2001 йил 11 сентябрда содир этилган теракт

Саккиз юздан ортиқ америкаликлар Саудия Арабистони устидан даъво аризасини беришди

1127
(Янгиланган 11:08 21.03.2017)
Даъвогарлар қироллик ҳукуматидан етказилган зарар учун молиявий компенсация талаб қилишмоқда. Моддий товон миқдори ҳозирча маълум қилинмаяпти

ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. 2001 йил 11 сентябр терактларида қурбон бўлганлар бир гуруҳ инсонларнинг қариндошлари Саудия Арабистонига қарши даъво аризасини бердилар. Улар саудиячиларни "Ал-Қоида" террорчилик гуруҳини молиялаштиришда ва қўллаб-қувватлашда айбламоқда, деб хабар қилди РИА Новости.

800 киши номидан берилган 135 бетлик аризада терактлар натижасида қурбон бўлган ва жабрланган инсонларнинг ва уларнинг қариндошларининг исм-шарифлари санаб ўтилган. Даъво аризаси душанба куни Манхэттендаги федерал судига берилган. Даъвогарлар қироллик ҳукуматидан етказилган зарар учун молиявий компенсация талаб қилишмоқда. Моддий товон миқдори ҳозирча маълум қилинмаяпти.

"Саудия Арабистони икки юзламалик қилди. АҚШ олдида ва Ғарбнинг бошқа давлатлари қаршисида у "Ал-Қоида" ва террорчиликка қарши курашаётган давлатдек кўрсатди ўзини. Аммо шу билан бирга, ушбу ҳужжатда келтирилганидек, Саудия Арабистони ҳукумати номидан иш олиб борувчи шахслар "Ал-Қоида"га каттагина ёрдам бериб келишган", — дейилади даъво аризаси матнида. Шунингдек, Саудия Арабистони кўмагисиз, террорчилар 11 сентябрда юз берган терактларни амалга ошираолмаган бўлишлари қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, президент Барак Обама тақиқига қарамай АҚШ Конгресси 2001 йил 11 сентябр терактларида қурбон бўлганларнинг оилаларига Саудия Арабистони устидан даво қилиш ҳуқуқини берувчи қонунни қабул қилгач, АҚШ пойтахтида яшовчи Стефани Росс Десимон томонидан ёзилган даъво энг биринчиси бўлди.

Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлигининг фикрича, АҚШ томонидан қабул қилинган қонун юз йиллар давомида халқаро муносабатларнинг асосини ташкил қилган суверен давлат тамойилларига жиддий путур етказмоқда.

1127
Теглар:
Саудия Арабистони, теракт, АҚШ
Пожилая женщина на лавочке

Биолог: бошдан кечирилган коронавирус эрта қаришни тезлаштириши мумкин

97
Маълум қилинишича, коронавирус беморларининг 70 фоизида айрим ички органларининг патологияси аниқланган.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Коронавирусни бошдан кечиргандан кейинги асоратлардан бири эрта эрта қариш бўлиши мумкин. Бу ҳақда бу ҳақда Жорж Мэйсон университетининг тизимли биология мактаби профессори Анча Баранова РИА Новости билан суҳбатда маълум қилди.

Мутахассис коронавируснинг енгил ва ўрта даражасини бошдан кечирган одамлар соғлиғини кузатган бир гуруҳ шифокорларнинг тадқиқот натижаларига таяниб шундай фикрни билдирган.

Аниқланишича, беморларнинг 70 фоизида айрим ички органларининг патологияси аниқланган. Энг кўп учраган ҳолат ёғли гепатоз (жигар яллиғланиши) ва ошқозоности бези тўқималарининг ёғли дегенерацияси бўлган.

“Одатда бундай ташхислар 60 ёшда қўйилади, коронавирусдан тузалгандан гуруҳида бу 40 ёшдаёқ кузатилган”, - деди Баранова.

У коронавирус инфекцияси “ресурсларни олиб, қариликни яқинлаштириши” ҳақидаги фикри билан ўртоқлашди. Шу билан бирга у касаллик асоратлари янада батафсил ўрганишни талаб этишини таъкидлади

97
Теглар:
эрта қариш, коронавирус пандемияси, коронавирус
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Мавзу бўйича
Коронавирусга чалинган беморларда эшитиш қобилияти ёмонлашади - олимлар
Олимлар COVID-19 "қариндошлари"ни топишди – бу Хитойда эмас
Олимлар коронавируснинг заиф жойини аниқлади
Олимлар коронавируснинг энг аниқ 3D-моделини яратишди – видео
Британиялик олимлар узоқ умр кўриш сирини очиб беришди
Коронавируснинг янги аломати айтилди
Макдональдс

“Макдоналдс” 50 йилда илк бор Бигмак рецептини ўзгартирди

71
(Янгиланган 18:04 02.12.2020)
Макдоналдс ўз мухлислари талабларига мувофиқ Бигмак рецептини ўзгартиришга қарор қилди: энди котлеталар орасидаги нон бўлмайди...

ТОШКЕНТ, 2 дек - Sputnik. "Макдоналдс" охирги 50 йилда илк бор ўзининг энг машҳур гамбургери "Бигмак" рецептини ўзгартиришга қарор қилди, Bloomberg хабарига асосан.

Бундан буён фастфуд тармоғи хўрандаларга Бигмакнинг икки хилини таклиф қилади. Уларнинг бирида қийма гўштли котлеталар орасига қўйиладиган нон бўлаги бўлмайди. Иккинчи хил гамбургер эса янада каттароқ бўлади ва унинг калорияси 860 ккалгача ошади.

Хабарда айтилишига кўра, дунёга машҳур фастфуд тармоғи ўз мухлислари талабларига тўлиқ жавоб бериш учун ана шундай қарор қабул қилган. 

71
Национальная валюта Узбекистана — сум

Пенсия таъминотига доир қонун лойиҳаси тайёрланди

482
Молия вазирлиги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритишга доир ҳужжат тайёрлади.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Молия вазирлиги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини тайёрлаб, умумий муҳокамага қўйди.

Лойиҳанинг асосий мақсади - “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида” 2020 йил 15 октябрдаги қонунига асосан, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунида белгиланган “ногирон” деган атамани “ногиронлиги бўлган шахс” атамасига алмаштириш.

- меҳнат қобилиятини йўқотган ногиронлиги бўлган шахсга меҳнат қобилияти тикланганлиги ёки узрсиз сабабларга кўра қайта кўрикдан ўтишга келмаганлиги оқибатида пенсияси тўхтатиб қўйилиб, беш йилдан муддатдан сўнг шахсни такроран ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этилганида, амалда бўлган қонунчилик талабларидан келиб чиқиб ногиронлик пенсиясини тайинлаш.

- пенсионернинг вафоти муносабати билан унинг вафот этган ойдаги пенсия пулини оила аъзоларига тўлиқ миқдорда тўлаш.

Таъкидланишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Давлат бюджетидан ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан йилига 4,4 млрд сўм қўшимча маблағ талаб этилади.

482