Миср полицияси, архив сурат

Миср Усама бин Лодиннинг ўғлига мамлакатга киришга рухсат бермади

276
ОАВларда берилган хабарларга кўра, "Ал-Қоида" асосчисининг ўғли Омар бин Лодин Қоҳирага жума куни кечқурун Қатардаги рейс орқали кириб келган

ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Миср Усама бин Лодиннинг ўғлига мамлакатга киришга рухсат бермади, деб хабар қилмоқда РИА Новости нашри.

Хабарда айтилишича, Миср чегара хизмати ходимлари собиқ биринчи рақамли-террорчи Усама бин Лодиннинг ўғилларидан бирига мамлакатга киритмаган.

"ОАВларда берилган хабарларга кўра, "Ал-Қоида" асосчисининг ўғли Омар бин Лодин Қоҳирага жума куни кечқурун Қатардаги рейс орқали кириб келган. У паспорт назоратидан ўтаётган вақтида мисрлик чегара хизмати ходимлари эркакка у Мисрга кириш таъқиқланган шахслар рўйхатига киритилганини айтганлар. Орадан бир неча соат ўтгач бин Лодин Туркияга учиб кетган", — дейилади хабарда.

Омар бин Лодин Мисрда 2007-2008 йилларда яшаган.

276
Теглар:
Қоҳира, террорчи, Усама бин Лодин, Усама бин Лодин, Миср