Шойгу Путинга Палмира террорчилардан тозалангани ҳақида ахборот берди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишПалмиранинг бузилган тарихий қисми
Палмиранинг бузилган тарихий қисми - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Мудофаа вазири Сергей Шойга Владимир Путинга Пальмирани озод этиш бўйича ўтказилган операция муваффақиятли якунлангани ҳақида ахборот берди

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Сурия қўшинлари Россия Ҳарбий Космик Кучлари кўмагида Палмирани озод қилиш бўйича операцияни якунладилар, деб хабар қилди РИА Новости.

Палмира яна ИД қўлида - Sputnik Ўзбекистон
ИД қайтадан Палмирани эгаллаб олди
Хабарда айтилишича, Россия президенти Владимир Путинга бу ҳақда Мудофаа вазири Сергей Шойгу ахборот берган.

Қадимий шаҳар 2015 йилнинг май ойи ўрталаридан буён РФ ҳудудида таъқиқланган террорчилик уюшмаси назоратида эди. 2016 йил март ойи охирларида Сурия армияси Палмирани "ИД"дан озод этди, аммо шу йилнинг декабр ойи ўрталаридаёқ террорчилар Палмирани қайта эгаллаб олган эдилар.

Палмирани тарк этаётиб жангарилар йўллар ва биноларни миналаб кетган. РИА Новости мухбири хабар беришича, Сурия армияси жангчилари қадимий шаҳарнинг ҳаробага айлантирилган қисмларини кўздан кечириб, портловчи моддаларни излашмоқда. Портлашлар оқибатида Палмирадаги амфитеатр саҳнаси марказий қисми тўлиқ вайрон қилинган.

© Sputnik / Александр Макаров / Медиабанкка ўтишРуины древнего города Пальмиры
Руины древнего города Пальмиры - Sputnik Ўзбекистон
Руины древнего города Пальмиры
Янгиликлар лентаси
0