Дональд Трамп, архив сурат

Трамп Саудия Арабистони билан боғлиқ тўртта компаниясини ёпди

344
Дональд Трампнинг асосий компанияларидан бири бўлмиш Trump Organization вакилининг айтишича, АҚШнинг янги сайланган президенти Саудия Арабистони билан бизнес юритмайди

ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. АҚШнинг 45-президенти Дональд Трамп, сайловлардаги ғалабасидан кейин бир нечта компанияларини, шу жумладан, Саудия Арабистонидаги корхонага алоқадор тўртта фирмасини ёпди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Ассошиейтед Пресс агентлигига таянган ҳолда.

"Ишончли манбанинг сўзларига кўра, АҚШда бўлиб ўтган президентлик сайловларидаги ғалабасидан сўнг, Дональд Трамп ўзининг баъзи бир компанияларини ёпишга қарор қилган. Улар орасида Саудия Арабистонидаги тадбиркорлик корхонасига алоқадор бўлган тўртта фирма ҳам бор", — дейилади хабар матнида. Ушбу қарор юзасидан батафсил маълумот берилмаяпти.

Дональд Трампнинг асосий компанияларидан бири бўлмиш Trump Organization вакилининг сўзларига кўра эса, АҚШнинг янги сайланган президенти Саудия Арабистони билан бизнес юритмайди.

Хабарда, айтилишича Трамп 15 декабр куни бўлиб ўтадиган матбуот-анжуманида ўзига тегишли бизнес ва президентлик мажбуриятлари ўртасида манфаатдорлик можаросини келтириб чиқариш нияти йўқлиги ҳақида сўзлашни режалаштирган.

344
Теглар:
президент, Трамп, компания, фирма, бизнес, Трамп, Саудия Арабистони, Америка, АҚШ
Ловля рыбы

Қозоғистонда одам тишли ғалати балиқ тутиб олинди - фото

822
(Янгиланган 13:45 25.09.2020)
Чимкент яқинда ўтадиган Бадам дарёсида балиқчи Женис Узденбаев тиши одамникига ўхшаган балиқни тутиб олди.

ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Чимкентда балиқчи тиши одамникига ўхшаган балиқни тутиб олди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилди.

Эркак Бадам дарёсида балиқ овига чиққанди. Аввалига у тутиб олган балиқни катта товонбалиққа ўхшатди. Аммо унинг оғзига қараганида, у ғайриоддий кўринишда бўлган балиқни овлаганини англаб етади.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от ОТЫРАР Новости Шымкент (@otyrarkz)

“Балиқ катта, катталиги 5 литрли баклажка, оғирлиги 1 300 грамм, леш балиққа ўхшайди. Ойқулоқлари  - қизил. Оғзини очдим, у ерда беш ёшли боланикига ўхшаган тишлар. Мени бошида озгига қалтироқ тутди”, - дейди Женис Узденбаев.

Баъзи одамлар бу пирани оиласига мансуб бўлган, чучук сувда яшайдиган қорамтир паку бўлиши мумкин деб ҳисоблашмоқда. Ушбу тураги балиқ асосан Амазон ва Ориноко дарёлари ҳавзаларида яшайди. Бу балиқларнинг узунлиги 108 сантиметрга етиши мумкин. Уларнинг тишлари тўртбурчак ва одам тишларига жуда ўхшаш. Таъкидланишича, паку тўртбурчак тишлари билан ўлжани тешиб ўтиши мумкин.

822

Москвада ўзини ўзи яккалаш тартиби яна кучайтирилди

280
(Янгиланган 11:15 25.09.2020)
Москвада қарияларга уйда қолиш ва йирик корхоналарга имкон қадар ходимларни масофавий тартибда ишга ўтказиш таклиф этилди.

ТОШКЕНТ, 25 - Sputnik. Москвада 28 сентябрдан бошлаб коронавирусга қарши кураш чоралари кучайтирилади. Бу ҳақида Москва мэри Сергей Собянингнинг бугун 25 сентябр куни эълон қилинган фармонида айтиб ўтилган. 

Фармонда, хусусан 2020 йилнинг 28 сентябрдан бошлаб қуйидаги чеклов чоралари кучга кириши айтиб ўтилган:

  • 65 ёшдан катта ва Москва шаҳар Соғлиқни сақлаш департаменти томонидан белгиланган рўйхатдаги касалликлари бўлган шахслар уйдан чиқмасликлари кераклиги;
  • Москва шаҳрида фаоолият юритаётган барча йирик корхоналарига юқоридаги тоифага кирувчи ходимлардан ташқари, иш жойида туриб ишлашга эҳтиёж бўлмаган барча ходимларни масофавий тарбида ишга ўтказиш;
  • Ходимларни иш жойларида бўлиш вақтини имкон қадар қисқартириш;
  • Шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланишда давом этиш; 

Шунингдек, оммавий тадбирлар, қарияларнинг бир жойга тўпланиши, ресторан ва кафеларда чилим чекишга бўлган таъқиқлар ҳам сақланиб қолади. 

Эслатиб ўтамиз, шу кунларда Россияда яратилган коронавирусга қарши "Спутник V" вакцининг якуний босқич синовлари бўлиб ўтмоқда. Москва ва Москва вилоятида йил охирида оммавий эмлаш бошланиши мумкин. 

 

280

Ўзбекистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганлар сони 54,6 мингдан ошди

0
Ҳозирда Ўзбекистонда 3 255 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 718 нафари оғир, 289 нафари эса ўта оғир аҳволда.

ТОШКЕНТ, 26 сен - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 54 660 нафарга етди, uf tnlb? ни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари Ўзбекистоннинг 7та ҳудудида аниқланган.

Хусусан, 112 нафари Тошкент шаҳрида, 29 нафари Наманган вилоятида, 15 нафари Андижон вилоятида, 14 нафари Сирдарё вилоятида, 13 нафари Жиззах вилоятида, 12 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 3 нафари Тошкент вилоятида.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда мамлакатда 50 954 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда Ўзбекистонда 3 255 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 718 нафари оғир, 289 нафари эса ўта оғир аҳволда.

0