Россиянинг машҳур Су-24 бомбардимончи самолёти, архив сурат

Россия ва Туркия "Ислом давлати"га қарши ҳамкорликдаги илк операцияни ўтказмоқда

505
Сурия томон билан мувофиқлаштирилган операция Ал-Баб аҳоли яшаш пункти яқинида ўтказилмоқда, деб хабар қилган РИА Новости

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Россия Ҳарбий Космик кучлари ва Туркия Ҳарбий Ҳаво кучлари "Ислом давлати" террорчилик уюшмасига қарши ҳамкорликдаги илк ҳаво операциясини амалга оширмоқда, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Нашр хабарига кўра, бу ҳақда бўлиб ўтган брифинг чоғида Россия Ҳаво кучлари Бош штаби оператив бошқармаси раҳбари генерал-лейтенант Сергей Рудской хабар қилган.

Сурия томон билан мувофиқлаштирилган операция Ал-Баб аҳоли пункти яқинида ўтказилмоқда. Ҳаво операциясида Россия ҲККнинг тўққизта зарба берувчи самолётлари — яъни тўртта Су-24М, тўртта Су-25 ва битта Су-34 бомбардимончи самолёти, ҳамда Туркиянинг саккизта — (тўртта F-16 ва тўртта F-4) самолётлари қатнашмоқда.

Рудской бу самолётлар 36та объект бўйича зарба беришаётганини маълум қилган. "Зарбаларнинг барчаси иккала мамлакат Бош штаблари ва авиация гуруҳлари линиялари бўйича олдиндан келишиб олинган", — деган Рудской.

Генерал-лейтенантнинг сўзларига кўра, операциянинг илк натижалари Россия ва Туркия гуруҳлари ўзаро ҳаракатлари юқори самара бераётганини намойиш қилган.

505
Теглар:
ислом давлати, ҲКК, ҲҲК, Туркия, Россия
Изображение нового коронавируса атипичной пневмонии SARS-CoV-2. Также известный как 2019-nCoV

Коронавирусга иммунитет ҳосил қилувчи касаллик айтилди

25
Олимнинг сўзларига кўра, агар унинг тахмини тасдиқланса, инсонлар денге безгагига қарши эмланиб, коронавирусга муайян иммунитет олишлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Денге безгаги касаллигини бошдан кечирганларда COVID-19 га иммунитет ҳосил бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги Дьюк Университети профессори Мигель Николелиснинг ҳали эълон қилинмаган тадқиқотига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Америкалик олим сўнгги йилларда денге безгаги авж олиши қайд этилган жойларда коронавирус секинлик билан тарқалишини аниқлаган.

Таъкидланишича, бу кашфиёт денге флавивируси ва SARS-CoV-2 серотиплари ўртасидаги иммунологик ўзаро реактив имкониятини билдириши мумкин.

Николелиснинг сўзларига кўра, агар унинг тахмини тасдиқланса, инсонлар денге безгагига қарши эмланиб, коронавирусга муайян иммунитетга эга бўлишлари мумкин.

25
Сотрудница лаборатории проводит испытания вакцины от COVID-19 в центре Гамалеи

Россияда яна бир COVID-19 га қарши вакцина синовига рухсат берилди

72
Россияда коронавирусга қарши учинчи вакцинанинг клиник синовларига рухсат берилди. У Чумаков номидаги Илмий марказ томонидан яратилган.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Чумаков номидаги Илмий марказ томонидан яратилган коронавирусга қарши вакцинанинг клиник синовларига рухсатнома берди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар қилди.

Таъкидланишича, вакцина синовларида уч мингдан зиёд кўнгилли иштирок этади ва бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти талабларига мувофиқ келади.

Вакцинанинг клиник синовлари яқин кунларда Киров, Санкт-Петербург ва Новосибирскда бошланади. Кўнгиллилар эмлангандан сўнг 16 кун стационарда бўлади.

Вакцинанинг клиник синовлари жорий йилнинг ноябрь ойида якунланиши кутилмоқда.

Россия дунёдаги биринчи коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини август ойида рўйхатга олди. У Гамалея номидаги марказ томонидан яратилган ва Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилмоқда.

Шунингдек, Россияда “Вектор” маркази томонидан яратилган вакцина клиник синовдан ўтмоқда. Куни кеча Ўзбекистон айнан “Вектор” маркази томонидан яратилган коронавирусга қарши вакцина синовларида иштирок этишга қизиқиш билдиргани маълум бўлган эди.

72
Теглар:
коронавирус, вакцина, Россия
Мавзу бўйича
Ғарб нега вакцина пойгасида ютқазмоқда: Россия аллақачон фош қилинди
Қирғизистон Россия билан вакцина етказиб беришга доир музокара олиб бормоқда
ЖССТ коронавирусга қарши вакцина учун Россияга миннатдорчилик билдирди
Беларусь коронавирусга қарши Россия вакцинаси синовларини бошламоқда
Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси иштирокчиларига тавсиялар эълон қилинди
Ўзбекистон COVID-19 га қарши Россия вакцинаси синовида иштирок этишга қизиқиш билдирди