Россия президенти Владимир Путин, архив сурат

Владимир Путиннинг катта матбуот-анжумани

207
(Янгиланган 15:48 23.12.2016)
Россия Президенти 12 бор катта матбуот-анжуманини ўтказмоқда. Анжуманда Россия президентига берилган энг қизиқарли саволлар, Путиннинг энг муҳим баёнотлари Sputnik Ўзбекистон репортажида

ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Россия президентининг катта матбуот-анжумани анъанавий тарзда пайшанба кунлари ўтказилади, аммо бу йилги тадбир яқинда юз берган фожиа — Россиянинг Туркиядаги Элчиси — Карловнинг ўлдирилиши туфайли бир кунга қолдирилди.

Россия етакчиси куни кеча ўлдирилган дипломат билан видолашув маросимида иштирок этди.

Яқин дақиқаларда Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот-анжумани бошланади. Бу йил тадбир Халқаро савдо марказида ўтказилмоқда. Ҳозирча журналистлар йиғилмоқда.

Бу йилги матбуот-анжуманига 1437 нафар журналист аккредитация қилинган.

207
Теглар:
онлайн-мулоқот, Путиннинг анжумани, Россия президенти
Мавзу:
Владимир Путиннинг матбуот анжумани (8)

Москвада ўзини ўзи яккалаш тартиби яна кучайтирилди

25
(Янгиланган 11:15 25.09.2020)
Москвада қарияларга уйда қолиш ва йирик корхоналарга имкон қадар ходимларни масофавий тартибда ишга ўтказиш таклиф этилди.

ТОШКЕНТ, 25 - Sputnik. Москвада 28 сентябрдан бошлаб коронавирусга қарши кураш чоралари кучайтирилади. Бу ҳақида Москва мэри Сергей Собянингнинг бугун 25 сентябр куни эълон қилинган фармонида айтиб ўтилган. 

Фармонда, хусусан 2020 йилнинг 28 сентябрдан бошлаб қуйидаги чеклов чоралари кучга кириши айтиб ўтилган:

  • 65 ёшдан катта ва Москва шаҳар Соғлиқни сақлаш департаменти томонидан белгиланган рўйхатдаги касалликлари бўлган шахслар уйдан чиқмасликлари кераклиги;
  • Москва шаҳрида фаоолият юритаётган барча йирик корхоналарига юқоридаги тоифага кирувчи ходимлардан ташқари, иш жойида туриб ишлашга эҳтиёж бўлмаган барча ходимларни масофавий тарбида ишга ўтказиш;
  • Ходимларни иш жойларида бўлиш вақтини имкон қадар қисқартириш;
  • Шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланишда давом этиш; 

Шунингдек, оммавий тадбирлар, қарияларнинг бир жойга тўпланиши, ресторан ва кафеларда чилим чекишга бўлган таъқиқлар ҳам сақланиб қолади. 

Эслатиб ўтамиз, шу кунларда Россияда яратилган коронавирусга қарши "Спутник V" вакцининг якуний босқич синовлари бўлиб ўтмоқда. Москва ва Москва вилоятида йил охирида оммавий эмлаш бошланиши мумкин. 

 

25

АҚШда 17 йиллик мораторийдан сўнг биринчи афроамерикалик қатл қилинди

101
Федерал ўлим жазосининг қайта тикланиши АҚШ учун рамзий маънога эга, чунки бу ерда аксарият қатллар федерал ҳукумат эмас, балки алоҳида штатлар юрисдикцияси остида ўтар эди

ТОШКЕНТ, 25 сен - Sputnik. АҚШ ҳукумати федерал даражада ўлим жазосига киритилган 17 йиллик мораторий бекор қилингач илк афроамерикаликни қатл этди, деб хабар қилади маҳаллий WTHI канали.

Кристофер Виалва 1999 йил Техасда насроний фаоллар бўлган ёш эр-хотин қотиллиги учун олий жазога ҳукм қилинган эди. Ҳалок қилувчи инъекция ёрдамидаги қатл Индиана штатидаги Терре-Хот қамоқхонасида амалга оширилган.

Жорий йил июл ойида АҚШ Олий суди сал олдин қуйи инстанция судлари томонидан жорий этилган мораторийни бекор қилиб, 17 йил деганда биринчи марта АҚШ федерал судларида қатллар амалга оширилиши мумкинлиги ҳақида қарор эълон қилганди.

Биринчи ўлим жазосига ҳукм қилинган америкалик - 47 яшар Дэниел Льюис Ли бўлди. У ҳам Индиана штатидаги Терре-Хот федерал қамоқхонасида сақланиб келган.

Федерал ўлим жазосининг қайта тикланиши АҚШ учун рамзий маънога эга, чунки бу ерда аксарият қатллар федерал ҳукумат эмас, балки алоҳида штатлар юрисдикцияси остида ўтар эди.

101
Магнитная буря. Вспышки на солнце

Дам олиш кунлари магнит бўронлари кузатилади

15
Дам олиш кунлари, 26-27 сентябрда Ерда магнит бўронлари бошланиши мумкин. Кейинги ҳафтанинг ўрталарида тинчланади.

ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. 26-27 сентябрь кунлари Ерда магнит бўронлари бошланиши мумкин, бу ҳақда “Фобос” маркази хабар қилди.

“Шанба куни Ер магнитосфераси бироз безовталанади, фаоллик чўққиси якшанба кунига тўғри келади, унда маълум соатларда G1 даражадаги кучсиз магнит бўронлар пайдо бўлиши мумкин", - дейилган хабарда.

Душанба кунданоқ геомагнит майдон тинчлана бошлайди ва ҳафтанинг ўрталарига келиб тинчланади.

15