Россия президенти Владимир Путин, архив сурат

Путин ўзининг "биринчи муҳаббати" ҳақида сўзлади

1104
Путин ўзининг "биринчи муҳаббати" ҳақида гапирди, деб хабар қилмоқда РИА Новости

ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Россия президенти Японияга уюштирадиган сафари давомида жаҳоннинг дзюдо бўйича бошқарувчи ташкилоти — "Кодокан"ни бажонидил зиёрат қилишга сўз берди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Путин дзюдо — ҳамкорга нисбатан ҳурмат, инсонлар билан нафақат спортда, балки ҳаётда ҳам ижобий муносабат ўрнатишга ёрдам беришини эътироф этиб ўтди, деб ёзган нашр. Путин шунингдек, болаликдан ушбу спорт тури билан шуғулланганидан ниҳоятда мамнунлигини эътироф этиб ўтган.

"Бу, шак-шубҳасиз, менинг биринчи муҳаббатим эди, дейиш мумкин. Мен спортнинг бошқа турларини ҳам яхши кўраман: сузишни ҳам, чанғи учишни ҳам, мана ҳозир музда хоккей ўйнашни ўрганяпман. Аммо дзюдо — бу шубҳасиз, ҳаётимнинг бир бўлаги, катта бўлаги, ва мен спортдаги машғулотларим айнан дзюдон бошланганидан жуда ҳам хурсандман", — деб тан олган Россия етакчиси Япониянинг "Ниппон" телекомпаниясига берган интервьюсида.

Путин суҳбат давомида, ўзига Дзигоро Кано — дзюдо асосчиси катта таъсир ўтказганини эътироф этган.

Эслатиб ўтамиз, Владимир Путиннинг Японияга сафари 15 декабрдан бошланади.

1104
Теглар:
Путин, Россия президенти, хоккей, спорт, дзюдо, Япония, Дзигоро Кано, Владимир Путин, Россия

Лукашенко Россия ва Украина бош прокурорларини таклиф қилиш ҳақида топшириқ берди

120
(Янгиланган 14:52 06.08.2020)
Беларусь президенти Александр Лукашенко Россия ва Украина бош прокурорларини таклиф қилиш ҳақида топшириқ берди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко Минск яқинида россияликлар қўлга олиниши ҳолати юзасидан мамлакатга Россия ва Украина бош прокурорларини таклиф қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Куни кеча Лукашенко Украина президенти Владимир Зеленский билан бу ҳолатни телефон орқали муҳокама қилди. Киев қўлга олинганларни Украина жануби-шарқидаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этганликда гумон қилмоқда.

Беларусда россияликларни қўлга олиниши

Беларусь ҳукумати 29 июлда 33 нафар россиялик қўлга олинганини маълум қилди. Минск уларни хусусий ҳарбий компаниянинг  “жангарилари” деб ҳисобламоқда. Россияликлар Беларусда сайлов олдидан оммавий тартибсизликларни ташкиллаштиришга тайёргарлик кўришда гумон қилинмоқда.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Беларусь томонининг россияликлар ҳибсга олиш ҳолатини нотўғри талқин қилиши ҳеч қандай танқидга бардош бермаслигини таъкидлаб, кераксиз салбий ҳис-туйғулар кескинлигини оширишни тўхтатишга чақирди.

Бундан аввал Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Минскда қўлга олинганлар “катта эҳтимол билан” хусусий хавфсизлик компаниясининг ходимлари эканлиги, Минскда транзит тартибида бўлиб, рейсга кеч қолганликларини айтганди.

Песковнинг сўзларига кўра, Кремлда улар қонунга зид иш қилишгани ҳақида ҳеч қандай маълум йўқ. Унинг таъкидлашича, Россия Беларуснинг ички ишларига ҳеч қачон аралашмаган ва аралашмаяпти.

120
Водопад. Иллюстративное фото

Хитойда кучли тўфон шаршарани тескари оқишга мажбур қилди - видео

223
(Янгиланган 14:10 06.08.2020)
"Хагупит" тўфони 190 метр баландликдаги Линфэн тоғ шаршарасини тескари йўналишда оқишга мажбур қилди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. "Хагупит" тўфони 190 метр баландликдаги Линфэн тоғ шаршарасини тескари йўналишда оқишга сабаб бўлди. Бу ҳақда Daily Mail хабар қилди.

Видеода кучли шамол шаршара сувини учириб юбориши акс этган. Кучли “Хагупит” тўфони Хитойнинг Чжэцзян провинциясига ёпирилиб келди.

Шамол тезлиги соатига 136 километргача етди, айрим шарқий соҳилбўйи туманларида 4 метр баландликдаги тўлқинлар қайд этилди. 380 мингдан ортиқ киши хавфсиз жойларга эвакуация қилинди.

Поезд ҳаракати тўхтатилди, баъзи автомагистраль йўллари ёпилди, кўпгина уйлар электр энергиясиз қолди.

223
Плачущий ребенок

Фарғонада беш фарзандига алиментдан қарздор бўлиб қолган ота қочиб кетишни афзал кўрди

11
Мурожаатларга кўра, аксарият ҳолларда, алиментдан қарздор оталар Тошкент шаҳрида ва хорижда (Росссия Федерацияда) яширинишлари аниқланган

ТОШКЕНТ, 6 авг - Sputnik. Фарғона вилоятида беш нафар фарзандига алимент тўлашни истамаган эркак оиласидан яширинишни афзал кўрди. Қидирувдаги "ношуд ота" шу кунларда қўлга тушди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ахборот-хизмати раҳбари.

Таъкидланишича, 2016 йилдан буён алимент тўлаш мажбурияти юклатилган ота - Т.Ғаниев - Фарғона вилоятидан бўлган. 2019 йил октябрь ойидан бошлаб давлат ижрочиси уни яшаш манзилидан топа олмай қолган. Маҳалла-кўй, қўни-қўшнилари ҳам у ҳақда маълумот бера олмаган.

Шундан сўнг, давлат ижрочиси томонидан қарздорга нисбатан қидирув эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Қарийб бир йил мобайнида дараги бўлмаган ашаддий алиментчи жорий йил июль ойи охирида Ўзбекистон туманидаги боғдорчилик фермер хўжаликларида ёлланма ишчи сифатида ишлаб юрган жойида Бюронинг Ўзбекистон туман бўлими қидирув гуруҳи ва туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ушланган.

Маъмурий баённома расмийлаштирилаётган вақтда эркак алиментдан қарзи - 11 млн 879 минг сўм пулларни танишлари орқали бўлимга олиб келтириб, 5 нафар фарзандларини ёлғиз катта қилаётган ундирувчи О.Ғаниевага нақд санаб топширган.

Шунингдек, ўтказилган профилактика тадбирлари натижасида у келгусида алимент тўловларини ойма-ой тўлаб бориши, яширинмаслиги ва яшаш жойидан кетиб қолмаслиги ҳақида ваъда берган.

МИБ ахборот хизмати маълумотига кўра, жорий йил 1 июль куни ҳолатига кўра, идорага келиб тушган 992 мингдан зиёд ижро ҳужжатларининг 245 мингдан ортиғини (24 фоизини) алимент тўловларига оид ҳужжатлар ташкил қилади. 2019 йилда бу кўрсаткич 224 мингтани ташкил қилган.

126 минг 710 га яқин алимент қарздорлари тўловларни ўз вақтида тўлаб келаётган бўлса, 58 минг 190 га яқинининг ижро ҳужжати бўйича алимент пуллари давлат ижрочилари томонидан қарздорларга мажбурий ижро этиш чораларини қўллаш орқали ундириб келинмоқда.

Мурожаатларга кўра, аксарият ҳолларда, алиментдан қарздор оталар Тошкент шаҳрида ва хорижда (Росссия Федерацияда) яширинишлари аниқланган.

11