Ислом давлати жангарилари, архив сурат

"Ислом давлати" жаллоди - Коти АҚШ санкциялар рўйхатига киритилди

370
АҚШ илгари сураётган тахминларга кўра, Коти етти нафар чет эл фуқароларини, шу жумладан, америкалик журналистлар Жеймс Фоули ва Стивен Сотлофф, шунингдек, америкалик Питер Кессигларни тутқунликда ушлаб турган ва уларнинг қатлида шахсан иштирок этган

ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik, Алексей Богдановский. Америка Қўшма Штатлари "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси томонидан уюштирилган қатлларда қатнашган Буюк Британия фуқароси Александ Эмон Коти (Alexanda Amon Kotey)ни санкциялар рўйхатига киритди, деб хабар қилди сешанба куни АҚШ Давлат департаменти. РИА Новости хабари асосида.

"Буюк Британия фуқароси — Коти қатллар ижроси билан шуғулланувчи 4 кишидан иборат жиноий гуруҳ аъзосиҳисобланади", — дейилади АҚШ Давлат Департементи хабарида. "Битлз" дея аталувчи жаллодлар гуруҳининг яна бир аъзоси — "Жиҳодчи Жон" (ҳақиқий исми Муҳаммад Эмвази) ҳам Буюк Британия фуқароси бўлиб, у 2015-йилнинг охирида Сурияда Америка учувчисиз парвоз қурилмалари ёрдамида йўқ қилинган эди.

АҚШ томонидан илгари сурилаётган тахминларга кўра, Коти етти нафар чет эл фуқароларини, шу жумладан, америкалик журналистлар Жеймс Фоули ва Стивен Сотлофф, шунингдек, америкалик Питер Кессигларни тутқунликда ушлаб турган ва уларнинг қатлида шахсан иштирок этган. Коти, шунингдек, жангариларни "ИД" сафига чорлаш билан шуғулланган, деб хабар қилмоқда АҚШ Давлат Департаменти.

2015 йилдан буён Индонезияда фаолият юритувчи ҳамда "ИД" раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодийга содиқлиги ҳақида эълон қилган "Жамаа Аншарут Даула" экстремистик гуруҳи ҳам АҚШ санкциялар рўйхатига киритилган.

370
Теглар:
санкциялар рўйхати, АҚШ, жаллод, террорчилик уюшмаси, Ислом давлати

Курскда 17 ёшли қиз 30 нафар йигитни военкоматга олиб келди

725
(Янгиланган 13:20 23.10.2020)
Россия ҳарбийлари ёшларни ҳарбий хизматга жалб этишнинг антиқа услубини топишди. Илк тажрибада янги чора 100 % самарали эканини намойиш қилди.

ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Россиянинг Курск шаҳрида 17 ёшли ўқувчи қиз 30 нафар йигитларни ҳарбий хизмат учун военкоматга олиб келишга ёрдам берди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

Ўқувчи қиз уйма-уй юриб чақириқ ёшига етган йигитларга "повестка" топширишда ёрдам берган. Йигитлар эшик ортида турган қизни кўриб, иккиланмасдан эшикни очишганда уларнинг қўлига военкомат повесткаси тутқазилган.

"Мен ҳарбий хизматни ўтаб келган ёшларга ҳурмат билан қарайман. Буни шарафли мажбурият деб ҳисоблайман ва ушбу ишни амалга оширишда ёрдам бердим", - дейди у қиз боланинг ўзи.  

Хабарда айтилишига кўра, повестка олган йигитларнинг барчаси ўз вақтида ҳарбий муассасага етиб келган. 

Военкомат эса ушбу тажрибадан мамнун. Улар келажакда ҳам бундай амалиётдан фойдаланишлари мумкинлигини хабар қилишган. Ёрдамчи қизга эса - миннатдорлик қоғизи топширилган. 

725
Скелет древного животного

Ер тарихидаги энг даҳшатли фалокат тафсилотлари маълум бўлди

1002
(Янгиланган 14:43 22.10.2020)
Германия олимлари илк марта Ерда 252 миллион йил олдин содир бўлган глобал фалокат тафсилотларини тасвирлаб беришди.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Германиядаги Океан тадқиқотлари маркази ва Гельгольц номидаги Геология фанларини ўрганиш маркази олимлари илк марта Ерда 252 миллион йил олдин содир бўлган глобал фалокат тафсилотларини тасвирлаб беришди. Бу ҳақда РИА Новости EurekaAlert’га асосан хабар қилди.

Ердаги фалокат натижасида денгиз ҳайвонларининг 95 фоизи ва қуруқликдаги ҳайвонларнинг 75 фоизи қирилиб кетган эди. Бунга ҳозирги Сибир ҳудудида Перм ва Триас даврлари чегарасида вулқон фаол ҳаракати сабаб бўлган деб тахмин қилинади, аммо бунга аниқ далиллар йўқ эди.

Тадқиқотда немис олимлари 252 миллион йил олдин Тетис океанининг шелф денгизлари тубидаги қазилма брахиоподларнинг қобиғидан фойдаландилар. Қобиқдаги бор элементининг изотопларини ўлчаш орқали улар турларнинг оммавий қирилиб кетишидан олдин ва кейин денгиз сувининг pH кўрсаткичларининг ўзгаришини аниқлашга муваффақ бўлишди. pH даражасига атмосферадаги карбонат ангидрид миқдори таъсир қилганлиги сабабли, ушбу маълумотни ҳам қайта тикланди.

Маълум бўлишича, магманинг кўламдор оқими жуда кўп миқдорда парник газини чиқарди. Унинг атмосферада тўпланиши бир неча минг йилларга чўзилиб, океаннинг кучли исиши ва кислоталилигини келтириб чиқарди. Бу денгиз калсификация қилувчи организмларнинг йўқ бўлиб кетишига олиб келди.

Парник эффекти қуруқликдаги ҳарорат ва кимёвий об-ҳавонинг ошишига олиб келди. Кўп миқдордаги озуқа моддалари океанга тушди, уларни ортиқча уруғлантирди ва кислородсиз ўлик зоналар ҳудуди кенгайди. Бир вақтнинг ўзида бир нечта омилларнинг таъсири ҳайвонларнинг турли гуруҳларини йўқ қилди.

Гидрат метаннинг эриши - фалокатнинг яна бир сабаби сифатида эҳтимолдан йироқ эди.

Тадқиқот гуруҳи раҳбари Хана Юрикова тушунтиришича, қадимги вулқон отилишини антропоген углерод чиқиши билан таққослаш керак эмас: барча қазиб олинадиган ёқилғилар ёқилиши атмосферада CO2нинг Перм ва Триас даврлари чегарасида бўлгани каби кўпайишига олиб келмайди.

"Шу билан бирга, ҳозирги кунда парник газининг тўпланиш суръати Ер тарихидаги энг катта биологик фалокат пайтида кузатилган кўрсаткичдан 14 баравар юқори эканлиги хавотирга сабаб бўлмоқда", - деб қўшимча қилди олим.

1002

Ўзбекистон энергетика соҳасига энг илғор тажрибалар жорий этилади - Алишер Султонов

149
Ўзбекистон энергетика соҳаси уч босқичда ислоҳ этилади. Соҳада рақамли технологияларни кенг жорий этиш, инсон капиталига ва "яшил" энергия ишлаб чиқаришга қаратилган чора-тадбирлар ҳам белгилаб олинмоқда, дея қайд этди Энергетика вазири Алишер Султонов

ТОШКЕНТ, 23 окт - Sputnik. Ўзбекистон энергетика секторида энг яхши, замонавий ва илғор тажрибаларни жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда мамлакат энергетика секторини янада ислоҳ қилишга бағишланган давра суҳбати давомида Энергетика вазири Алишер Султонов маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Султоновнинг айтишича, Ўзбекистон энергетика секторида муаммоларни аниқлаш ва ислоҳотларни режалаштириш жараёнида Халқаро молия институтлари экспертлари ва обрўли халқаро консалтинг ташкилотлари салмоқли ҳисса қўшиб келмоқдалар.

Хусусан, жорий йил бошидан Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг бевосита кўмаги остида, халқаро экспертлар ва маслаҳатчилар ёрдами билан бизнес юритишнинг халқаро амалиётини жорий этган ҳолда электр энергияси ва нефть-газ тармоқларини янада ислоҳ қилиш бўйича тавсиялар, ва бу тавсияларни амалиётга жорий этиш бўйича аниқ ишлар режаси тайёрланган.

"Белгилаб олинган ислоҳотлардан пировард мақсадимиз - электр энергияси ва табиий газни истеъмолчиларга кафолатли етказиб бериш, энергетика сектори корхоналарининг иқтисодий барқарорлигини ва рақобатбардошлигини таъминлаш, альтернатив ёқилғи турларига ўтишни жорий этиш, электр энергияси ва табиий газ ишлаб чиқаришда ва истеъмолида энергия тежамкорлигини таъминлашдан иборат", - деди Алишер Султонов.

Вазир таъкидига кўра, белгилаб олинган ишларнинг ҳуқуқий асосини таъминлаш мақсадида, биринчи навбатда, норматив-ҳуқуқий ислоҳотлар, корхоналар молиявий барқарорлигини таъминлаш учун бир қатор молиявий ислоҳотлар, нархларнинг эркин шаклланишини ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминловчи бозор ислоҳотлари, тармоқ корхоналарини бошқаришда бутунлай янги тизимни назарда тутувчи институционал ва бошқарув ислоҳотлари, давлат улуши юқори бўлган корхоналарда, энг аввало, ташкилот манфаатини назарда тутувчи қарорларнинг қабул қилиниши таъминловчи корпоратив ташкилий ва бошқарув ислоҳотлари амалга оширилиши назарда тутилмоқда.

Шу билан бир қаторда, соҳада рақамли технологияларни кенг жорий этиш, инсон капиталига ва «яшил» энергия ишлаб чиқаришга қаратилган чора-тадбирлар ҳам белгилаб олинмоқда.

 

149