Путин тожик-афғон чегарасини мустаҳкамлашни буюрди

© Sputnik / Хушнуд Рахматуллаев / Медиабанкка ўтишТожик-афғон чегараси
Тожик-афғон чегараси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия президенти Тожикистон ва Афғонистон чегарасини мустаҳкамлашга кўрсатма берди

ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Владимир Путин тожик-афғон чегарасини мустаҳкамлаш бўйича кўрсатма берди, деб хабар қилди журналистларга Россиянинг биринчи вице-премьери Игорь Шувалов.

РФ президенти В. Путиннинг Тожикистонга расмий ташрифи - Sputnik Ўзбекистон
Россияда тожикистонликлар учун имтиёзлар бисёр, деди Путин Раҳмонга
"Тожикистон президенти Тожикистон ва Афғонистон чегарасидаги участканинг мустаҳкамланиши ҳақида батафсил сўзлади. Ва бизнинг президентимиз тегишли кўрсатмани берди. Эндиликда биз уни бажарамиз", — деган Шувалов Путин ва Эмомали Раҳмон ўртасида ўтказилган музокаралар натижаси ҳақида гапирар экан.

Россия президенти душанба куни Москва ва Душанбе тожик-афғон чегарасини ҳимоялаш учун амалга оширилаётган ҳаракатларни янада фаоллаштириш хусусида келишиб олишгани ҳақида хабар қилган эди. Бунинг учун Тожикистондаги Россиянинг 201-ҳарбий базаси жалб этилиши таъкидланди, деб ёзади РИА Новости.

Янгиликлар лентаси
0