ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Путиннинг матбуот-анжуманида "Би-би-си" мухбири Россиянинг армия ҳақидаги гаплари икки давлат ўртасида қуролланиш пойгасини вужудга келтирмайдими, дея савол берди.
"Биз ядро бомбалари тизимини мукаммаллаштиришда олдинга ўтиб кетдик, шу жумладан ракета ҳужумига қарши мудофаа тизимини енгиб ўтишда ҳам. Балки шунинг ўзи АҚШни ўз ядровий арсеналини мукаммалаштиришга ундагандир.
Россия раҳбари Москва кучи етмайдиган пойгага қўшилмаслигини таъкидлаб ўтди.
"2021 йилга келиб бизда янги ва энг янги қурол аслаҳаларнинг 70%и бизда бўлади, ҳозирда бу кўрсаткич 50%ни ташкил қилмоқда, биз ўз режаларимизни тўлиқ амалга оширамиз", — деб баёнот қилди Путин.
Хакерлар ҳужуми ҳақидаги саволга тўхталар экан, Россия етакчиси АҚШга уюштирилган киберҳужумлар ортида ким турганини ҳеч ким билмаслигини айтди.
Путинга кўра, айбловлар ортида ютқазган томоннинг ўзини оқлашга бўлган уриниши турибди.
ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Сурия президенти Башар Асад ва унинг рафиқаси Асма хоним коронавирусга чалинди, деб хабар қилди Сурия етакчиси девони.
“Улар COVID-19 белгиларига ўхшаш енгил аломатларни бошдан кечиргач, президент Башар Асад ва Асма хоним ПЦР-тестини топширишди. Таҳлил натижаси мусбат чиққан", - дейилган хабарда.
Баёнотда айтилишича, Башар Асад ва рафиқасининг аҳволи барқарор ҳолатда.
Сурия президенти ва унинг рафиқаси икки-уч ҳафта давом этадиган уй карантини даврида ўз вазифаларини давом эттиришади.
ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини 1 майга қадар тўлиқ олиб чиқиб кетиш масаласини кўриб чиқмоқда, деб хабар қилди Tolo News телеканали АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг президент Ашраф Ғанига ёзган мактубига асосланиб.
"Вашингтонда сиёсий жараён давом этаётганлиги сабабли, АҚШ бирон бир вариантни рад этмайди. Биз 1 майга қадар қўшинларимизни тўлиқ олиб чиқиб кетиш масаласини кўриб чиқмоқдамиз", - дейилган ҳужжатда.
Мактубда ёзилишича, АҚШ Россия, Хитой, Покистон, Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлари ва вакилларини Афғонистонда тинчликни сақлашга қаратилган ягона ёндашувни муҳокама қилиш учун йиғилиш ўтказиш юзасидан БМТга мурожаат қилмоқчи.
Бундан ташқари, Вашингтон "Туркия ҳукуматидан тинчлик битимини якунлаш учун яқин ҳафталарда икки томоннинг юқори даражадаги учрашувини ташкил қилишни" режалаштирмоқда.
Аввалроқ Пентагон АҚШ президенти Жо Байденнинг администацияси Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиш режасини қўллаб-қувватлашини айтганди. Вашингтон “Толибон” ҳаракати (Россияда тақиқланган) амалдаги келишув шартларини бажарган тақдирда, май ойигача мамлакатни тарк этишга тайёр. Жангарилар битим шартларини бажарганлигини таъкидламоқда.
2020 йилда Қатарда АҚШ ва “Толибон” Афғонистондан олиб чиқиб кетиш, маҳбуслар алмашинуви кейин афғонистонлараро мулоқотни бошлашни назарда тутадиган биринчи тинчлик битимини имзоладилар.
ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. “Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги иштирокида “Ўзбекистонда шаффоф ва кенг бозор иқтисодиётига ўтишни ривожлантириш сиёсатини қўллаб-қувватлаш” лойиҳасини амалга ошириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.
Лойиҳа доирасида ЯХҲА томонидан ажратиладиган қарз маблағлари Ўзбекистон Республикаси республика бюджети харажатларини молиялаштириш учун йўналтирилиши режалаштирилган.
Лойиҳа доирасида ўтказилган қарз музокаралари бўйича эришилган натижалар: музокоралар давомида ЯХҲА ушбу қарз маблағлари иккита траншда ажратилишини маълум қилди:
- Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирига қарши курашиш учун тезкор ёрдам сифатида 15,0 миллиард япон йенаси миқдоридаги маблағ 15 йил муддатга 4 йиллик имтиёзли давр билан ажратиш учун Жахон банки ЯХҲА билан биргаликда ислоҳотлар матрицаси ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикасида амалга оширилди;
- Ривожлантириш сиёсатини қўллаб-қувватлаш учун 195,0 миллион АҚШ доллар миқдоридаги маблағ 25 йил муддатга 7 йиллик имтиёзли давр билан ажратилиш мақсадида ЯХҲА томонидан энергетика соҳасида ислоҳотлар матрицаси ишлаб чиқилган бўлиб, Энергетика вазирлиги томонидан ҳамда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан бажарилиши кутилмоқда.