Мадлен Олбрайт

АҚШ собиқ бош котиби Трампга жавобан мусулмон бўлишга тайёрлигини айтди

371
(Янгиланган 12:16 26.01.2017)
Дональд Трамп қатор мусулмон мамлакатларидан қочоқлар қабул қилишни чекламоқчи эканлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди

ТОШКЕНТ, 26 янв — РИА Новости. АҚШ собиқ бош котиби Мадлен Олбрайт президент Дональд Трампнинг мигрантларга нисбатан қатъий сиёсатига жавобан улар билан бирдамлигини билдириш учун мусулмон бўлишга тайёрлигини айтди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Чоршанба куни Трамп Мексика билан чегарада девор қуриш ҳамда ноқонуний мигрантлар ва хорижлик жиноятчиларга қарши кураш бўйича фармонлар имзолади.

Шунингдек, президент қатор мусулмон мамлакатларидан қочоқлар қабул қилишни чекламоқчи эканлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Сайлов кампанияси даврида Дональд Трамп терроризмга қарши кураш доирасида мусулмонларни рўйхатга олишни таклиф қилганди.

"Озодлик ҳайкалида майда ҳарф йўқ. Америка ҳар қандай эътиқод ва келиб чиқишидан қатъи назар барчага очиқ бўлиши керак", — деди Олбрайт ўзининг Twitterдаги блогида Нью-Йоркдаги Озодлик ҳайкали ёнида АҚШдаги бош иммиграция пунки фаолият кўрсатганлигига ишора қилиб.

​"Мен католик бўлиб вояга етганман, епископлар черковига қатнайдиган бўлдим, кейин эса оиламиз келиб чиқиши яҳудий бўлганлигини билдим. Мен бирдамлик рамзи сифатида мусулмон бўлиб рўйхатдан ўтишга тайёрман", — деб қўшиб қўйган 70 ёшли собиқ бош котиб.

Мадлен Олбрайт 1997-2001 йилларда АҚШ бош котиби бўлган. У бу мамлакат тарихидаги мазкур лавозимни эгаллаган биринчи аёл ҳисобланади.

371