Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, архив сурат

Назарбоев нега ботинкаси билан мақтанди?

1120
(Янгиланган 16:38 06.12.2016)
Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев яқинда харид қилган, олма-оталик пойабзалчилар томонидан тайёрланган, янги ботинкаси билан мақтанди ва барча қозоғистонликларни ўзидан ўрнак олишга чақирди

ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Қозоғистон президенти ўз юртида ишлаб чиқарилган пойабзал кийишини айтиб, барча ҳамюртларини маҳаллий товарларни харид қилишга чақирди, деб хабар қилмоқда Спутник Қозоғистон нашри.

"Казлегпром-Алмати" компанияси томонидан модел пойабзал ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиши муносабати билан уюштирилган телекўприк давомида, Нурсултон Назарбоев айнан шу ишлаб-чиқарувчи томонидан яратиладиган ботинкани кийишини тан олган.

"Мен сизларнинг пойабзалларингизни харид қилдим, кўрсатиш учун оёғимни кўтариб ўтирмайман, лекин ҳозир айнан сизлар яратган пойабзалдаман", — деб таъкидлаган Нурсултон Назарбоев корхона раҳбарига мурожаат эта туриб.

Шундан сўнг, Назарбоев барча қозоғистонликларга мурожаат этиб, "Қозоғистон енгил саноатини қўллаб қувватлаш ва фақат маҳаллий товарларни харид қилишга" даъват қилган.

Назарбоев, шунингдек, Олма-оталик пойабзал ишлаб-чиқарувчиларга мурожаат қилиб, "работабардош бўлинг, сифат даражасида Италия ва Франция пойабзалларига бўш келманг", — дея уқдирган.

1120
Теглар:
Олма-Ота, Франция, Италия, ботинка, пойабзал, Нурсултон Назарбоев, Қозоғистон

Бутина америка турмаларидаги қийноқлар ҳақида гапирди

718
(Янгиланган 18:07 27.02.2021)
Бутинанинг айтишича, уни карцерга ўтказиб, у ерда тўрт ой давомида ушлаб туришган, гарчи халқаро стандартлар бўйича карцерда 15 кундан ортиқ ушлаш мумкин бўлмаган.

ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Америка қамоқхонасидан озод қилинган россиялик, жамоатчилик палатаси аъзоси Мария Бутина "НТВ" учун суратга олинган фильмда америка турмасида бошидан кечирганлари ҳақида сўзлади.

"Рўй берган воқеаларни холокостга қиёслаш мумкин, ахир бу миллатингиз туфайли таъқиб эди-да. Ҳозир эса россиялик ватандошларимизни ҳам худди шундай миллати ва фуқаролиги учун таъқиб қилишмоқда", - деди у.

Бутинанинг айтишича, уни карцерга ўтказиб, у ерда тўрт ой давомида ушлаб туришган, гарчи халқаро стандартлар бўйича карцерда 15 кундан ортиқ ушлаш мумкин бўлмаган.

"Тунда ҳар 15 дақиқада светни ёқишиб: "Are you окay?" (Яхшимисан?) деб сўрашади. То уларга жавоб бермагунингга қадар сени уйғотаверишади", - деди Бутина.

Бундан ташқари, Бутинани аллақандай препаратлар қабул қилишга мажбур этмоқчи бўлишган.

"Улар одамни урмайди, шунчаки руҳан қийнашади, психотроп препаратлар ичишга мажбур этишади, чунки улар таъсирида тергов қилиш осонроқ", - дейди Мария.

Бутинанинг айтишича, кунига беш маҳалдан назоратчилар унинг камерасига келиб, контрабанда борлиги гумони остида уни яланғоч қилиб ечинтиришган.

Россияликнинг сўзларига кўра, камерада деярли ҳеч қачон свет ўчирилмаган. Боз устига, назоратчилар ҳамиша баланд чийилдоқ овоз чиқишини таъминлаб берганлар.

"Яъни улар ҳамиша шу чийилдоқ овоз билан ҳам мўртлашиб қолган руҳиятингизга таъсир ўтказишади. Иродангизни тамомила синдиришади", - деб хотима қилди Бутина.

Бутина 2018 йилнинг июлида қўлга олинган ва "ноқонуний чет эл агенти бўлиш мақсадида тил бириктирув" айблови билан 18 ойга қамалган. 2019 йилнинг октябрида Бутина озодликка чиқарилган ва Россияга депорт қилинган эди.

718
Портрет саудовского журналиста Джамаля Хашукджи в Стамбуле

Саудиялик журналист Хашоггининг Истанбулда ўлдирилиши - АҚШ меросхўр шаҳзодани айблади

208
Разведка маълумотига кўра, мамлакатда қарор қабул қилиш устидан назорат даражаси шу қадар юқорики, бу сингари ишлар шаҳзоданинг "оқ фотиҳаси"сиз рўй бериши мумкин эмас.

ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Журналист Жамол Хашоггининг Истанбулда қўлга олиниши ёки ўлдирилиши бўйича операция 2018 йилда Саудия Арабистони меросхўр шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон томонидан шахсан маъқулланган. Бу ҳақда АҚШ Миллий разведкаси директори офиси докладида айтилган. РИА Новости хабари асосида.

Разведка маълумотига кўра, мамлакатда қарор қабул қилиш устидан назорат даражаси шу қадар юқорики, бу сингари ишлар шаҳзоданинг "оқ фотиҳаси"сиз рўй бериши мумкин эмас.

"Меросхўр шаҳзода Хашоггини қироллик учун таҳдид деб билган ва зарурат туғилганида, унинг оғзини ёпиш учун зўравонлик чоралари қўлланилишини кенг қўллаб-қувватлаган", - дейилади доклад матнида.

Унда айтилишича, саудиялик амалдорлар операцияга олдиндан тайёргарлик кўришган, АҚШ "Хашогги қотиллигида "катта эҳтимол билан" қўли бор деб гумонлаётган" 21 кишидан иборат рўйхат ҳам келтирилган. Шу билан бирга, разведка ушбу алоқадор шахслар операция финали қандай бўлишини олдиндан билишган, деган фикрни таъкидлай олмайди.

Разведканинг ушбу доклади эълон қилинганидан сўнг, АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен "Хашогги таъқиқи" киритилиши ҳақида эълон қилди.

"Бу чет эл ҳукуматлари вакили бўла туриб, диссидентларга, жумладан, ўз иши туфайли диссидентлар ҳисобланувчи журналистлар, фаоллар ёки бошқа шахсларни бостириш, таъқиб қилиш, кузатиш, қўрқитиш ёки бошқа зиён етказиш сингари жиддий экстериториал ҳаракатларда қатнашган шахсларга виза чекловларини киритиш имконини беради", - дейди амалдор.

Доклад эълон қилинганидан сўнг ўлдирилган журналистнинг рафиқаси Хатижа Женгиз Twitter да #justiceforjamal ("Жамол учун адолат") хэштегини жойлаштирди.

БМТнинг суддан ташқари қатллар бўйича махсус маърузачиси Аньес Калламар АҚШни Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонга қарши санкцияларни қўллашга чақирди.

"Қўшма Штатлар ҳукумати валиаҳд шаҳзодага, бошқа жиноятчиларга бўлгани каби, унинг шахсий активларига, шунингдек халқаро мажбуриятларига нисбатан ҳам санкцияларни қўллаши керак", - дейилади баёнотда.

Ўз навбатида, Саудия Арабистони ҳукумати АҚШ разведкасининг меросхўр шаҳзода Хашогги қотиллигига алоқадорлиги тўғрисидаги доклади хулосаларини рад этди.

"Саудия Арабистони Қироллиги ҳукумати ҳисоботда келтирилган Қироллик раҳбариятига берилган негатив, ёлғон ва мақбул бўлмаган баҳосини бутунлай рад этади ва ҳисоботда ноаниқ маълумотлар ва хулосалар бўлганлигини таъкидлайди", - дейилади ТИВ баёнотида.

Яқин шарқ қироллиги Ташқи ишлар вазирлиги шунингдек, АҚШ ва қироллик ўртасида "мустаҳкам шериклик" мавжудлигини қайд этиб ўтган.

Консулликда юз берган қотиллик

Таниқли саудиялик журналист Жамол Хашогги 2017 йилдан АҚШда истиқомат қилган ва Washington Post газетасида фаолият юритган. У 2018-йилнинг октябрида Истанбулда ўлдирилган эди. Аввалига саудия ҳукумати унинг Саудия Арабистони Қироллиги консуллиги ҳудудида ғойиб бўлганини тўлиқ рад этган, аммо видео- ва аудио ёзувларнинг пайдо бўлганидан сўнг Хашогги "консуллик ходимлари билан юз берган можаро оқибатида ўлдирилганлигини" тан олишди.

Туркия полицияси журналист жасадини топа олмади.

Араб матбуоти, Саудия Арабистони ҳукумати ҳаракатларини танқид қилган Хашоггини ўлдириш буйруғи қиролликдаги тахт учун даъвогар - валиаҳд шаҳзода томонидан берилган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги версияларни илгари сурган эди. Бироқ, Қироллик Ташқи ишлар вазирлиги валиаҳд шаҳзоданинг бу жиноятга мутлақо алоқаси йўқлигини таъкидлаб келган.

 

208