахир бу ГЭС Ўзбекистон эҳтиёжлари учун қурилмоқда. Ушбу лойиҳа Қирғизистонни электр энергияси билан, ва шу билан бир қатордаа Ўзбекистон ва Қозоғистонни сув билан таъминлайди. Агар уччаламиз иш бошласак, сармоячилар ҳам топилади", — дея хотима қилган Қирғизистон президенти.

2614
Теглар:
ГЭС, инвестор, свет, сув, Қирғизистон, Қамбарота, Норин, ГЭС қурилиши, Назарбоев, Мирзиёев, Атамбаев, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон
“Талибан” снова наступает: в Афганистане произошла серия терактов

Толиблар Тожикистон чегараси яқинида ҳужум уюштирди

271
Толибларнинг Тожикистон чегараси яқинида Афғонистон армияси кучларига қуролли ҳужуми муваффақиятсизлик билан якун топди.

ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Тожикистон билан чегарада афғон ҳарбийлари толиблар ҳужумини қайтарди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистонга афғон миллий армиясининг 217-"Помир" корпуси матбуот-котиби.

Террорчилар 14 август куни 6.30да Бадахшон провинциясининг Куф-Аб уезди ҳудудида армия ва полиция кучларига ҳужум уюштирган.

Афғонистон ҳарбийлари ҳаракатлари натижасида 10 нафар жангари ўлдирилган, 6 нафари жароҳатланган, 4 нафари асир олинган.

Жангарилардан 1 та гранатомет, 1та Калашников автомати ва бошқа қуроллар олиб қўйилган.

Муваффақиятсиз ишғолдан сўнг, толиблар чекинган. Афғонистон армияси томонидан бўлган йўқотишлар ва/жароҳатланганлар ҳақида маълумотларга аниқлик киритилмаган.

271

Трамп Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси ҳақида фикр билдирди

306
(Янгиланган 07:03 15.08.2020)
Сал олдин CNN тарқатган хабарга кўра, Москва дори воситасининг ишлаб чиқишини тезлаштиришга қаратилган "Сверхзвуковая скорость" операцияси доирасида АҚШга ўз ёрдамини таклиф қилган

ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Россияда рўйхатдан ўтказилган коронавирусга қарши вакцина "иш беришига" умид қилмоқда.

Россия дунёда биринчи бўлиб COVID 19 га вакцинани рўйхатга олди
Ruptly / РФПИ / WHO / Дмитрий Куракин/Пресс-служба Минздрава России

"Бизнинг бу ҳақда озгина хабаримиз бор. <...> Улар айрим тадқиқотларни олиб ташлашган. Биз бу жараёндан ўтиш жуда муҳим деб ҳисоблаймиз", - деб айтган давлат раҳбари матбуот-анжманида.

Ўз навбатида, АҚШ вакцина ишлаб чиқишда "жуда олдинлаганини" қўшимча қилган.

Сал олдин CNN тарқатган хабарга кўра, Москва дори воситасининг ишлаб чиқишини тезлаштиришга қаратилган "Сверхзвуковая скорость" операцияси доирасида АҚШга ўз ёрдамини таклиф қилган, ҳамкорлик "Спутник V" вакцинасини АҚШда ишлаб чиқаришга имкон беришини кўзда тутган эди.

Бироқ, АҚШ Россиянинг тиббий ишланмаларига "очиқ" эмаслигини маълум қилиб, рад этган.

Россия сешанба куни "Спутник V" деб номланган, барча зарур текширувлардан ўтган ва барқарор иммунитетни шакллантирадиган дунёда биринчи COVID-19га қарши вакцинани рўйхатга олганини эълон қилган эди.

Дунёнинг 20дан ортиқ давлати ушбу вакцинани харид қилиш учун навбатда турибди.

Шу билан бирга, Россия бешта давлатида вакцина ишлаб чиқариш тўғрисида келишувга эришган, мавжуд қувватлар йилига 500 миллион дозани ишлаб чиқариш имконини беради.

306