Истанбулдаги тунги клубдаги теракт

Истанбулдаги теракт ижрочисининг шахси аниқланди

506
Турк полицияси ниҳоят янги йил тунида қирғин уюштирган шахснинг кимлигини аниқлади, лекин унинг исмини ошкор қилмади

ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Туркия ТИВ раҳбари Мавлуд Човушўғли Истанбулдаги тунги клубга 1 январь кунига ўтар кечаси ҳужум уюштирган шахснинг кимлиги аниқлангани ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар қилмоқда, лекин унинг исми айтилмаяпти.

Янги йил кечаси номаълум шахс Истанбулдаги Reina тунги клубига автомат билан бостириб кириб, янги йил байрамини нишонлаётган кишиларни ўққа тутди. Туркия ИИВнинг маълумотига кўра, теракт оқибатида 39 киши ҳалок бўлди, 69 киши яраланди.

Ушбу ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган, деб хабар беради РИА Новости.

Аввалроқ турк ОАВ ҳужум Ўзбекистон ёки Қирғизистон фуқароси томонидан содир этилгани ҳақида хабар тарқатганди.

506
Мавзу:
Истанбулдаги тунги клубда амалга оширилган теракт (12)
Боевики движения Талибан

NYT Россиянинг толиблар билан "тил бириктируви"га доир янги мақолани чоп этди

218
Сал олдин The New York Times Россия ҳарбий разведкаси толибларга алоқадор бўлган жангариларга Афғонистондаги ҳарбий хизматчиларга ҳужум уюштириш учун гўёки мукофот пули таклиф қилгани ҳақидаги мақолани чоп этган эди

ТОШКЕНТ, 1 июл - Sputnik. Американинг NYT нашри Россиянинг толиблар билан "тил бириктируви"га доир янги мақолани чоп этди.

Мақолада аноним манбаларга таянган ҳолда таъкидланишича, гўёки россия разведкасига тааллуқли банк ҳисоб-рақамидан толиблар ҳисоб рақамларига йирик молиявий ўтказмалар амалга оширилганига доир электрон маълумотларни қўлга туширишга муваффақ бўлинган. Муаллифлар фикрича, айнан шу ҳолат Россия Афғонистондаги радикал уюшмани қўллаб-қувватлаётгани далили ҳисобланади.

Шу билан бирга, Пентагон Россиянинг Афғонистондаги америкалик ҳарбий хизматчиларга қарши душманона ҳаракатлар далили мавжуд эмаслигини маълум қилган. Бу ҳақда мудофаа идораси раҳбари Марк Эспер баёнот берган.

"Барча ходимларимизни ишонтирмоқчиманки, вазирлик америка ҳарбий персоналига қарши барча потенциал таҳдидларни жиддий кўриб чиқади", - деган Эспер.

Сал олдин The New York Times Россия ҳарбий разведкаси толибларга алоқадор бўлган жангариларга Афғонистондаги ҳарбий хизматчиларга ҳужум уюштириш учун гўёки мукофот пули таклиф қилгани ҳақидаги мақолани чоп этган эди.

АҚШ президенти Дональд Трамп, New York Timesдаги мақолага шарҳ берар экан, уни "навбатдаги буюртма" деб атади, ва на ўзига, на вице-президентга, на Оқ уй аппаратига шу пайтгача ҳеч ким руслар Афғонистондаги АҚШ қўшинларига ҳужум уюштирганлари ҳақида маълумот етказмаганлигини таъкидлади.

Ўз навбатида, "Толибон" радикал ҳаракати вакиллари Афғонистонаги халқаро коалиция контингентига ҳужум уюштириш учун пул маблағлари органликлари ҳақидаги маълумотларни рад этди.

218

Россияда конституцияга ўзгартиш киритиш бўйича сўнгги овоз бериш куни ўтмоқда

110
Марказий сайлов комиссиясида таъкидланганидек, Марказий сайлов комиссиясининг махсус йиғилишини талаб қиладиган жиддий қоидабузарликлар аниқланмади. Умумроссия жамоат фикрини ўрганиш маркази (ВЦИОМ) маълумотларига кўра, сайловчиларнинг иштироки 55% дан ошди.

ТОШКЕНТ, 1 июл - Sputnik. Бугун мамлакатнинг Асосий қонунига ўзгартириш киритиш зарурияти бўйича умумроссия овоз беришининг охирги куни. Дарвоқе, Россия президенти Владимир Путин ҳам овоз беришда қатнашди ва айнан масофадан эмас, балки шахсан барча хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда.

РФ Марказий сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, овоз беришда (Москва вақти билан) соат 10.00 га овоз берувчиларнинг энг юқори кўрсаткичи Чечняда қайд этилди - 85,66%.

Шунингдек, Тува Республикасида ҳам овоз берувчиларнинг юқори - 86,32% иштироки қайд этилди.

Ҳозирги вақтгача овоз беришда Марказий сайлов комиссиясининг махсус йиғилишларини талаб қиладиган жиддий қоидабузарликлар аниқланмади. Бу ҳақда Россия Марказий сайлов комиссияси раҳбари Элла Памфилова маълум қилди.

Барча ҳудудларда зарур хавфсизлик талабларига риоя қилинмоқда: кириш жойларида антисептиклар ўрнатилган ва барча фуқароларнинг ҳарорати ўлчанмоқда.

Сайлов участкалари ҳодимлари ҳатто энг ғаройиб овоз берувчиларни ҳам эътиборсиз қолдирмаяптилар. Масалан, Барнаулда овоз бериш учун ҳайвонот боғи директори ўринбосари Даша лақабли айиқча билан келган.

Бошқа мажбурий санитария талаблари қаторида - барча кабиналарни мажбурий дезинфексия қилишдир. Бундан ташқари, участка ҳодимлари 1,5 метрлик зарур ижтимоий масофани таъминлашга эътибор беришмоқда.

Бирор сабабга кўра сайлов участкаларига кела олмаган фуқаролар уйларига, улар овоз бера олишлиги учун участка ҳодимлари келишмоқда. Масалан бундай тизим, Челябинск вилояти Солнечний қишлоғида яшовчи Улуғ Ватан уруши қатнашчиси Григорий Скриповга овоз беришга имкон берди.

Шу билан бирга, овоз бериш нафақат Россияда, балки чет элда ҳам бўлиб ўтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича бутунроссия овоз бериши 22 апрелга белгиланган эди, аммо мамлакатдаги эпидемиологик вазият мураккаб бўлгани сабабли уни кейинга қолдиришга қарор қилинди. Кейинчалик президент овоз бериш 1 июл куни бўлиб ўтишини эълон қилди.

Масофавий овоз беришда икки синов ҳудуди - Москва ва Нижний Новгород вилояти аҳолиси иштирок этиши мумкин. РФ Конституциясига киритилган ўзгартишлар бўйича масофавий электрон овоз бериш 25-30 июн кунлари бўлиб ўтди.

110
Во всех исторических объектах Самарканда установлены дезинфицирующие тунели.

Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолати 8900 тадан ошиб кетди

4
Сўнгги тун давомида яна 123 та янги коронавирус ҳолати аниқланди. Шулардан 6 таси Наманганда аҳоли орасида аниқланган.

ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Тун давомида аниқланган коронавирус ҳолати 123 тага кўпайди.

“2020 йил 2 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8904 (+123) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Янги касалланганларнинг 101 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 12 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 7 нафари Наманган вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 нафари аҳоли орасида), қолган 3 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

Шу пайтга қадар 5847 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (65 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3030 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 16 нафари оғир, 9 нафари ўта оғир аҳволда.

4
Теглар:
Ўзбекистон, коронавирус