Жан-Клод Юнкер, Европа Комиссияси раиси

АҚШ энди Европани "қўриқламайди" - Еврокомиссия раиси баёноти

815
(Янгиланган 18:25 09.12.2016)
Европа Иттифоқи хавфсизлик чораларига келганда, бундан буёғига фақат ўз кучига таянмоғи даркор, АҚШ бу вазифани эндиликда ўз зиммасига олишга тайёр эмас, деб баёнот қилди Еврокомиссия раиси Жан-Клод Юнкер

ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik, Александр Шишло. АҚШ бундан буёғига Европа хавфсизлигини таъминлашга тайёр эмас, деб таъкидлаган жума куни Еврокомиссия раиси Жан-Клод Юнкер.

"Менинг фикримча, бундан буёғига ўз хавфсизлигимиз тўғрисида ўзимиз қайғуришимиз даркор, чунки АҚШнинг янги сайланган президенти Трамп ва унинг ҳамкасбларидан қатъий назар, АҚШ бундан буёғига бизнинг хавфсизлигимизни таъминлашга тайёр эмас. Шу сабабдан ҳам бу иш билан ўзимиз шуғулланганимиз маъқул", — деб баёнот қилган Юнкер Маастрихтда чиқиши давомида.

Илгарироқ Еврокомиссия раиси Европа Иттифоқи ва Россия ўртасидаги муносабатлар одатийдан кўра яқинроқ бўлиши керак эканлигини, чунки Европа хавфсизлик тузилмасини Россия иштирокисиз қура олмаслигини айтиб ўтган эди.

Ўз навбатида, НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг барча европаликларни "АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп НАТо олдидаги мажбуриятларини албатта бажаришига" ишонтирган эди. "Трамп Европа хавфсизлигини ҳам таъминлайди, албатта" дея қўшимча қилган эди Столтенберг.

815
Теглар:
Еврокомиссия, баёнот, Йенс Столтенберг, Юнкер, Трамп, Европа, АҚШ

Европа Иттифоқи “Спутник V” вакцинаси экспертизасини бошлади

367
Европада Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасининг экспертизаси бошланди. Ҳозирча ЕИнинг икки мамлакати EMA маъқуллашини кутиб ўтирмасдан вакцинани рўйхатдан ўтказган.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Европа дори воситалари агентлиги (ЕМА) Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасининг рўйхатга олинган ҳужжатларининг экспертизасини бошлади. Бу ҳақда Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси хабар қилди.

Қарор катталарда ўтказилган лаборатория ва клиник тадқиқотлар натижаларини инобатга олган ҳолда қабул қилинган.

“EMA “Спутник V” вакцинасининг ЕИ томонидан ўрнатилган самарадорлик, хавфсизлик ва сифат бўйича стандартларга мос келишини баҳолайди”, - дейилган хабарда.

“Спутник V” дунёда фойдаланишга рухсат берилган коронавирусга қарши дунё вакциналарининг етакчи учлигига киради. Вакцинани рўйхатдан ўтказган 42 та мамлакатнинг жами аҳолиси 1,1 миллиарддан зиёдни ташкил этади. ЕИнинг икки мамлакати EMA маъқуллашини кутиб ўтирмасдан уни рўйхатдан ўтказди. Венгрия ва Словакия ҳукумати шундай қарор қабул қилди. Февраль охирида Чехия президенти Милош Земан ҳам мамлакатга “Спутник V”ни етказиб беришни сўраганди.

367
Теглар:
Европа дори воситалари агентлиги (ЕМА), вакцина, Спутник V, Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси, Европа Иттифоқи
Архипелаг Земля Франца-Иосифа

Хитой Арктика туфайли Россия ва НАТО ўртасида уруш бўлишини башорат қилди

825
(Янгиланган 17:54 04.03.2021)
Хитой таҳлилчиларига кўра, НАТО Арктикада Россия учун ёқимсиз сюрприз тайёрламоқда. Стратегик аҳамиятга эга бўлган архипелаг - Шпинцбергендан Россия сиқиб чиқарилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. НАТО Арктикада Россия учун ёқимсиз сюрприз тайёрламоқда, деб тахмин қилмоқда хитойлик таҳлилчилар. Бу ҳақда Sohu нашри хабари қилди.

Экспертларга кўра, катта стратегик аҳамиятга эга бўлган архипелаг - Шпинцбергендан Россия сиқиб чиқарилиши мумкин. Маълумки, минтақа устидан суверенитет Норвегияга тегишли, аммо Россия Федерацияси унда иқтисодий фаолият олиб бориши мумкин.

Халқаро келишувга кўра, Шпицберген ва қирғоқ бўйи сувлари демилитаризация қилинган ҳудуд ҳисобланади. Архипелаг шимолий кенгликларда жойлашган кўплаб транспорт йўналишларини назорат қилади.

Хитойлик таҳлилчилари таъкидлашича, Шпицберген нафақат катта нефт ва газ захиралари, балки балиқ ресурсларидан фойдаланиш имкониятини очади.

Sohu нашрига кўра, Россия архипелагда фаолият олиб бориш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши мумкин. Бунга НАТО доирасида Норвегия ва АҚШ ўртасидаги яқин ҳамкорлик ёрдам беради.

Аввалроқ Американинг стратегик бомбардимончилари Орланд авиабазасида (Норвегия) жойлаштирилди, деб таъкидлади экспертлар. Бу Осло Вашингтон билан биргаликда Москва билан геосиёсий қарама-қаршиликка қарор қилганидан далолат беради. Вужудга келган вазият туфайли Россия янги чақирувларга, шу жумладан Шпицберген учун курашга тайёр туриши керак. НАТО ва АҚШ бошчилигидаги Норвегиянинг бошқа шериклари Россия Федерациясини архипелагдан сиқиб чиқарилишидан манфаатдор. Бироқ, ҳарбий экспертларнинг фикрига кўра, Москва узоқ вақтдан бери бундай воқеа ривожига тайёр.

825
Теглар:
НАТО, Хитой, Россия, АҚШ
Министр здравоохранения Узбекистана Абдухаким Хаджибаев вручил руководителю Роспотребнадзора Анне Поповой нагрудный знак Мехр-саховат

Роспотребнадзор раҳбари "Меҳр-Саховат" кўкрак нишони билан тақдирланди

14
(Янгиланган 14:32 05.03.2021)
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоев Роспотребнадзор раҳбари Анна Поповага "Меҳр-Саховат" кўкрак нишонини топширди.

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова "Меҳр-Саховат" кўкрак нишони билан тақдирланди, деб хабар қилди "Дунё" АА.

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоев Анна Поповага кўкрак нишонини топширди. Тадбир сешанба куни Москвада бўлиб ўтди.

Анна Попова юксак мукофот учун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорлик билдирди.

COVID-19 пандемияси бошланганидан буён Роспотребнадзор Ўзбекистонга инфекцияни аниқловчи 140 мингта тест тўпламини тақдим этди, бу ССВ маълумотларига кўра, вирусни ўз вақтида аниқлаш ва тарқалишини олдини олишга имкон берди.

Шунингдек, Россиянинг етакчи мутахассислари ўзбек ҳамкасбларига услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш учун республикага юборилганди.

Бундан ташқари, ушбу ташкилот “СПИД инфосвязь” ташкилоти ва UNAIDS билан ҳамкорликда мамлакатимизга бирламчи тиббий-профилактика, акушерлик, гинекологик, кардиологик ва урологик ёрдам кўрсатишга мўлжалланган кўчма диагностика мажмуаси ҳамда хавфли инфекцияларни (ОИТС, COVID-19 ва бошқалар) текшириш ва аниқлаш бўйича хизматларни тақдим этди.

14
Теглар:
Абдуҳаким Хаджибаев \\, соғлиқни сақлаш вазири, коронавирус, коронавирус пандемияси, Ўзбекистон, Россия
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси