Рамзан Қодиров, архив сурат

Қодиров: Charlie Hebdo карикатураларининг матбуот эркинлигига даҳли йўқ

791
(Янгиланган 13:07 29.12.2016)
Жанжалли карикатуралари билан машҳур француз ҳажвий журнали ўз сайтида Россиянинг Ту-154 самолёти ҳалокатига бағишланган карикатурани жойлади

ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Франциянинг Charlie Hebdo журнали карикатураларининг матбуот эркинлигига алоқадор жойи йўқ, деб баёнот қилди Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров.

РИА Новости нашри хабарига кўра, жанжалли карикатуралари билан машҳур француз ҳажвий журнали ўз расмий сайтида Россиянинг Ту-154 самолёти ҳалокатига бағишланган карикатурани жойлаган. Эслатиб ўтамиз, Қора денгизга ғарқ бўлган самолёт бортида Александров номидаги қўшиқ ва рақс ансамблининг 64 нафар артисти бўлган.

Карикатурада қулаётган самолёт, унинг фонида эса "а-а-а-а" дея давомли товуш чиқараётган ансамбл артисти тасвирланган.

Расм тагига "Қизил армия репертуари кенгаймоқда" деб ёзиб қўйилган.

"Франциянинг Шарли Эбдо журнали Ғарб "демократияси ва сўз эркинлиги" аслида нима эканлигини навбатдаги бор намоён қилди. Нашр Ту-154 авиаҳалокати ва Россия элчисининг Анқарада отиб ўлдирилиши ҳодисаларига карикатура эълон қилган. Мен илгари ҳам айтганман, ҳозир ҳам такрорлаб ўтаман: журнал таҳририяти сиёсати мутлақо аҳлоқ нормаларидан йироқ, фосиқ ва инсонийликка ёт. Унинг матбуот эркинлигига бевосита ҳам билвосита ҳам алоқадорлиги йўқ", — деб ёзган Қодиров ўзининг Instagramдаги саҳифасида.

791
Теглар:
қўшиқ ва рақс ансамбли, матбуот, карикатура, Шарли Эбдо, Рамзан Қодиров, Қора денгиз, Ту-154
Архипелаг Земля Франца-Иосифа

Хитой Арктика туфайли Россия ва НАТО ўртасида уруш бўлишини башорат қилди

120
(Янгиланган 17:54 04.03.2021)
Хитой таҳлилчиларига кўра, НАТО Арктикада Россия учун ёқимсиз сюрприз тайёрламоқда. Стратегик аҳамиятга эга бўлган архипелаг - Шпинцбергендан Россия сиқиб чиқарилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. НАТО Арктикада Россия учун ёқимсиз сюрприз тайёрламоқда, деб тахмин қилмоқда хитойлик таҳлилчилар. Бу ҳақда Sohu нашри хабари қилди.

Экспертларга кўра, катта стратегик аҳамиятга эга бўлган архипелаг - Шпинцбергендан Россия сиқиб чиқарилиши мумкин. Маълумки, минтақа устидан суверенитет Норвегияга тегишли, аммо Россия Федерацияси унда иқтисодий фаолият олиб бориши мумкин.

Халқаро келишувга кўра, Шпицберген ва қирғоқ бўйи сувлари демилитаризация қилинган ҳудуд ҳисобланади. Архипелаг шимолий кенгликларда жойлашган кўплаб транспорт йўналишларини назорат қилади.

Хитойлик таҳлилчилари таъкидлашича, Шпицберген нафақат катта нефт ва газ захиралари, балки балиқ ресурсларидан фойдаланиш имкониятини очади.

Sohu нашрига кўра, Россия архипелагда фаолият олиб бориш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши мумкин. Бунга НАТО доирасида Норвегия ва АҚШ ўртасидаги яқин ҳамкорлик ёрдам беради.

Аввалроқ Американинг стратегик бомбардимончилари Орланд авиабазасида (Норвегия) жойлаштирилди, деб таъкидлади экспертлар. Бу Осло Вашингтон билан биргаликда Москва билан геосиёсий қарама-қаршиликка қарор қилганидан далолат беради. Вужудга келган вазият туфайли Россия янги чақирувларга, шу жумладан Шпицберген учун курашга тайёр туриши керак. НАТО ва АҚШ бошчилигидаги Норвегиянинг бошқа шериклари Россия Федерациясини архипелагдан сиқиб чиқарилишидан манфаатдор. Бироқ, ҳарбий экспертларнинг фикрига кўра, Москва узоқ вақтдан бери бундай воқеа ривожига тайёр.

120
Теглар:
НАТО, Хитой, Россия, АҚШ
Личный состав пограничного поста Максат

Қирғизистон Тожикистон билан чегарага қўшимча қўшин юборди

262
(Янгиланган 15:39 04.03.2021)
Тожик-қирғиз чегарасида Қирғизистон ҳарбийларининг қўшимча кучлари пайдо бўлди. Асосий мақсад – айрим шахслар ёки гуруҳлар томонидан Россия нефтини Тожикистонга реэкспорт қилинишига тўсқинлик қилиш.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Тожик-қирғиз чегарасида ёнилғи-мойлаш материаллари контрабандаси ўтадиган назоратдан ўтиш пунктлар ва яширин маршрутларни патрул қиладиган Қирғизистон ҳарбийларининг қўшимча кучлари пайдо бўлди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистонга манба хабар қилди.

"Уларнинг асосий мақсади – айрим шахслар ёки гуруҳлар томонидан Россия нефтини Тожикистонга реэкспорт қилинишига тўсқинлик қилиш", - деди манба.

Қайд этилишича, тожик-қирғиз чегарасида бензин ва бошқа нефт маҳсулотларининг контрабанда ҳолатлари кўпайган, уддабуронлар эса бундан катта фойда қилмоқда.

Энди Қирғизистон ҳукумати контрабандачиларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйишга қарор қилди, деб қўшимча қилди манба.

Куни кеча, 3 мартда Қирғизистон бош вазири Улукбек Марипов Қирғизистондан нефт ва нефт маҳсулотларининг ЕОИИдан ташқарига экспортини тақиқловчи қарорни имзолади.

262
Теглар:
контрабанда, нефть, ЕОИИ, Қирғизистон, Тожикистон
Мавзу бўйича
Душанбеда Ўзбекистон-Тожикистон чегарасини демаркация қилиш бўйича музокаралар якунланди
Эксперт ўзбек-тожик чегарасини демаркация қилишдаги қийинчиликлар ҳақида
ОДКБ тожик-афғон чегарасини мустаҳкамлайди
Қирғизистон нефть ва нефть маҳсулотларини четга олиб чиқишни вақтинча тақиқлади
Рынок Эски жува в Ташкенте

“Эски жува” бозорида қариндошлар жанжаллашди

19
Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга бир аёл мурожаат қилиб, бозорда у билан жанжаллашган ва ҳақорат қилган қариндоши ва унинг ўғлига нисбатна чора кўришни сўраган.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқларда тарқалган аёллар ўртасидаги жанжал акс этган видео юзасидан расмий маълумот берди.

Маълум бўлишича, 23 февраль куни Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга 39 ёшли аёл З.К. ариза билан мурожаат қилган. Унда у билан жанжаллашиб, ҳақорат қилган қариндошлари 58 ёшли М.Ш. ва унинг ўғли Ҳ.Ш.ларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. 

Мазкур ҳолат юзасидан М.Ш. ва Ҳ.Ш.ларга нисбатан Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (“Майда безорилик”) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Ҳозир ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилишлик учун туман судига юборилган.

19
Теглар:
оммавий жанжал, ИИББ, Эски жува бозори