АҚШ ҳарбийлари Афғонистонда. Архив сурат

АҚШ 300 нафар денгиз пиёдаларини Афғонистонга юборади

231
(Янгиланган 14:06 09.01.2017)
АҚШ қўмондонлиги хабарига кўра, ушбу ҳарбийлар одатий алмашув доирасида Гименд вилоятида бўлган ҳарбийлар ўрнига юборилмоқда.

ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. АҚШ қўмондонлиги Афғонистон жанубидаги Гилменд вилоятига 300 нафар денгиз пиёдаларини юборишга қарор қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Рейтер хабарига асосан.

АҚШ қуролли кучларининг генерал-майори Рожер Тернер журналистларга хабар беришига кўра, 300га яқин денгиз пиёдалари Гилменд вилоятига маҳаллий хавфсизлик кучларига “Толибон”га қарши кураш учун ёрдамга юборилди.

Генерал айтишига қараганда, ушбу ҳарбийлар қўшнларда одатий алмашув доирасида юборилмоқда. Янги аскарлар Гилмендда маълум муддат хизмат қилган ҳарбийлар ўрнига юборилади.

Эслатиб ўтамиз, 2001 —2014 йилларда АҚШ ҳарбий қўшнларини “Толибон” ва “Ал-Қоида”га қарши кураш учун Афғонистонга олиб кирилган эди. 2014 йилда қўшнларнинг аксарияти олиб чиқиб кетилган. Айни дамда АҚШ ҳарбийлари Афғонистонда фақат маҳаллий ҳарбийларни тайёрлаш ва уларга маслаҳат бериш билан шуғулланмоқда. Ушбу мақсадда Афғонистоннинг Гилменд вилоятида икки ҳарбий база жойлаштирилган: Camp Letherneck ва Camp Bastion.

231

Космосдан ҳужум: Апофис астероиди Ерга қулаши мумкинми?

86
Бугунги кунда Апофис астероиди 8 йил ичида энг яқин масофага Ерга яқинлашади. Бу олимларга унинг орбита параметрларини аниқлаштиришга, унинг нимадан иборатлигини тушунишга имкон беради.

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Бугунги кунда Апофис астероиди 8 йил ичида энг яқин масофага Ерга яқинлашади. Бу олимларга унинг орбита параметрларини аниқлаштиришга, унинг нимадан иборатлигини тушунишга имкон беради. Бундай маълумотлар 2029 ва 2068 йилларда Ер билан тўқнашув эҳтимолини рад этиш ёки тасдиқлаш учун зарур. Апофиснинг сайёрага қулаши ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин. РИА Новости хабарига асосан.

2004 йилда Сонора чўлида (Аризона, АҚШ) жойлашган Китт-Пик миллий расадхонаси ходимлари Ерга нисбатан яқин бўлган номаълум астероидни аниқлашди. Ёмон об-ҳаво ва техник муаммолар астероидни яхшилаб кўриб чиқишни қийинлаштирди. Бироқ, бу самовий жисмнинг диаметри тахминан 400 метр эканлигини маълум бўлди.

Бир неча ойдан сўнг, Сайдинг-Спринг расадхонаси (Австралия) мутахассислари астериодни ўрганиб чиқди. Улар америкалик ҳамкасбларининг маълумотларини тасдиқлади ва орбита параметрларини аниқлади.

Декабрда, маълумотларни таҳлил қилгандан сўнг, NASA Ерга яқин объектларни ўрганиш маркази мутахассислари ҳисоблаб чиқдилар: Ер билан тўқнашув эҳтимоли тахминан 2 фоизни ташкил қилади ва табиий офатнинг тахмин қилинган санаси 2029 йил 13 апрел. 2004 MN4 астероиди (кейинчалик қадимги Миср зулмат ва ёвузлик худоси шарафига Апофис деб номланди) - астрономик объектга Турин шкаласи бўйича 4 балла берилган.

Кузатувлар туфайли олимлар деярли ҳар ҳафта потенциал хавфли объектларни аниқлайди. Уларнинг орбиталари сайёра орбитасини кесиб ўтади ва шунинг учун тўқнашув эҳтимоли жуда кичик. Апофис кашф этилганидан бери 20 мингга яқин бундай осмон жисмлари - астероидлар ва кометалар аниқланди. Бироқ, Апофис ҳануз энг жиддий таҳдидлардан бири ҳисобланади.

86
Теглар:
NASA (АҚШ аэронавтика ва космикни ўрганиш миллий идораси), Россия, АҚШ, Астероид, Қуёш, Ой, космос

Европа Иттифоқи “Спутник V” вакцинаси экспертизасини бошлади

393
Европада Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасининг экспертизаси бошланди. Ҳозирча ЕИнинг икки мамлакати EMA маъқуллашини кутиб ўтирмасдан вакцинани рўйхатдан ўтказган.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Европа дори воситалари агентлиги (ЕМА) Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасининг рўйхатга олинган ҳужжатларининг экспертизасини бошлади. Бу ҳақда Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси хабар қилди.

Қарор катталарда ўтказилган лаборатория ва клиник тадқиқотлар натижаларини инобатга олган ҳолда қабул қилинган.

“EMA “Спутник V” вакцинасининг ЕИ томонидан ўрнатилган самарадорлик, хавфсизлик ва сифат бўйича стандартларга мос келишини баҳолайди”, - дейилган хабарда.

“Спутник V” дунёда фойдаланишга рухсат берилган коронавирусга қарши дунё вакциналарининг етакчи учлигига киради. Вакцинани рўйхатдан ўтказган 42 та мамлакатнинг жами аҳолиси 1,1 миллиарддан зиёдни ташкил этади. ЕИнинг икки мамлакати EMA маъқуллашини кутиб ўтирмасдан уни рўйхатдан ўтказди. Венгрия ва Словакия ҳукумати шундай қарор қабул қилди. Февраль охирида Чехия президенти Милош Земан ҳам мамлакатга “Спутник V”ни етказиб беришни сўраганди.

393
Теглар:
Европа дори воситалари агентлиги (ЕМА), вакцина, Спутник V, Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси, Европа Иттифоқи
Железнодорожный узел

Россия Ўзбекистонга меваларини совутгичли вагонларда экспорт қилишни таклиф қилди

8
(Янгиланган 18:56 05.03.2021)
Ўзбекистон ва Россия орасида совуқ ҳароратни сақлаб турувчи контейнерларда юк ташиш амалиётини самарали йўлга қўйиш учун Россиядан Ўзбекистонга тенг ҳажмдаги юк жўнатиш амалиётини йўлга қўйиш керак.

ТОШКЕНТ, 5 мар – Sputnik. Ўзбекистон мева-сабзавот ва тез бузиладиган маҳсулотларини рефрижератор-вагонларда Россияга экспорт қилиш мумкин деб ҳисоблайди Озиқ-овқат сектори корхоналари ассоциацияси  (АСОРПС) президенти Михаил Синев.

“Буни амалга оширса бўлади. Россия рефрижератор контейнер операторлари ушбу йўналишни ривожлантиришга тайёр. Лекин муаммо шундаки - Ўзбекистонда кичик қишлоқ хўжалик корхоналари жуда кўп. Уларнинг маҳсулотларини режалаштирилган вақтда бир жойга жамлайдиган йирик консолидатор керак, камида 1000 тонна. Ушбу масала ҳал бўлганидан сўнг биз ишлашни бошлаймиз”, - деди Михаил Синев.

Ташкиллаштириш босқичида Ўзбекистонда мева сабзавотлар учун 2тадан 5тагача рефрижератор контейнерлар  олиб келиниши кутилмоқда. Лойиҳа муваффақиятли бошланганидан сўнг бундай ташув усуби доимий амалиётга айланади. Транспортировка қилинадиган асосий маҳсулотлар  -  узум, хурмо, анор ва сабзавотлар.

Бундай юк ташиш амалитётини ривожлантириш учун Россиядан Ўзбекистонга ҳам паст ҳароратда сақланувчи тенг ҳажмдаги юк жўнатиш амалиётини йўлга қўйиш керак. Лекин ҳозирча бундай талаблар йўқ.

Россиянинг Озиқ-овқат сектори корхоналари ассоциацияси  (АСОРПС) делегацияси феврал ойида Ўзбекистонга ташриф буюрган эди. Ташриф доирасида делегация аъзолари Фарғона вилоятида бўлиб мева-сабзавот ишлаб чиқарувчилари билан учрашишди ва маҳсулотни жамлаш, тайёрлаш ва ташиш логистикасини ўрганишди.

8