Россия президенти Владимир Путин, архив сурат

Путиннинг матбуот-анжуманига журналистларни аккредитация қилиш бошланди

112
(Янгиланган 17:26 07.12.2016)
Россия президенти билан онлайн-мулоқот жорий йилнинг 22 декабр санасида бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Россия президенти матбуот-хизмати бошқармаси аккредитация ва брифинглар департаменти 2016 йилнинг 22 декабр санасида ўтказиладиган Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот-анжуманига иштирок этишлари учун журналистлардан аризаларни қабул қила бошлади.

Аккредитацияга аризалар Роскомнадзордан рўйхатдан ўтган Россия ОАВлари ҳамда Россия Федерацияси қошида аккредитациядан ўтган чет эл журналистларидан қабул қилинади. Рўйхатдан ўтказиш 2016 йилнинг 9 декабрида Москва вақти билан 17.00да тўхтатилади.

Журналистлар фақат www.kremlin.ru сайтида аккредитациядан ўтказилади. Ариза юборилиши автоматик аккредитациядан ўтказилиш деган маънони англатмайди. Аккредитациядан ўтказилган журналистлар ҳамда журналистлар тўпланадиган жой ҳамда вақт ҳақидаги маълумотлар Кремль сайтида эълон қилинади.

112
Теглар:
журналистлар, онлайн-анжуман, Путин, Владимир Владимирович Путин, Россия