Фидел Кастронинг дафн маросими, воқеа жойидан сурат

Фидел Кастронинг ҳоки Санта-Ифигения қабристонига кўмилди

198
Куба телевидениеси дафн этиш маросимини трансляция қилмади

ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Фидел Кастронинг ҳоки Сантьяго-де-Куба шаҳридаги Санта-Ифигения қабристонида дафн этилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Лотин Америкасидаги Telesur телекомпаниясига таянган ҳолда.

Хабарда таъкидланишича, Куба телевидениеси дафн этиш маросимини трансляция қилмаган.

3-декабр куни Куба етакчиси Рауль Кастро Фидел Кастро хотирасига бағишланган митингда чиқиши вақтида дафн этиш маросими ортиқча дабдабабозликсиз ўтказилишини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Куба инқилоби етакчиси Фидель Кастро 90 ёшида ўтган ҳафта жума куни оламдан ўтган эди. Кубада миллий мотам куни эълон қилинган — миллий байроқлар туширилган, барча кўнгилочар тадбирлар бекор қилинган.

198
Теглар:
Куба, Санта-Ифигения, Кастронинг ҳоки, дафн маросими, дафн маросими, Раул Кастро, Фидель Кастро, Куба

Европа Иттифоқи “Спутник V” вакцинаси экспертизасини бошлади

372
Европада Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасининг экспертизаси бошланди. Ҳозирча ЕИнинг икки мамлакати EMA маъқуллашини кутиб ўтирмасдан вакцинани рўйхатдан ўтказган.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Европа дори воситалари агентлиги (ЕМА) Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасининг рўйхатга олинган ҳужжатларининг экспертизасини бошлади. Бу ҳақда Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси хабар қилди.

Қарор катталарда ўтказилган лаборатория ва клиник тадқиқотлар натижаларини инобатга олган ҳолда қабул қилинган.

“EMA “Спутник V” вакцинасининг ЕИ томонидан ўрнатилган самарадорлик, хавфсизлик ва сифат бўйича стандартларга мос келишини баҳолайди”, - дейилган хабарда.

“Спутник V” дунёда фойдаланишга рухсат берилган коронавирусга қарши дунё вакциналарининг етакчи учлигига киради. Вакцинани рўйхатдан ўтказган 42 та мамлакатнинг жами аҳолиси 1,1 миллиарддан зиёдни ташкил этади. ЕИнинг икки мамлакати EMA маъқуллашини кутиб ўтирмасдан уни рўйхатдан ўтказди. Венгрия ва Словакия ҳукумати шундай қарор қабул қилди. Февраль охирида Чехия президенти Милош Земан ҳам мамлакатга “Спутник V”ни етказиб беришни сўраганди.

372
Теглар:
Европа дори воситалари агентлиги (ЕМА), вакцина, Спутник V, Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси, Европа Иттифоқи
Архипелаг Земля Франца-Иосифа

Хитой Арктика туфайли Россия ва НАТО ўртасида уруш бўлишини башорат қилди

838
(Янгиланган 17:54 04.03.2021)
Хитой таҳлилчиларига кўра, НАТО Арктикада Россия учун ёқимсиз сюрприз тайёрламоқда. Стратегик аҳамиятга эга бўлган архипелаг - Шпинцбергендан Россия сиқиб чиқарилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. НАТО Арктикада Россия учун ёқимсиз сюрприз тайёрламоқда, деб тахмин қилмоқда хитойлик таҳлилчилар. Бу ҳақда Sohu нашри хабари қилди.

Экспертларга кўра, катта стратегик аҳамиятга эга бўлган архипелаг - Шпинцбергендан Россия сиқиб чиқарилиши мумкин. Маълумки, минтақа устидан суверенитет Норвегияга тегишли, аммо Россия Федерацияси унда иқтисодий фаолият олиб бориши мумкин.

Халқаро келишувга кўра, Шпицберген ва қирғоқ бўйи сувлари демилитаризация қилинган ҳудуд ҳисобланади. Архипелаг шимолий кенгликларда жойлашган кўплаб транспорт йўналишларини назорат қилади.

Хитойлик таҳлилчилари таъкидлашича, Шпицберген нафақат катта нефт ва газ захиралари, балки балиқ ресурсларидан фойдаланиш имкониятини очади.

Sohu нашрига кўра, Россия архипелагда фаолият олиб бориш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши мумкин. Бунга НАТО доирасида Норвегия ва АҚШ ўртасидаги яқин ҳамкорлик ёрдам беради.

Аввалроқ Американинг стратегик бомбардимончилари Орланд авиабазасида (Норвегия) жойлаштирилди, деб таъкидлади экспертлар. Бу Осло Вашингтон билан биргаликда Москва билан геосиёсий қарама-қаршиликка қарор қилганидан далолат беради. Вужудга келган вазият туфайли Россия янги чақирувларга, шу жумладан Шпицберген учун курашга тайёр туриши керак. НАТО ва АҚШ бошчилигидаги Норвегиянинг бошқа шериклари Россия Федерациясини архипелагдан сиқиб чиқарилишидан манфаатдор. Бироқ, ҳарбий экспертларнинг фикрига кўра, Москва узоқ вақтдан бери бундай воқеа ривожига тайёр.

838
Теглар:
НАТО, Хитой, Россия, АҚШ

"Спутник Лайт" вакцинаси клиник синовларининг иккинчи фазаси якунланди - ССВ

12
(Янгиланган 15:43 05.03.2021)
РТТИФ раҳбари Кирилл Дмитриевнинг сўзларига кўра, "лайт-версия" асосан, кучли эпидемик ўчоқлар бўлган ташқи бозорларга мўлжалланган, Россияда эса асосий вакцина мақомини "Спутник V" сақлаб қолмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Россияда "Спутник Лайт" вакцинаси клиник синовларининг иккинчи фазаси якунланди, деб хабар қилди РФ Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко.

"Ҳозир улар (маълумотлар. — таҳр.) экспертлар баҳолаши учун йўналтирилган", — деди у журналистларга.

Учинчи фаза тадқиқотларини ўтказишга рухсатнома бор, у феврал ойи ўрталарида олинган. Бу тадқиқотни икки гуруҳда плацебодан фойдаланган ҳолда ўтказишади, синовлар 2022 йилнинг 28 январида якунланиши керак.

"Спутник Лайт" - Гамалея маркази томонидан Россия тўғридан-тўғри инфестициялар фонди билан ҳамкорликда яратилган ва яхши ўрганилган инсон аденовирусли векторлари платформасида яратилган "Спутник" вакциналари линейкасига киради.

РТТИФ раҳбари Кирилл Дмитриевнинг сўзларига кўра, "лайт-версия" асосан, кучли эпидемик ўчоқлар бўлган ташқи бозорларга мўлжалланган, Россияда эса асосий вакцина мақомини "Спутник V" сақлаб қолмоқда.

Гамалея маркази директори Александр Гинцбургнинг қайд этишича, юқорида айтилган давлатларда "Спутник Лайт"дан фойдаланиш касалланиш пик даражасини туширишга ва маҳаллий соғлиқни сақлаш идораларига тушадиган юкни енгиллатишга имкон яратади.

Ушбу вакцинадан сўнг иммунитет, 3-4 ой сақланиши мумкин, эмлаш самарадорлиги эса 85%ни ташкил этади, деди олим.

Схемага мувофиқ фақат битта инъекция қилинади ("Спутник V"нинг биринчи компоненти) ва антитаначалар ишлаб чиқилиши даври ҳам қисқа бўлади. Шу билан бирга, агарда эмланган инсон коронавирус билан касалланса, COVID-19нинг оғир тури унга хавф солмайди, нега деганла вирус қўзғатувчиси ўпкага тушмайди. Ҳимояни узайтириш учун уч ойдан сўнг иккинчи компонентни олса бўлади.

12
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси