Обама сайловларга "аралашгани учун" Россиядан ўч олишга сўз берди

© REUTERS / Kevin LamarqueАҚШ президенти Барак Обама
АҚШ президенти Барак Обама - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Обамага кўра, Москва томонидан уюштирилган кибер-ҳужумлар демократчи Хиллари Клинтоннинг сайловолди кампаниясига катта таъсир кўрсатган, у учун жиддий муаммолар туғдирган

ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Барак Обама АҚШдаги сайловларга "таъсир ўтказгани учун" Вашингтон Россияга нисбатан чоралар кўришини маълум қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Обаманинг айтишича, "у ёки бу давлат ҳукумати Америкадаги сайловларнинг ҳаққонийлигига таъсир ўтказишга уринаётган бўлса", у ҳолда, шак-шубҳасиз бунга қарши чора кўриш лозим. "АҚШ Россиянинг бу аралашувига ўзи танлаган вақтда жавоб қайтаради", — деб таъкидлади ваколати тугаб бораётган Оқ уй раҳбари.

Обама шунингдек, "Жаноб Путин менинг бу борадаги туйғуларим билан яхши таниш, бу ҳақда мен у билан юзма-юз гаплашганман", — дея қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг октябрида АҚШ разведка уюшмаси расмий вакиллари Америка сайлов тизимига уюштирилган кибер-ҳужумлар ортида россиялик хакерлар туришини маълум қилишган эди.

Хиллари Клинтон - Sputnik Ўзбекистон
Клинтон Россия АҚШдаги сайловларга аралашишидан хавотирда

Шундан сўнг АҚШ Марказий Разведка Бошқармаси Москвани Демократик партия серверини бузганликда айблади. Бу иш "Дональд Трампга президент бўлишга ёрдам бериш учун" амалга оширилгани таъкидланди.

Сал вақтдан сўнг Оқ Уй сайлов куни хакерлар фаоллиги кузатилмаганини тан олди. АҚШ Конгресси махсус хизматлардан суриштирув натижаларини очиқлашни талаб қилган бўлса-да, бу иш амалга оширилмади.

АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп эса Россиянинг Америкадаги президент сайловига аралашуви билан боғлиқ миш-мишларни "кулгили" дея баҳолаган.

Янгиликлар лентаси
0