Россия Давлат думасининг ялпи мажлиси

Жириновский депутатларга: мен сизларни отиб, дорга осдираман, аблаҳлар!

1917
Айни вақтда Владимир Жириновский журналистлар у айтган гапларни нотўғри тушунишганини таъкидламоқда

ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. 15 март куни Владимир Жириновский ва "Единая Россия" депутатлари ўртасида рўй берган оғзаки тортишувдан кейин ЛДПР фракцияси тўлиқ таркибда мажлислар залини тарк этган эди.

ЛДПР етакчиси ўз нутқида Москва вилоятларидан бири бўлмиш — Рузда партия депутатларига босим ўтказилаётгани ҳақида ахборот берган ва Москва вилояти раҳбарлари ҳамда "Единая Россия" номига негатив фикрларни билдирган.

Жириновский Москва вилоятини "криминал" вилоят, депутатларни эса "сотилганлар" деб атаган. "Сизларни ҳам судга берамиз. Келгуси йилнинг март ойида мен Кремльга кўчиб кираман, шахсан ўзим сизларни отиб, дорга осаман, аблаҳлар", — дея қўшимча қилган у.

Шундан сўнг Жириновский фракцияни залдан чиқариб кетган.

Бугун Жириновский парламентарийлар ва журналистлар у айтган гапларни нотўғри тушунишганини таъкидламоқда.

Жириновский "отиш" ва "дорга тортиш" иборалари жиноий гуруҳлар аъзоларига тегишли, дея изоҳламоқда.

"Мен мафия ҳақида, жиноятчилик тўғрисида, коррупция ҳақида гапиргандим. Менинг мурожаатим айнан уларга қаратилган. Депутатлик корпусларининг бунга нима алоқаси бор", — дея таъкидлаган сиёсатчи.

Россиянинг қолган фракциялари Жириновскийни ножоиз таъкидлари учун узр сўрашга чақирган, аммо сиёсатчи кечирим сўраш нияти йўқлигини маълум қилмоқда.

1917
Теглар:
Жириновский, Россия
Изображение нового коронавируса атипичной пневмонии SARS-CoV-2. Также известный как 2019-nCoV

Коронавирусга иммунитет ҳосил қилувчи касаллик айтилди

37
Олимнинг сўзларига кўра, агар унинг тахмини тасдиқланса, инсонлар денге безгагига қарши эмланиб, коронавирусга муайян иммунитет олишлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Денге безгаги касаллигини бошдан кечирганларда COVID-19 га иммунитет ҳосил бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги Дьюк Университети профессори Мигель Николелиснинг ҳали эълон қилинмаган тадқиқотига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Америкалик олим сўнгги йилларда денге безгаги авж олиши қайд этилган жойларда коронавирус секинлик билан тарқалишини аниқлаган.

Таъкидланишича, бу кашфиёт денге флавивируси ва SARS-CoV-2 серотиплари ўртасидаги иммунологик ўзаро реактив имкониятини билдириши мумкин.

Николелиснинг сўзларига кўра, агар унинг тахмини тасдиқланса, инсонлар денге безгагига қарши эмланиб, коронавирусга муайян иммунитетга эга бўлишлари мумкин.

37
Сотрудница лаборатории проводит испытания вакцины от COVID-19 в центре Гамалеи

Россияда яна бир COVID-19 га қарши вакцина синовига рухсат берилди

73
Россияда коронавирусга қарши учинчи вакцинанинг клиник синовларига рухсат берилди. У Чумаков номидаги Илмий марказ томонидан яратилган.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Чумаков номидаги Илмий марказ томонидан яратилган коронавирусга қарши вакцинанинг клиник синовларига рухсатнома берди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар қилди.

Таъкидланишича, вакцина синовларида уч мингдан зиёд кўнгилли иштирок этади ва бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти талабларига мувофиқ келади.

Вакцинанинг клиник синовлари яқин кунларда Киров, Санкт-Петербург ва Новосибирскда бошланади. Кўнгиллилар эмлангандан сўнг 16 кун стационарда бўлади.

Вакцинанинг клиник синовлари жорий йилнинг ноябрь ойида якунланиши кутилмоқда.

Россия дунёдаги биринчи коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини август ойида рўйхатга олди. У Гамалея номидаги марказ томонидан яратилган ва Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилмоқда.

Шунингдек, Россияда “Вектор” маркази томонидан яратилган вакцина клиник синовдан ўтмоқда. Куни кеча Ўзбекистон айнан “Вектор” маркази томонидан яратилган коронавирусга қарши вакцина синовларида иштирок этишга қизиқиш билдиргани маълум бўлган эди.

73
Теглар:
коронавирус, вакцина, Россия
Мавзу бўйича
Ғарб нега вакцина пойгасида ютқазмоқда: Россия аллақачон фош қилинди
Қирғизистон Россия билан вакцина етказиб беришга доир музокара олиб бормоқда
ЖССТ коронавирусга қарши вакцина учун Россияга миннатдорчилик билдирди
Беларусь коронавирусга қарши Россия вакцинаси синовларини бошламоқда
Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси иштирокчиларига тавсиялар эълон қилинди
Ўзбекистон COVID-19 га қарши Россия вакцинаси синовида иштирок этишга қизиқиш билдирди