Д.Трамп - АҚШ президенти

Трамп Американинг қатор нашрларини халқ душманлари, деб атади

336
(Янгиланган 13:38 18.02.2017)
Трамп Американинг CNN, NBC ва The New York Times нашрларини халқ душманлари деб атади

ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Американинг қатор олд нашрларини — улар ёлғон маълумотлар тарқатаётгани сабаб — халқ душманлари деб атади, дея хабар қилди РИА Новости.

"Сохта хабарларни тарқатаётган ОАВ (The New York Times, NBC, ABC, CBS, CNN), — менинг эмас, Америка халқининг душмани!" — деб ёзган Трамп ўзининг Twitterида.

Дональд Трамп бунга қадар ҳам бир неча маротаба Америка оммавий ахборот воситаларини уйдирма хабарлар тарқатишда айблаган.

Хусусан, Меҳнат вазири лавозимига номзодни тавсия қилишга бағишланган матбуот-анжуманида АҚШ президенти CNN журналистларини ўзига нисбатан "нафрат ва нохолис" муносабат учун қаттиқ қоралаган эди. Трамп шунингдек, ўзининг Россия билан алоқалари ҳақидаги хабарларга "сафсата" дея изоҳ берган.

336
Теглар:
Трамп, АҚШ