Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон, архив сурат

Эрдўғон террорчини қўлга олгани учун турк полициячиларини қутлади

601
(Янгиланган 17:36 17.01.2017)
Туркия президенти Тойиб Эрдўғон Истанбулдаги тунги клубларнинг бирида терактни амалга оширган шахсни қўлга олгани учун турк полициячиларини табриклади, деб хабар қилмоқда РИА Новости

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik, Алена Палажченко. Истанбулдаги тунги клубда терактни амалга оширган шахсни қўлга олишгани учун Туркия президенти турк полициячиларини қутлади, деб хабар қилган РИА Новости.

Сал олдин Туркия Бош вазири Биноли Йилдирим Истанбулда террорчининг қўлга олингани ҳақида хабар қилган эди.

"Куни кеча Reina тунги клубида қонли терактни амалга оширган террорчи қўлга олинди. Ҳамма одил судлов доирасида қилган иши учун жавоб беради. Жиноятчини қўлга олишда жонбозлик кўрсатган полициячиларимиз, разведка хизмати ва хавфсизлик хизматини табриклайман", — деб таъкидлаган Эрдўғон Анқарада суғурта компаниялари олдида чиқиш қилар экан.

601
Мавзу:
Истанбулдаги тунги клубда амалга оширилган теракт (12)