Туркия полициячилари, архив сурат

Туркиядаги терактни содир этганликда гумонланаётган шахснинг сурати эълон қилинди

827
(Янгиланган 15:32 02.01.2017)
Илгарироқ Истанбул шаҳридаги тунги клубидаги теракт Ўзбекистон ёки Қирғизистон фуқароси томонидан амалга оширилган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди

ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Туркия полиция хизмати Истанбулдаги терактни амалга оширганликда гумон қилинаётган шахс суратини эълон қилди.

Бу ҳақда 2 январ куни CNN Turk телеканали хабар тарқатди.Teröristin kimliği ile ilgili yeni bilgiler https://t.co/s0yEuEIYqj pic.twitter.com/Qq6Gk9TzRq

​​​​Сурат сифати жуда ёмон, чунки у ташқи кузатув камераси ёрдамида олинган.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ "ИД"га алоқадор Ўзбекистон ёки Қирғизистон фуқароси Истанбулдаги терактни амалга оширганликда гумон қилинаётгани айтилган эди

Берилаётган хабарларга кўра, 28-31 декабр кунлари полиция хизмати Туркиянинг турли шаҳарларида ИДга алоқадор 63 жангарини қўлга олган. Ўтказилган сўровлар натижасида ушбу ҳужумга Ўзбекистон ёки Қирғизистон фуқароси алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумот олинган.

Истанбулдаги Reina тунги клубига қуролланган ҳужум Янги йил оқшомида амалга оширилди. Калашников атомати билан қуролланган террорчи клубни қўриқлаётган полициячини отиб ташлаган ва 700дан ортиқ киши бўлган клуб биносига кириб бориб у ердаги оломонга қарата ўт очган.

827
Теглар:
гумондор, теракт, Истанбул, Туркия
3d модель коронавируса

Коронавирус ҳеч қачон йўқ қилинмайди англиялик эксперт

480
(Янгиланган 18:27 03.12.2020)
"Коронавирус ҳеч қачон йўқ қилинмайди, вакцина қилинган тақдирда ҳам у мавсумий касаллик сифатида сақланиб қолади", - деди англиялик бош шикофор Жонатан Ван Там.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Коронавирус ҳеч қачон йўқ қилинмайди, вакцина қилинган тақдирда ҳам у мавсумий касаллик сифатида сақланиб қолади, деб ҳисоблайди Англия бош врачининг ўринбосари Жонатан Ван Там. РИА Новости хабарига асосан.

Буюк Британия чоршанба куни коронавирусга қарши вакцинани сертификатлади.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги Pfizer ва BioNTech компаниялари яратган вакцинадан фойдаланишга рухсат олганини маълум қилди. Кейинги ҳафтда вакцинани Буюк Британияда олса бўлади.

Оммавий эмлаш 2021 йилнинг баҳорида бошланади, май ойида аҳолининг энг заиф тоифалари, шифокорлар, ижтимоий ишчилар ва қариялар вакцинани олади.

"Коронавирус ҳеч қачон йўқ қилинмайди, деб ўйлайман, у мавсумий муаммо бўлиб қолиши мумкин деб ўйлайман ... биз ўрганган одатлар - ниқоб ва санитайзерлар  - сақланиб қолиниши мумкин", - деди Ван Там чоршанба куни брифингда.

Мутахассиснинг фикрига кўра, вентиляцияси ёмон бўлган хоналар, одамлар зич жойлашган хоналар энг хавфли бўлиб қолмоқда.

480
Теглар:
коронавирус пандемияси, коронавирус
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Озарбайжон илк бор Қорабоғдаги урушда йўқотган қурбонлари сонини очиқлади

524
Тоғли Қорабоғда давом этган жанговар ҳаракатлар давомида Озарбайжон Қуролли кучларининг нечта ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлгани маълум қилинди.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. 27 сентябрдан 10 ноябрга қадар Тоғли Қорабоғда давом этган жанговар ҳаракатлар давомида Озарбайжон Қуролли кучларининг 2 783 нафар ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги хабар қилмоқда.

“Ватан урушида Қуролли кучларимизнинг 2783 нафар ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлди. 103 нафар ҳарбий хизматчининг шахси ДНК таҳлили усулида аниқланмоқда”, - дейилган хабарда.

Вазирлик маълумотларига кўра, 100 нафардан зиёд киши бедарак йўқолган. Уларни жойини аниқлаш ва оилаларига бериш чоралари кўрилмоқда.

“Ҳозирда тиббиёт муассасаларида 1245 нафар ҳарбий хизматчиларимиз даволанмоқда”, - дея қўшимча қилган Озарбайжон Мудофаа вазирлиги.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида охирида яна бошланган Тоғли Қорабоғ можароси Россия, Озарбайжон ва Арманистоннинг уч томонлама келишувига асосан 10 ноябрда тўхтатилган эди. Шундан сўнг ҳудудга Россия тинчликпарвар кучлари киритилган ва келишилган ҳолда Агдам, Келбажар ва Лочин ҳудудлари Озарбайжон ихтиёрига берилган эди.

524
Теглар:
қурбонлар, Тоғли Қорабоғ, Озарбайжон
Мавзу бўйича
Озарбайжон армияси Қорабоғда 20тадан ортиқ қишлоқни ўз назоратига олди - Алиев
Алиев Ереванга Қорабоғ масаласида “охиригача бориш” билан таҳдид қилди
РФ назорати остида: россиялик тинчликпарвар кучлар Қорабоғ пойтахтига киришди — видео
Тоғли Қорабоғ: Озарбайжон, Арманистон ва Россия нимага келишиб олди
Нима учун Ғарб Тоғли Қорабоғ бўйича эришилган келишувдан норози
Қорабоғ: Россия тинчликпарвар кучлари Лочин йўлагини миналардан тозалади
Россия Тоғли Қорабоғ аҳолисига қандай ёрдам бермоқда - видео
Тоғли Қорабоғдаги уруш Озарбайжоннинг ғалабаси билан якунланди – Алиев

Тошкент зоопарки ногирон болалар учун байрам уюштирди - видео

0
(Янгиланган 12:01 04.12.2020)
Агар болалар зоопаркка келиш имкони бўлмаса, зоопаркнинг ўзи уларнинг олдига боради, деган қарорга келишди Тошкент зоопаркида.

Халқаро ногиронлар кунида Тошкент зоопаркида ногирон болалар учун махсус мактаб тарбияланувчилари учун хайрия акцияси бўлиб ўтди. Болакайлар кун узун ҳайвонлар билан мулоқот қилиш, улар билан суратга тушиш имконига эга бўлишди. 

Агар болалар зоопаркка бориш имкони бўлмаса, зоопаркнинг ўзи уларнинг олдига келади, деган қарорга келишди Тошкент зоопаркида. Болалар  кун давомида қуён, оғмахон (хомяк), типратикан, денгиз чўчқаси ва маймунлар  болаларда катта қизиқиш, қувноқ кайфият ва ҳаяжон уйғотишди. 

Байрам кун узун давом этди. Унда болалар учун маҳаллий артистлар чиқишлари ва хомийлар совғалари топшириш маросими бўлиб ўтди. 

Тошкентдаги 2-сонли ногирон болалар махсус мактабида 15 ёшдан катта бўлган болалар таълим олади. Уларнинг аксарияи ота-она қаровисиз қолган имконияти чекланган болаллардир.

 

0