Дональд Трамп рафиқаси Мелания билан, архив сурат

Дональд Трамп президент бўлгани шарафига Мелания билан рақс тушди

602
АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп рафиқаси Мелания билан қасамёд шарафига уюштирилган балда президент сифатида илк рақсни ижро этди

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Дональд Трамп президент сифатида ўзининг илк рақсини ижро этди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Хабарда айтилишича, қасамёд шарафига уюштирилган балда Трамп саҳна ортидан Мелания билан қўл ушлашган ҳолатда чиқиб келган. Эндиликда Американинг биринчи хонимига айланган Мелания елкалари очиқ, узун қаймоқранг либосда бўлган.

​Обама билан чойхўрлик қилиш учун мовийранг либос танлаган Мелания аллақачон омманинг олқишига сазовор бўлган эди. Сабаби, либос аёлга жуда ярашган, ва Трампнинг қасамёд тадбирини томоша қилиш учун келган халойиқ "Наҳотки, шу Мелания бўлса" дея кўзларига ишонишмаган эди.

Трамп аввалига кўпминглик аудитория олдида қисқа нутқ сўзлаган. "Биз буни уддаладик!", деб айтган ва навбатдаги бор Американи "яна қудратли давлатга айлантириш" ваъдасини берган. Шундан сўнг рафиқасига юзланиб, "агар мен билан рақс тушсангиз, катта илтифот кўрсатган бўлардингиз", деб айтган. Бал трансляцияси Fox News телеканали томонидан амалга оширилган.

602
Теглар:
АҚШнинг янги президенти, Мелания, қасамёд, Трамп

Индонезияда “одам қиёфасидаги” акула овланди

0
Индонезиялик балиқчининг тўрига ғайриоддий акула илинди. Акула ичида уч боласи бор эди, улардан бири эса инсон қиёфасига эга.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Индонезиялик балиқчи Роти ороли соҳилида ғайриоддий акула овлади. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар қилмоқда.

Абдулла Нурен исмли балиқчининг тўрига тасодифан катта акула илинган ва у овни уйига олиб келган.

Эркак уни сотиш учун майдалаётган вақтда акула ичида унинг уч боласини борлигини кўрган. Уларнинг иккитаси оддий акулага ўхшарди, учинчисининг эса турқи қийшайган эди ва бу уни одамга ўхшатарди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Daily Mail (@dailymail)

“Иккитаси онасига ўхшарди, учинчисининг эса одам қиёфаси бор эди”, - деган Нурен.

Балиқни қўшнилар унинг балиғини сотиб олиш истагини билдиришгани, лекин у рад жавобини берганини қўшимча қилган.

“Уйим акулани кўрмоқчи бўлган кишиларга тўлиб кетди. Мен балиқни ўзимда сақлайман. Ўйлайманки, у менга бахт олиб келади”, - деди балиқчи.

0

Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги ерларини хорижликларга сотиш тақиқланади

33
(Янгиланган 12:20 25.02.2021)
Тоқаев ер масаласи қозоғистонликлар учун жуда муҳимлиги, ер улар учун давлатчилик рамзи эканини қайд этди.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги ерларини чет эллик жисмоний ва юридик шахсларга ижарага бериш ва сотиш тақиқланади. Мамлакат президенти Қасим-Жомарт Тоқаев тегишли қонун лойиҳасини тайёрлаш бўйича топшириқ берди.

Тоқаев Миллий жамоат ишонч кенгаши йиғилишида чиқиш қилаётиб, ер масаласи қозоғистонликлар учун жуда муҳимлиги, ер улар учун давлатчилик рамзи эканини қайд этди.

“Мен бир неча марта ер хорижликларга сотилмаслигини айтганман. Бу борадаги миш-мишларга чек қўйиш даркор. Биринчидан, мен қишлоқ хўжалиги ерларини хорижликларга ва хорижлик юридик шахсларга сотиш, ижара беришни қонун билан тақиқлаш бўйича топшириқ бераман. Бу хорижлик улуши бор юридик шахслага ҳам тааллуқли”, - деди Тоқаев. Унинг сўзларидан Sputnik Қозоғистон келтирган.

Давлат раҳбари бу масалага оид қонун лойиҳасини президент девони ишлаб қилиши шартлиги қўшимча қилди.

33
Теглар:
Қасим-Жомарт Тоқаев, Қозоғистон