Филиппин ороллари президенти Родриго Дутерте, архив сурат

Обамани ҳақоратлаган Дутерте Трампнинг олқишига сазовор бўлди

448
(Янгиланган 13:41 03.12.2016)
Филиппин президентининг гиёҳванд моддаларга қарши кураш усули дунё ҳамжамияти томонидан кескин қораланган эди. АҚШнинг янги сайланган президенти эса Дутертенинг ушбу кампаниясига "оқ йўл" тилагани хабар қилинмоқда

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп Филиппин оролларининг президенти  Родриго Дутерте билан телефон орқали боғланган ва суҳбат давомида мамлакатда олиб борилаётган гиёҳвандликка қарши кураш усулларини маъқуллаган, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Эслатиб ўтамиз, Филиппин ороллари раҳбари Дутерте жорий йилнинг 30 июн куни расман президент этиб тайинлангач, мамлакатда оғуфурушларни йўқ қилишга қаратилган махсус операция ўтказишга буйруқ берган. У бу орқали  оролларда гиёҳванд моддалар тарқатилиши муаммосига тўлиқ чек қўйишга аҳд қилган.

Айтиш жоизки, Филиппин президентининг гиёҳванд моддалар савдосига қарши бу каби кескин кураш усули дунё ҳамжамияти, шу жумладан АҚШ президенти Барак Обама томонидан кескин қораланган эди. АҚШнинг янги сайланган президенти Трамп эса Дутертенинг ушбу кампаниясига "оқ йўл" тилади, деб ёзган нашр.

Филиппин ҳукумати тарқатган маълумотларга кўра, жума куни Филиппин раҳбари ва АҚШнинг янги сайланган президенти телефон орқали "ўта қизиқ ва жонли" суҳбат қуришган. Етти дақиқа давом этган телефон қўнғироғи давомида, Трамп Дутертени 2017-йилда Оқ Уйни зиёрат қилишга таклиф этган.

"Ва у менинг кампаниямга омад тилади", — дея баёнот қилган Дутерте телефон суҳбатидан сўнг. Унинг сўзларига кўра, Трамп мамлакатда оғуфурушликка қарши қаратилган кураш "ўта тўғри" олиб борилмоқда, деган фикрни билдирган.

Дутерте ҳокимият тепасига келган кундан бошлаб мамлакатда оғуфурушлар ўлдирилиши ҳолати 200% ортган. Полиция томонидан тарқатилган сўнгги маълумотларга кўра, наркотик моддалар олди-сотдисида гумон қилинган 3 минг киши шу вақт оралиғида суд ва терговсиз ўлдириб юборилган.

448
Теглар:
телефон қўнғироғи, жиноят, ўлдирилган, наркотик моддалар, оғуфуруш, президент, Дутерте, Обама, Трамп, Америка Қўшма Штатлари, Филиппин ороллари

Мушук қани?: бу сурат интернетда кўпчиликнинг бошини қотирди

98
(Янгиланган 18:59 23.09.2020)
Reddit тармоғига "менинг мушугимни топинг" деб ёзилган сурат интернет фойдаланувчиларини кўп ўйлантириб қўйди.

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Суратда "яширинган" мушук Reddit ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг бошини қотирди.

Суратни Pizzaslayer111 никли фойдаланувчи жойлаштирди ва мушукни топишни таклиф қилди.

Хонадаги жиҳозларнинг кўплиги ва интерьернинг ўзига хослиги туфайли мушукни топиш анча қийин бўлиб кўринди.

Баъзилар мушукни тезда топишга муваффақ бўлишди, бошқаларга эса бир неча дақиқа вақт зарур бўлди.

Сурат фойдаланувчиларда катта қизиқиш уйғотиб, 700 дан ортиқ изоҳ тўплади.

98
Дженнифер Лопес

Жей Ло 51 ёшида сарвқомати билан мухлисларни ҳайратда қолдирди

396
(Янгиланган 17:02 23.09.2020)
Голливуд актрисаси Женнифер Лопес бикини тушган суратини Instagram'га жойлаштирди. Бир неча кунда сурат 4,2 миллион лайк тўплади.

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Голливуд актрисаси ва хонанда Женнифер Лопес таътилга чиққан вақтда тасвирга олинган суратни Instagram’даги саҳифасига жойлаштирди ва ўзининг сарвқомати билан мухлисларини ҳайратда қолдирди.

51 ёшли Лопес бикинида суратга тушди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Jennifer Lopez (@jlo)

"Дам олиш муҳитида" – деган изоҳ ёзган хонанда суратга.

Бир неча кун ичида бу пост 4,2 миллион лайк тўплади.

Жей Ло мухлислари кўплаб изоҳларни ёзишди.

“Қандай қаддиқомат! Эртадан машқ қилишни бошлайман”, - деб ёзган фойдаланувчилардан бири.

"Қандай қилиб унинг ёши 51 да бўлиши мумкин?" - деб ёзган бошқа фойдаланувчи.

Кўплаб обуначилар актриса ёшидан анча ёшроқ кўринишини таъкидладилар.

396
Выступление президента Узбекистана Шавката Мирзиёева на 75-й сессии Генассамблеи ООН

Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясидаги чиқиши: асосий фикрлар

63
(Янгиланган 19:38 23.09.2020)
Ўзбекистон президенти БМТ Бош Ассамблеяси 75-юбилей сессиясининг юқори даражадаги умумсиёсий мунозараларида иштирок этди ва қатор таклифларни илгари сурди.

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида нутқ сўзлади.

Қуйида Ўзбекистон етакчисининг асосий фикрлари ва таклифларини келтирамиз.

Дунёни ўзгартирган коронавирус

Мирзиёев ўз чиқишида коронавирус пандемиясига алоҳида тўхталиб ўтди ва бундай глобал фалокат сайёрамизда сўнгги юз йилда кузатилмаганини таъкидлади.

У Барча ҳукуматлар, парламентлар ва фуқаролик жамиятларининг ўзаро саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, умумий масъулият тамойилларини мустаҳкамлаш, халқаро шерикликни мувофиқ ҳолда  ривожлантириш, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг мақоми ва салоҳиятини ошириш, ваколатларини кенгайтириш лозимлигини чуқур англаганини қайд этди.

“Мақсадимиз – ҳар бир инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини,  саломатлиги ва фаровонлигини таъминлайдиган адолатли глобал тизимни биргаликда яратишдир”, - деди Мирзиёев.

Президент Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқишни таклиф этди.

Гендер тенглик, инсон ҳуқуқлари ва диний эркинлик

Мирзиёев бугунги кунда мамлакатдаги демократик ўзгаришлар ортга қайтмайдиган тус олганини баён қилди ва ўтган йили Парламентга ўтказилган сайловлар аҳоли ва партияларнинг сиёсий фаоллиги, фуқаролик жамияти институтларининг роли, оммавий ахборот воситаларининг таъсири ошганини намойиш этганини таъкидлади.

Мирзиёевнинг сўзларига кўра, мамлакат учун гендер тенглик сиёсати устувор масалага айланди. Хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги ўрни тобора кучаймоқда. Янги Парламентда аёл депутатлар сони икки баробарга кўпайди.

Шунингдек, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳолат ҳам бутунлай ўзгарди. Мажбурий  ва болалар меҳнати тўлиқ тугатилди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегия қабул қилинди.

Президент БМТнинг фуқаролиги бўлмаган инсонлар сонини камайтиришга қаратилган чақириғига жавобан шу йилнинг ўзида 50 минг кишига Ўзбекистон фуқаролиги берилганини эслатиб ўтди.

“Мамлакатимизда диний эркинлик борасида ҳам вазият кескин яхшиланди. Миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенгликни янада мустаҳкамлаш биз учун доимий муҳим вазифадир”, - деди у.

Коррупцияга қарши курашиш, ёшлар келажаги

Мирзиёев мамлакатда коррупцияга қарши муросасиз кураш янги босқичга кўтарилганини таъкидлади ва коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилганини маълум қилди.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, мамлакат аҳолисининг ярмидан кўпини ёшлар ташкил этади. Республикада ҳар бир йигит-қизнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллаши ва ўз салоҳиятини намоён этиши учун улкан ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистонда Ёшлар парламентлари, Ёшлар ишлари агентлиги фаолият кўрсатмоқда.

Август ойида БМТ шафелигида ёшлар ҳуқуқларига бағишланган Самарқанд халқаро форуми муваффақиятли ўтказилди.

У Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги БМТ конвенциясини қабул қилиш бўйича Ўзбекистон ташаббусини қўллаб-қувватлашга чақирди.

Бундан ташқари, Барқарор тараққиёт мақсадларига эришиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда парламентлар ролини ошириш тўғрисидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилишни таклиф этди.

Марказий Осиё, транспорт йўлаги, форум

Мирзиёев ҳозирги вақтда Марказий Осиё минтақасида туб ўзгаришлар юз бераётганини қайд этди. Минтақа давлатлари ўртасида яхши қўшничилик ва ўзаро ишонч, дўстлик ва ҳурмат муҳитини яратишга эришилди.

Унинг фикрига кўра, бугун Марказий Осиё давлатлари олдида муҳим стратегик вазифа турибди. У ҳам бўлса, минтақанинг глобал иқтисодий, транспорт ва транзит йўлакларига чуқур интеграциясини таъминлашдир.

Президент Транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини очишни таклиф этди.

Ўзбекистон БМТнинг Глобал антитеррор стратегияси доирасидаги Минтақавий қўшма режанинг 10 йиллик натижалари ва келгуси истиқболларига бағишланган халқаро конференцияни ўтказиш тарафдори.

Мирзиёев 2021 йилда  ЮНЕСКО билан ҳамкорликда қадимий Хива шаҳрида “Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” деган мавзуда халқаро форумни ўтказишга тайёрлигини билдирди.

Афғонистон масаласи

Мирзиёев мамлакат Афғонистонни Марказий Осиёнинг ажралмас қисми сифатида қабул қилишини таъкидлади ва жорий йилнинг сентябрь ойида Доҳа шаҳрида афғон сиёсий кучлари ўртасида бошланган тинчлик музокаралари жафокаш афғон заминида тинчлик ва барқарорлик ўрнатишига умид билдирди.

Ўзбекистон етакчиси БМТ ҳузурида афғон халқининг дарду ташвишини тинглайдиган, доимий фаолият кўрсатадиган қўмита ташкил этишни таклиф қилди. Ушбу қўмитанинг асосий вазифаси Афғонистоннинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига кўмак беришдан иборат бўлиши зарурлигини қайд этди.

Орол фожиаси

Мирзиёев глобал иқлим ўзгаришлари Марказий Осиё тараққиётига ҳам  катта хавф туғдираётганини таъкидлади ва дунё ҳамжамияти эътиборини яна бир бор Орол денгизи қуришининг ҳалокатли оқибатларига қаратди.

Президент Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилиш ҳақида БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилишни таклиф этди.

Унинг фикрига кўра, ушбу муҳим ҳужжат тасдиқланган санани эса Халқаро экологик тизимларни ҳимоя қилиш ва тиклаш куни сифатида нишонлаш мақсадга мувофиқ бўларди.

Қашшоқликка қарши биргаликда курашиш

Давлат раҳбари ўз чиқишида жаҳоннинг турли нуқталарида нотинчлик сақланиб қолаётгани, зиддият ва зўравонликлар ортиб бораётгани, экологик офатлар ва бошқа замонавий хатарлар қашшоқлик ва камбағалликнинг глобал муаммоларини кучайтираётганига эътибор қаратди.

Бу муаммолар айниқса пандемия шароитида кескин тус олмоқда. Тобора ташвишли оҳанг касб этаётган қашшоқликнинг овози бутун дунё ҳамжамиятини, барчани безовта қилиши зарур.

Мирзиёев қашшоқликни тугатиш ва камбағалликка қарши курашишни БМТ Бош Ассамблеяси навбатдаги сессиясининг асосий мавзуларидан бири сифатида белгилаш ҳамда ушбу масалаларга бағишланган глобал саммит ўтказишни таклиф этди.

63