Арктика хўжайинлари

556
(Янгиланган 14:46 27.02.2017)
  • Оқ айиқлар
  • Оқ айиқ
  • Оқ айиқ
  • Оқ айиқ
  • Оқ айиқлар
  • Оқ айиқ
  • Оқ айиқ
  • Сингапур ҳайвонот боғидаги оқ айиқ
  • Оқ айиқлар
  • Оқ айиқлар
  • Оқ айиқлар
  • Оқ айиқлар
  • Оқ айиқлар
  • Оқ айиқлар
  • Оқ айиқ балиқ емоқда
  • Оқ айиқлар
  • Оқ айиқлар
  • Оқ айиқлар
Халқаро оқ айиқлар куни бутун дунёда 27 феврал куни нишонланади. Арктика хўжайинлари ҳақидаги фотолентамизни эътиборингизга ҳавола қиламиз

Оқ айиқлар — коинотимизнинг энг ажабтовур ҳайвонларидан биридир. Бу баҳайбат ва виқорли жониворлар Ер сайёрасидаги энг эксремал ва совуқ манзилларда омон қоладилар.

556
  • Оқ айиқлар
    © Sputnik / Валерий Мельников

    Москва вилояти Сичево қишлоғида жойлашган ҳайвонот боғидаги бир ёшли оқ айиқлар.

  • Оқ айиқ
    MOHD FYROL / AFP

    Шимол айиғи Сингапур ҳайвонот боғида унга совғага олиб келинган музқаймоқни паққос туширмоқда.

  • Оқ айиқ
    © Sputnik / Александр Вильф

    Ой айиқлар қурғоқликда туғилганлари билан, ўз вақтларининг каттагина қисмини денгизда ўтказадилар. Уларнинг илмий номи Ursus Maritimus "денгиз айиғи" маъносини беради.

  • Оқ айиқ
    CAROLINE SEIDEL / DPA / AFP

    Оқ айиқларнинг тилида пигмент миқдори ҳаддан зиёд. Бу тилга жуда кўп қон келиб тушиши туфайлидир. Оқ айиқларнинг тили баъзан тим-сиёҳ рангда ҳам бўлиши мумкин.

  • Оқ айиқлар
    HOLGER HOLLEMANN / DPA / AFP

    Германиянинг Ганновер ҳайвонот боғидаги оқ айиқ.

  • Оқ айиқ
    © Ruptly

    Оқ айиқни сузиш бўйича уста деб айтиш мумкин, у тўхтовсиз бир неча кун давомида сузишни амалга ошириши мумкин.
    Оқ айиқлар соатига 10 километр тезликда сузади.

  • Оқ айиқ
    © Sputnik / Alexander Kryazhev

    Улкан ўлчамларига маҳлиё бўлиб, бу маймоқ мени қувиб ета олмайди, деган хаёлга борманг! Арктика хўжайинлари соатига 40 километр тезликда югуришлари мумкин.

  • Сингапур ҳайвонот боғидаги оқ айиқ
    ROSLAN RAHMAN / AFP

    Инука - тропикда дунёга келган биринчи оқ айиқ.

  • Оқ айиқлар
    JOHN MACDOUGALL / AFP

    Берлин ҳайвонот боғидаги уч ойлик оқ айиқ.

  • Оқ айиқлар
    © Sputnik / Вера Костамо

    Оы айиқ - дунёдаги энг йирик йиртқич ҳисобланади. Энг оғир жонивор оғирлиги 1002 килограммгача борган. У Аляска ғарбий қисмида отиб ўлдирилган эркак оқ айиқ бўлган.

  • Оқ айиқлар
    © Sputnik / Вера Костамо

    Шимолий Муз океанидаги оқ айиқ.

  • Оқ айиқлар
    Peter Steffen / dpa / AFP

    Оқ айиқ

  • Оқ айиқлар
    Sebastien Bozon / AFP

    Оқ айиқларнинг болалари жуда ақлли бўлади. Негаки, оналари ов қилаётган вақтда улар ҳаракатсиз туришни туғилганларидан бошлаб ўргана бошлайдилар.

  • Оқ айиқлар
    © Sputnik / Валерий Мельников

    Оқ айиқлар ўта тозаликка ўч бўлади. Озиқланиб бўлгач, камида ярим соат вақтларини ўз териларини қолдиқлардан тозалашга сарфлашади.

  • Оқ айиқ балиқ емоқда

    Балиқ томон чўзилаётган оқ айиқ

  • Оқ айиқлар
    © Sputnik / Валерий Мельников

    Оқ айиқлар озиқдан сўнг дам олишни хуш кўришади. Баъзан уларнинг ҳатти ҳаракатлари одам ҳаракатларини эслатади.

  • Оқ айиқлар
    © Sputnik / Максим Блинов

    Асосан урғочи оқ айиқлар бўғоз вақтларида октябрдан апрел ойига қадар қишки уйқуга кетишади. Эркак айиқлар эса ҳар йили ҳам қишки уйқуга кетавермайди, кетган тақдирда ҳам бу узоқ давом этмайди.

  • Оқ айиқлар

    Прага ҳайвонот боғидаги оқ айиқ.
    Агар оқ айиқ 7-10 кундан узоқ вақт озуқани ушлай олмаса, у то кейинги ўлжани қўлга киритгунга қадар ўзидаги ёғ захираларини ейишни бошлайди.

3d модель коронавируса

Коронавирус ҳеч қачон йўқ қилинмайди англиялик эксперт

495
(Янгиланган 18:27 03.12.2020)
"Коронавирус ҳеч қачон йўқ қилинмайди, вакцина қилинган тақдирда ҳам у мавсумий касаллик сифатида сақланиб қолади", - деди англиялик бош шикофор Жонатан Ван Там.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Коронавирус ҳеч қачон йўқ қилинмайди, вакцина қилинган тақдирда ҳам у мавсумий касаллик сифатида сақланиб қолади, деб ҳисоблайди Англия бош врачининг ўринбосари Жонатан Ван Там. РИА Новости хабарига асосан.

Буюк Британия чоршанба куни коронавирусга қарши вакцинани сертификатлади.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги Pfizer ва BioNTech компаниялари яратган вакцинадан фойдаланишга рухсат олганини маълум қилди. Кейинги ҳафтда вакцинани Буюк Британияда олса бўлади.

Оммавий эмлаш 2021 йилнинг баҳорида бошланади, май ойида аҳолининг энг заиф тоифалари, шифокорлар, ижтимоий ишчилар ва қариялар вакцинани олади.

"Коронавирус ҳеч қачон йўқ қилинмайди, деб ўйлайман, у мавсумий муаммо бўлиб қолиши мумкин деб ўйлайман ... биз ўрганган одатлар - ниқоб ва санитайзерлар  - сақланиб қолиниши мумкин", - деди Ван Там чоршанба куни брифингда.

Мутахассиснинг фикрига кўра, вентиляцияси ёмон бўлган хоналар, одамлар зич жойлашган хоналар энг хавфли бўлиб қолмоқда.

495
Теглар:
коронавирус пандемияси, коронавирус
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Озарбайжон илк бор Қорабоғдаги урушда йўқотган қурбонлари сонини очиқлади

538
Тоғли Қорабоғда давом этган жанговар ҳаракатлар давомида Озарбайжон Қуролли кучларининг нечта ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлгани маълум қилинди.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. 27 сентябрдан 10 ноябрга қадар Тоғли Қорабоғда давом этган жанговар ҳаракатлар давомида Озарбайжон Қуролли кучларининг 2 783 нафар ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги хабар қилмоқда.

“Ватан урушида Қуролли кучларимизнинг 2783 нафар ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлди. 103 нафар ҳарбий хизматчининг шахси ДНК таҳлили усулида аниқланмоқда”, - дейилган хабарда.

Вазирлик маълумотларига кўра, 100 нафардан зиёд киши бедарак йўқолган. Уларни жойини аниқлаш ва оилаларига бериш чоралари кўрилмоқда.

“Ҳозирда тиббиёт муассасаларида 1245 нафар ҳарбий хизматчиларимиз даволанмоқда”, - дея қўшимча қилган Озарбайжон Мудофаа вазирлиги.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида охирида яна бошланган Тоғли Қорабоғ можароси Россия, Озарбайжон ва Арманистоннинг уч томонлама келишувига асосан 10 ноябрда тўхтатилган эди. Шундан сўнг ҳудудга Россия тинчликпарвар кучлари киритилган ва келишилган ҳолда Агдам, Келбажар ва Лочин ҳудудлари Озарбайжон ихтиёрига берилган эди.

538
Теглар:
қурбонлар, Тоғли Қорабоғ, Озарбайжон
Мавзу бўйича
Озарбайжон армияси Қорабоғда 20тадан ортиқ қишлоқни ўз назоратига олди - Алиев
Алиев Ереванга Қорабоғ масаласида “охиригача бориш” билан таҳдид қилди
РФ назорати остида: россиялик тинчликпарвар кучлар Қорабоғ пойтахтига киришди — видео
Тоғли Қорабоғ: Озарбайжон, Арманистон ва Россия нимага келишиб олди
Нима учун Ғарб Тоғли Қорабоғ бўйича эришилган келишувдан норози
Қорабоғ: Россия тинчликпарвар кучлари Лочин йўлагини миналардан тозалади
Россия Тоғли Қорабоғ аҳолисига қандай ёрдам бермоқда - видео
Тоғли Қорабоғдаги уруш Озарбайжоннинг ғалабаси билан якунланди – Алиев

Россия қуроли: Су-57 қирувчиси ва “овчи” оғир зарба дрони

29
Декабрь ойида 76 та 5-авлод Су-57 самолётлари Россия Ҳаво-космик кучларини жанговар сафида ўз ўрнини эгаллайди. Сунъий интеллект билан жиҳозланган пилотсиз учар қурилма С-70 "Овчи" (Охотник) ҳам етказиб берилади.

Айни вақтда синов майдончасида ракеталарни тўхтатиш ва йўқ қилиш алгоритмларини муваффақиятли ўзлаштирмоқда.

Илгарироқ РФ Мудофаа вазирлиги ҳаво-космик кучлари йил охирига қадар бешинчи авлод Су-57 қирувчининг биринчи сериясини қабул қилиши ҳақида хабар берган эди, самолёт деярли тайёр. Келгусида ҳар йили 15 та самолёт ишлаб чиқарилади ва 2021 - 2027 йилларда 76 та Су-57 қирувчиси учта авиация полкини жиҳозлаш учун етказиб берилади.

Улардан биринчиси 1-поғонали двигател билан ишлаб чиқарилади ва 2025 йилдан 2-поғонали двигателлар серияси бошланади. Бироқ, бугунги кунда Су-57 дунёдаги энг илғор ва қудратли қирувчилардан бири ҳисобланади.

Россия бешинчи авлод самолёти барча турдаги ҳаво, ер ва сув устидаги нишонларни йўқ қилишга қодир. Маневрлик ва овоздан юқори тезликларнинг комбинацияси, замонавий борт электроникаси Су-57ни юқори жанговар самарадорлик ва рақибга нисбатан устунликни таъминлайди. Military Watch Magazine маълумотига кўра, Су-57 ноёб борт қуролларига, шу жумладан ултра сезгир радарларга, 400 км масофага учадиган “ҳаво-ҳаво” гипертовушли ракеталарига, рақиб ракеталаридан лазер ҳимоя қилиш тизимига ва бошқа юқори технологик афзалликларга эга.

Аввалроқ бешинчи авлод қирувчиси учун кенг кўламли авиация қуроллари (ракеталар) бўйича катта шартнома тузилганлиги, яъни Су-57 "бўш" учмаслиги ҳақида маълум бўлган эди. Оғир дронлар билан боғланганда Су-57 ҳаво қўмондонлиги марказига айланади. Икки юқори технологияли янги инновацияларнинг жанговар хусусиятларига ортиқча баҳо бериш қийин.

Жанговар устунлик

Энг янги қирувчи Суриядаги Россия қўшинлари гуруҳи таркибида синовдан ўтди. Парвозлар самарадорлигини, интеллектуал ахборот-бошқарув комплексини, қурол-яроғ ва барча борт тизимларини текшириш мақсадида 10тадан ортиқ парвоз амалга оширилди.

© Sputnik / Виталий Тимкив

Су-57 қирувчиларининг айрим технологик устунлиги Американинг бешинчи авлод қирувчилари, хусусан F-22 Raptor учун умуман имконсиздир.

Сунъий интеллект жанговар бошқарув тизимини бирлаштирилган, бу ҳарбий илм-фанидаги инқилобдир. Су-57 қирувчиси автоматик режимда 90% вазифаларни бажаришга қодир ва ҳатто илгари тайёрланган дастур бўйича тўлиқ автоматик равишда ишлай олади. Агар учувчи жангда яраланган (ўлдирилган) бўлса, бошқарув тизими устувор вазифаларни мустақил равишда белгилайди, зарба беради ва транспорт воситаси ва одамнинг базага автоматик равишда қайтишини таъминлайди.

Х-диапазоннинг фазали антенна мажмуаси самолётнинг яхлит радарлари кўриш майдонини кенгайтиради, учувчининг вазиятни англаш қобилиятини оширади ва тактик усулларни бошқа қирувчилардан кўра яхшироқ бажаришга имкон беради. "Ён РЛТ" нишонларни қидириш имкониятини оширади ва Су-57 рақиб радарлари учун кўринмаслигининг сифат жиҳатидан янги даражасини яратади.

Уч ўлчовли вектори узоқ масофага ёки яқин жангларда ақл бовар қилмайдиган манервларни амалга оширишга имкон беради ва юқори жанговар омон қолиш гаровига айланади. Шу билан бирга, "самолёт-компьютер" аэродромларда қийинчиликларсиз техник хизмат кўрсатиш мумкин, ва асфалтланмаган аэродромлар шароитида учиб-қўнишга қодир. Бундай кучли ва технологик жиҳатдан олдиндан айтиб бўлмайдиган машиналар рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмайди.

Су-57 улкан экспорт салоҳиятига эга ва серияга чиқишдан олдин ҳам хорижий мижозларнинг "сафини тўплади". Россия бешинчи авлод қирувчисининг биринчи эгаси -Жазоир, у минтақавий қўшниларининг ҳаво кучларини мустаҳкамлаш фонида 14 та самолётга буюртма берди. Шартнома нархи 2 миллиард $ни ташкил этади, етказиб бериш 2025 йилгача якунлаш режалаштирилган.

Жанговар боғлам

2 декабр куни Ашулук полигонида ракета ҳужумида С-70 "Охотник" ҳужум дрони синовдан ўтказилди. “Ҳаво-ҳаво” ракеталарини қўллаш имитациясида, дроннинг қирувчиси билан биргаликда парвози амалга оширилди. Самолётларнинг электрон тизимларини ракеталарни бошқариш тизимлари ва Су-57 самолётлари билан биргаликда ҳаракати баҳоланди. “Охотник” дунёда биринчи қирувчи-тутувчи пилотсиз учар қурилма бўлиши мумкин. Машғулот босқичида ҳаводаги вазият ва нишонлари ҳақидаги барча маълумотларни ердан ёки бошқарувчи қирувчидан олади. Келажакда автоном жанговар фойдаланиш мумкин.

Оғир пилотсиз учар қурилма ўзининг "ақли" ва олти тоннадан ортиқ ракета ва бомбаларни 5000 км масофага етказиш қобилиятига эга. “Охотник”нинг Су-57 қирувчиси билан ҳарбий шериклиги энг юқори технологик рақибга яхши нарса ваъда қилмайди. “Сухой” яратилган кам кўринадиган “Охотник” Россия ҲКК зарбали функциялари бўлган биринчи оғир дронга айланади. Очиқ манбаларга кўра, машина узунлиги 19 метр, қанотлари 14 метр, парвоз оғирлиги 20 тонна ва максимал тезлиги - соатига 1000 километрга тенг.

“Охотник” нисбатан яқинда, 2019 йилнинг ёзида, тахминан 20 дақиқа давом этган биринчи парвозини амалга оширди. Парвози ишончли, яхши бошқарилди. Ўша йилнинг кузида “Охоник” ва Су-57 самолётларининг биринчи қўшма парвози амалга оширилди. Оғир дроннинг жанговар қобилиятлари доимий равишда такомиллашиб бормоқда; 2020 йилда сезиларли технологик тараққиётга эришилди. Яқин келажакда – “Охотник” турли шароитда ҳаво, ер ва ер усти нишонларига зарба бериш машқлари бажарилади.

Ҳозиргача дунёнинг бирон бир давлати ҳужум дронини “самолёт тўхтатиб қолувчи” сифатида фойдала олмади ва "шериклар" сезиларли даражада асабийлашмоқда.

29