Туркия полицияси, архив сурат

"ИД" "Россиянинг отиб ўлдириладиган дипломатлари рўйхати"ни эълон қилди

2464
Россия Федерация кенгаши вице-спикери хориждаги дипломатик ваколатхоналар хавфсизлигини кучайтиришга чақирмоқда

ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Сўнгги хабарларга кўра, "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси Россиянинг хорижда жойлашган дипломатик ваколатхоналарига ҳужум уюштиришга тайёргарлик кўрмоқда. Шу боис, Россия Федерация Кенгаши вице-спикери Ильяс Умаханов хориждаги ваколатхоналар хавфсизлигини кучайтиришга чақирди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Айни вақтда "ИД" ва бошқа террорчилик уюшмалари "отувга ҳукм қилинган дипломатлар рўйхатини" тайёрлашаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Бундай тажриба ўз вақтида Кавказда бошимиздан ўтган. Балки бу хабар ҳақиқатдан йироқдир, аммо мен халқаро ва мудофаа қўмиталарига бизнинг дипломатик ваколатхоналаримиз, ваколатхоналар ходимлари ва уларнинг оила-аъзолари хавфсизлигини кучайтириш бўйича протокол топшириғини беришни таклиф қиламан", — деб айтган Умаханов Россия Федерацияси кенгаши мажлисида.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карлов 19-декабр куни Анқарада фотокўргазма очилиши тадбирида отиб ўлдирилган эди. Туркия ҳукумати ҳужум полиция ходими Мевлют Мерт Алтинташ томонидан амлага оширилгани ва воқеа жойининг ўзида маҳаллий куч ишлатиш ходимлари томонидан йўқ қилингани ҳақида хабар қилган.

Россия Тергов қўмитаси ушбу юзадан "халқаро террорчилик акти" моддаси бўйича жиноий иш қўзғади.

2464
Теглар:
Карлов, террор, ИД, дипломатлар
Мавзу:
Туркияда Россия элчиси отиб ўлдирилди (9)