Қирғизистонликлар, архив сурат

Қирғизистон ҳам Ўзбекистондан ортда қолишни хоҳламади

2080
(Янгиланган 09:45 14.12.2016)
Илгарироқ Ўзбекистон 27 давлат фуқароларига виза тартибини бекор қилгани ҳақида хабар берган эдик. Қирғизистон ҳам қўшнисидан ибрат олди ёки ундан ортда қолишни хоҳламади: расмий Бишкек 90 давлатдан бўлган фуқароларга 5 кун ичида рўйхатдан ўтиш тартибини бекор қилмоқда

ТОШКЕНТ, 14 дек- Sputnik. 2016 йилнинг 19 декабр куни Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси фуқаролари 5 кун муддат ичида давлат идораларида рўйхатдан ўтишдан озод қилинган давлатлар рўйхатини тасдиқлайди, деб хабар қилмоқда Спутник Қирғизистон.

Таъкидланишича, Жоғорғу Кенеш томонидан Қирғизистоннинг "Ташқи миграция тўғрисида"ги қонунига жорий йилнинг 5 ноябр куни тузатишлар киритилган. Қонунда Қирғизистонга 5 кундан ортиқ муддатга келган чет эл фуқаролари учун давлат идораларида рўйхатдан ўтиш тартиби шарт этиб белгиланган. Хабарда ёзилишича, бу ҳолат туризм соҳасидаги тадбиркорларни қаттиқ ғазаблантирган.

Спутник Қирғизистон нашрида ёзилишича, янги қонун ташқи миграция соҳасида ҳукумат ваколатларини ҳам анча кенгайтирган. Бу — қарор самарадорлигини ошириш мақсадида қилингани таъкидланмоқда.

18 ноябр куни жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қонун бўйича расмий Бишкек: Украина, Қозоғистон, Туркманистон, Саудия Арабистони, Туркия, Россия, АҚШ, Франция ва бошқа давлатлардан бўлган фуқароларга рўйхатдан ўтишни расман бекор қилмоқчи.

2080
Теглар:
Жўқорғи Кенеш, 2016 йил, регистрация, рўйхатдан ўтишни бекор қилди, миграция, Бишкек, Қирғизистон

Космосдан ҳужум: Апофис астероиди Ерга қулаши мумкинми?

441
Бугунги кунда Апофис астероиди 8 йил ичида энг яқин масофага Ерга яқинлашади. Бу олимларга унинг орбита параметрларини аниқлаштиришга, унинг нимадан иборатлигини тушунишга имкон беради.

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Бугунги кунда Апофис астероиди 8 йил ичида энг яқин масофага Ерга яқинлашади. Бу олимларга унинг орбита параметрларини аниқлаштиришга, унинг нимадан иборатлигини тушунишга имкон беради. Бундай маълумотлар 2029 ва 2068 йилларда Ер билан тўқнашув эҳтимолини рад этиш ёки тасдиқлаш учун зарур. Апофиснинг сайёрага қулаши ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин. РИА Новости хабарига асосан.

2004 йилда Сонора чўлида (Аризона, АҚШ) жойлашган Китт-Пик миллий расадхонаси ходимлари Ерга нисбатан яқин бўлган номаълум астероидни аниқлашди. Ёмон об-ҳаво ва техник муаммолар астероидни яхшилаб кўриб чиқишни қийинлаштирди. Бироқ, бу самовий жисмнинг диаметри тахминан 400 метр эканлигини маълум бўлди.

Бир неча ойдан сўнг, Сайдинг-Спринг расадхонаси (Австралия) мутахассислари астериодни ўрганиб чиқди. Улар америкалик ҳамкасбларининг маълумотларини тасдиқлади ва орбита параметрларини аниқлади.

Декабрда, маълумотларни таҳлил қилгандан сўнг, NASA Ерга яқин объектларни ўрганиш маркази мутахассислари ҳисоблаб чиқдилар: Ер билан тўқнашув эҳтимоли тахминан 2 фоизни ташкил қилади ва табиий офатнинг тахмин қилинган санаси 2029 йил 13 апрел. 2004 MN4 астероиди (кейинчалик қадимги Миср зулмат ва ёвузлик худоси шарафига Апофис деб номланди) - астрономик объектга Турин шкаласи бўйича 4 балла берилган.

Кузатувлар туфайли олимлар деярли ҳар ҳафта потенциал хавфли объектларни аниқлайди. Уларнинг орбиталари сайёра орбитасини кесиб ўтади ва шунинг учун тўқнашув эҳтимоли жуда кичик. Апофис кашф этилганидан бери 20 мингга яқин бундай осмон жисмлари - астероидлар ва кометалар аниқланди. Бироқ, Апофис ҳануз энг жиддий таҳдидлардан бири ҳисобланади.

441
Теглар:
NASA (АҚШ аэронавтика ва космикни ўрганиш миллий идораси), Россия, АҚШ, Астероид, Қуёш, Ой, космос

Европа Иттифоқи “Спутник V” вакцинаси экспертизасини бошлади

408
Европада Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасининг экспертизаси бошланди. Ҳозирча ЕИнинг икки мамлакати EMA маъқуллашини кутиб ўтирмасдан вакцинани рўйхатдан ўтказган.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Европа дори воситалари агентлиги (ЕМА) Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасининг рўйхатга олинган ҳужжатларининг экспертизасини бошлади. Бу ҳақда Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси хабар қилди.

Қарор катталарда ўтказилган лаборатория ва клиник тадқиқотлар натижаларини инобатга олган ҳолда қабул қилинган.

“EMA “Спутник V” вакцинасининг ЕИ томонидан ўрнатилган самарадорлик, хавфсизлик ва сифат бўйича стандартларга мос келишини баҳолайди”, - дейилган хабарда.

“Спутник V” дунёда фойдаланишга рухсат берилган коронавирусга қарши дунё вакциналарининг етакчи учлигига киради. Вакцинани рўйхатдан ўтказган 42 та мамлакатнинг жами аҳолиси 1,1 миллиарддан зиёдни ташкил этади. ЕИнинг икки мамлакати EMA маъқуллашини кутиб ўтирмасдан уни рўйхатдан ўтказди. Венгрия ва Словакия ҳукумати шундай қарор қабул қилди. Февраль охирида Чехия президенти Милош Земан ҳам мамлакатга “Спутник V”ни етказиб беришни сўраганди.

408
Теглар:
Европа дори воситалари агентлиги (ЕМА), вакцина, Спутник V, Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси, Европа Иттифоқи
Заместитель премьер-министра Республики Казахстан Ералы Тугжанов и премьер-министром Республики Узбекистан Абдулла Арипов

Абдулла Арипов Қозоғистон бош вазири ўринбосари билан учрашди

49
Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари Ўзбекистонда Қозоғистон университетларининг филиалларини очиш имкониятларини кўриб чиқишни ҳамда икки давлат президентлик мактаблари ўртасида тажриба алмашишни таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Aбдулла Aрипов Тошкентга ишчи ташрифи билан келган Қозоғистон бош вазирининг ўринбосари Ерали Тугжановни қабул қилди, деб хабар қилмоқда Қозоғистон бош вазири расмий сайтида.

Томонлар соғлиқни сақлаш, таълим ва фан соҳаларида Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Музокаралар чоғида иккала мамлакатдаги эпидемик вазият тўғрисида фикр алмашилди, COVID-19 га қарши курашиш бўйича кўрилган чораларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди, шу билан бирга эпидемия ва пандемия бўлган тақдирда тезкор чоралар кўриш ва ўзаро таъсир ўтказиш бўйича қўшма самарали чораларни ишлаб чиқишга келишилди.

Юқори технологиялар соҳасидаги қўшма лойиҳаларни кенгайтиришга ва икки давлат ўртасида узлуксиз тиббий таълим соҳасида, тиббий таълим муассасалари талабалари ва ўқитувчилари ўртасида академик ҳаракатчанликни кенгайтириш, тегишли қўшма илмий тадқиқотларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ўзаро алоқаларни ўрнатиш соҳасида ҳамкорликни фаоллаштиришга келишилди.

Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари Ўзбекистонда Қозоғистон университетларининг филиалларини очиш имкониятларини кўриб чиқишни ҳамда икки давлат президентлик мактаблари ўртасида тажриба алмашишни таклиф қилди.

Учрашув якунларига кўра, Ерали Тугжанов Ўзбекистон бош вазирини жавоб ташрифи билан Қозоғистонга таклиф этди.

49