Хитой полициячилари ўлим жазосига ҳукм қилинган маҳбус билан

Хитойда 21 йил олдин қатл қилинган эркак айбсиз деб топилди

1462
(Янгиланган 12:46 02.12.2016)
1994 йилда ҳибсга олинган ва 1995 йилда қатл қилинган Не Шубинь 21 ёшда бўлган

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Хитойда суд 21 йил олдин аёл кишини зўрлаш ва қасддан ўлдиришда айбланган ва қатл қилинган эркакни айбсиз деб топди, дея хабар қилмоқда РИА Новости Синьхуа агентлигига таянган ҳолда.

Не Шубинь 1995 йилда қатл қилинган. Ўша вақтда у 21 ёшда бўлган.

Йигит 1994 йилда ҳибсга олинган. Не Шубинь Шицзячжуана шаҳри(Хэбей провинцияси)да яшовчи аёлни маккажўхори даласида зўрлашда ва қасддан ўлдиришда айбланган. 1995 йилнинг май ойида йигит суд томонидан ўлим жазосига маҳкум этилган.

Айбланувчи суд ҳукмидан норози бўлиб, шикоят аризасини ёзган, аммо суд қарори ўз кучида қолдирилган ва ҳукм ижро этилган.

Орадан ўн йил ўтгач, яъни 2005-йилнинг 18 январида Хитойда жиноий кирдикорлари билан донг таратган зўравон ва маньяк Ван Шуцзинь Шицзячжуана шаҳридаги қотилликни ҳам шахсан ўзи амалга оширганини тан олган. Суд зўравонни ўлим жазосига маҳкум этган, аммо Ван Шуцзинь апелляцияга берган. Айни вақтда суд ҳукмни қайта кўриб чиқмоқда.

Айтиб ўтиш жоизки, Хитойда бу каби воқеа илк маротаба рўй бераётгани йўқ. 2015-йилнинг феврал ойида Ички Монголия автоном тумани суди маньяк Чжао Чжихунни қатл қилган. Айтиш жоизки, Чжихун амалга оширган қотилликлар учун 1996 йилда бегуноҳ 18 яшар йигит ўлим жазосига ҳукм қилинган ва ушбу хато 2014-йилда тўғриланган, яъни ҳукумат суд ҳукми янглиш амалга оширилганини тан олган. Ўшанда ҳукумат судда иштирок этган ёш йигитнинг ота-онасидан узр сўраб, уларга 330 минг доллар бадал пули тўлаган.

1462
Теглар:
аппеляция, суд, қотиллик, зўрлаш, Хитой, қатл қилинган, қатл, Хитой
Ловля рыбы

Қозоғистонда одам тишли ғалати балиқ тутиб олинди - фото

136
(Янгиланган 13:45 25.09.2020)
Чимкент яқинда ўтадиган Бадам дарёсида балиқчи Женис Узденбаев тиши одамникига ўхшаган балиқни тутиб олди.

ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Чимкентда балиқчи тиши одамникига ўхшаган балиқни тутиб олди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилди.

Эркак Бадам дарёсида балиқ овига чиққанди. Аввалига у тутиб олган балиқни катта товонбалиққа ўхшатди. Аммо унинг оғзига қараганида, у ғайриоддий кўринишда бўлган балиқни овлаганини англаб етади.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от ОТЫРАР Новости Шымкент (@otyrarkz)

“Балиқ катта, катталиги 5 литрли баклажка, оғирлиги 1 300 грамм, леш балиққа ўхшайди. Ойқулоқлари  - қизил. Оғзини очдим, у ерда беш ёшли боланикига ўхшаган тишлар. Мени бошида озгига қалтироқ тутди”, - дейди Женис Узденбаев.

Баъзи одамлар бу пирани оиласига мансуб бўлган, чучук сувда яшайдиган қорамтир паку бўлиши мумкин деб ҳисоблашмоқда. Ушбу тураги балиқ асосан Амазон ва Ориноко дарёлари ҳавзаларида яшайди. Бу балиқларнинг узунлиги 108 сантиметрга етиши мумкин. Уларнинг тишлари тўртбурчак ва одам тишларига жуда ўхшаш. Таъкидланишича, паку тўртбурчак тишлари билан ўлжани тешиб ўтиши мумкин.

136

Москвада ўзини ўзи яккалаш тартиби яна кучайтирилди

119
(Янгиланган 11:15 25.09.2020)
Москвада қарияларга уйда қолиш ва йирик корхоналарга имкон қадар ходимларни масофавий тартибда ишга ўтказиш таклиф этилди.

ТОШКЕНТ, 25 - Sputnik. Москвада 28 сентябрдан бошлаб коронавирусга қарши кураш чоралари кучайтирилади. Бу ҳақида Москва мэри Сергей Собянингнинг бугун 25 сентябр куни эълон қилинган фармонида айтиб ўтилган. 

Фармонда, хусусан 2020 йилнинг 28 сентябрдан бошлаб қуйидаги чеклов чоралари кучга кириши айтиб ўтилган:

  • 65 ёшдан катта ва Москва шаҳар Соғлиқни сақлаш департаменти томонидан белгиланган рўйхатдаги касалликлари бўлган шахслар уйдан чиқмасликлари кераклиги;
  • Москва шаҳрида фаоолият юритаётган барча йирик корхоналарига юқоридаги тоифага кирувчи ходимлардан ташқари, иш жойида туриб ишлашга эҳтиёж бўлмаган барча ходимларни масофавий тарбида ишга ўтказиш;
  • Ходимларни иш жойларида бўлиш вақтини имкон қадар қисқартириш;
  • Шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланишда давом этиш; 

Шунингдек, оммавий тадбирлар, қарияларнинг бир жойга тўпланиши, ресторан ва кафеларда чилим чекишга бўлган таъқиқлар ҳам сақланиб қолади. 

Эслатиб ўтамиз, шу кунларда Россияда яратилган коронавирусга қарши "Спутник V" вакцининг якуний босқич синовлари бўлиб ўтмоқда. Москва ва Москва вилоятида йил охирида оммавий эмлаш бошланиши мумкин. 

 

119
Шавкат Абдураззаков — и.о. хокима Наманганской области

Наманганда янги ҳоким тайинланди

0
(Янгиланган 14:20 25.09.2020)
Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров бошқа ишга ўтиши муносабати билан Республикаси экология қўмитаси раиси Абдураззоқов Шавкат Шокиржонович вилоятга ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

ТОШКЕНТ, 25 сен - Sputnik. Наманган вилояти ҳокими ўзгарди, деб хабар қилмоқда ЎзА. 

Бугун, 25 сентябрь куни, Наманган вилояти ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган Шавкат Шокиржонович Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, - дейилган хабарда.

Наманган вилояти ҳокими вазифасида ишлаб келган Хайрулла Бозоров  Фарғона вилоятига ҳоким этиб тайинланиши мумкин. Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев эса бошқа ишга ўтиши кутилмоқда. 

0