АҚШ байроғи

Америка грин-карта лотереясини бекор қилмоқчи

6241
(Янгиланган 16:53 21.03.2017)
Икки республикачи-сенаторлар Америка Қўшма Штатларига кириб келаётган қонуний иммигрантлар сонини икки баробар қисқартириш таклифи билан чиқмоқда. Трамп маъмурияти билан ҳамкорликда яратилган бу қонунчилик лойиҳаси ҳали Конгресс томонидан маъқулланиши лозим

ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik, Дилшода Раҳматова. АҚШ ҳукумати Green Card лотереясини бекор қилмоқчи, деган гап-сўзлар сўнгги вақтларда тез-тез қулоққа чалина бошлади.

АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп, архив сурат
© Sputnik / Алексей Филиппов
АҚШда доимий яшаш ва ишлаш имкониятини берувчи грин-карта (яшил карточка) узоқ йиллардан бери миллионлаб инсонлар учун АҚШ дарвозасини очади. Ўзбекистондан, масалан, йилига ўртача 2-3 минг киши шу тарзда иммиграция қилади.

Green Card лотереяси бекор қилинишига кимдир ишонди, яна кимдир бу ҳақда аниқроқ маълумот олишни хоҳлади. Масалага ойдинлик киритиш учун интернет тармоғида айнан шу мавзуда ёритилган хабарларни бирма-бир кўздан кечириб чиқдим.

Ҳаммаси Конгрессга боғлиқ

Маълумотларни ўқир экансиз, Green Card йўқ қилиш масаласи аллақачон ва бир неча маротаба давлат даражасида кўтарилганига гувоҳ бўлиш мумкин. Эътиборлиси, иммиграция масаласини узил-кесил ҳал қилиш истагида ёнувчи республикачилар грин-картани йўқ қилиш учун овоз бериб келаётган бўлсалар, демократлар республикаларнинг бу иштиёқига қарши чиқмоқда.

Коса тагида нимкоса…

Ҳаммаси биз ўйлаганчалик оддий эмас. Республикачилар Green Card лотереясини тўлиқ бекор қилиш ҳақида эмас, балки мамлакатга кириб келаётганларни яхшироқ "фильтрлаш" тўғрисида оғиз очишмоқда. Масалан, республикачи Дарелл Айса маълум бир навбатлар ташкил қилиш ҳақида гапирган. Унинг фикрича ҳозир кимга эҳтиёж кўпроқ, дейлик, олимгами ёки официантга — АҚШнинг ўзи ажратиб олиши керак, деган бир таклифни илгари сурган.

Грин-карта жавобини 13 йил кутасиз…

SlavicSac.com нашри республикаси-сенаторлар Том Коттон ва Дэвид Пердью АҚШ иммиграция тизимини тубдан ўзгартирувчи қонун лойиҳаси устида ишлашаётганини маълум қилди. Қонунчилик лойиҳаси муаллифлари режасига кўра, эндиликда мамлакатга кириб келаётган чет элликлар сони тенг ярмига — миллион нафардан 500 минггача қисқариши мумкин.

Гап шундаки, Том Коттон ва Дэвид Пердьюлар АҚШда доимий яшаш ҳуқуқини берувчи лотерея (грин-карта) дастурини бекор қилиш, иммигрантлар оила аъзоларига мамлакатга кириш тартибини ўзгартириш ҳамда АҚШда ишлаш ҳуқуқига эга бўлиш шартларини қийинлаштириш (бундай рухсатномани олиш учун 13 йилгача кутишга тўғри келиши мумкин) орқали иммигрантлар сонини кескин камайтириш мумкин, деган таклифни илгари сурганлар.

Том Коттон ва Дэвид Пердьюлар уларнинг бу таклифи жорий йилнинг ўзидаёқ Сенат томонидан кўриб чиқилишига умид қилишмоқда. Коттон ва Пердьюнинг сўзларига кўра, ушбу қонунчилик лойиҳаси ҳақида эълон қилишдан олдин улар президент Трамп билан учрашишган ва бу масалани у билан муҳокама қилишган.

6241
Теглар:
грин-карта, Grin-karta, АҚШ

Индонезияда “одам қиёфасидаги” акула овланди

43
(Янгиланган 12:58 25.02.2021)
Индонезиялик балиқчининг тўрига ғайриоддий акула илинди. Акула ичида уч боласи бор эди, улардан бири инсон қиёфасига эга.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Индонезиялик балиқчи Роти ороли соҳилида ғайриоддий акула овлади. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар қилмоқда.

Абдулла Нурен исмли балиқчининг тўрига тасодифан катта акула илинган ва у овни уйига олиб келган.

Эркак уни сотиш учун майдалаётган вақтда акула ичида унинг уч боласини борлигини кўрган. Уларнинг иккитаси оддий акулага ўхшарди, учинчисининг эса турқи қийшайган эди ва бу уни одамга ўхшатарди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Daily Mail (@dailymail)

“Иккитаси онасига ўхшарди, учинчисининг эса одам қиёфаси бор эди”, - деган Нурен.

Балиқни қўшнилар унинг балиғини сотиб олиш истагини билдиришгани, лекин у рад жавобини берганини қўшимча қилган.

“Уйим акулани кўрмоқчи бўлган кишиларга тўлиб кетди. Мен балиқни ўзимда сақлайман. Ўйлайманки, у менга бахт олиб келади”, - деди балиқчи.

43

Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги ерларини хорижликларга сотиш тақиқланади

51
(Янгиланган 12:20 25.02.2021)
Тоқаев ер масаласи қозоғистонликлар учун жуда муҳимлиги, ер улар учун давлатчилик рамзи эканини қайд этди.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги ерларини чет эллик жисмоний ва юридик шахсларга ижарага бериш ва сотиш тақиқланади. Мамлакат президенти Қасим-Жомарт Тоқаев тегишли қонун лойиҳасини тайёрлаш бўйича топшириқ берди.

Тоқаев Миллий жамоат ишонч кенгаши йиғилишида чиқиш қилаётиб, ер масаласи қозоғистонликлар учун жуда муҳимлиги, ер улар учун давлатчилик рамзи эканини қайд этди.

“Мен бир неча марта ер хорижликларга сотилмаслигини айтганман. Бу борадаги миш-мишларга чек қўйиш даркор. Биринчидан, мен қишлоқ хўжалиги ерларини хорижликларга ва хорижлик юридик шахсларга сотиш, ижара беришни қонун билан тақиқлаш бўйича топшириқ бераман. Бу хорижлик улуши бор юридик шахслага ҳам тааллуқли”, - деди Тоқаев. Унинг сўзларидан Sputnik Қозоғистон келтирган.

Давлат раҳбари бу масалага оид қонун лойиҳасини президент девони ишлаб қилиши шартлиги қўшимча қилди.

51
Теглар:
Қасим-Жомарт Тоқаев, Қозоғистон

Россиялик 77 ёшли буви TikTokни "портлатиб" юборди - видео

0
(Янгиланган 13:13 25.02.2021)
Бувининг ҳазиломуз насиҳатлари кўпчилликка маъқул келган шекилли - қисқа вақт ичида унинг аккаунтига деярли 500 минг киши аъзо бўлди.

Россиянинг Ейск шаҳрида яшовчи 77 ёшли Екатерина Горбунева қисқа вақт ичида Интернет юлдузига айланди.

"Супербуся" ник остида TikTokда пайдо бўлган буви ўз видеолавҳаларида ёшларга тамаки чекмаслик алкогол ичмаслик ва бошқа насиҳатларни шеърлар тарзда айтиб боради. 

Энг қизиғи, бувининг бундай ҳазиломуз насиҳатлари кўпчилликка маъқул келган ва қисқа вақт ичида унинг подписчиклари сони 500 мингга яқинлашган. 

Видеолавҳаларни суратга олишда ва ижтимоий тармоқларда жойлаштиришда Горбуневага унинг набираси Алина ёрдам беради. 

"Супербуся"нинг навбатдаги мақсади - Азов денгизида TikTok House очиш. 

Батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг. 

 

0