Британия разведкаси рус тилини биладиганларга 36000 евро маош таклиф қилмоқда

© AFP 2023 / Fabrice CoffriniБританский флаг на фоне Биг-Бена в Лондоне
Британский флаг на фоне Биг-Бена в Лондоне - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Буюк Британиянинг икки разведка хизмати рус тили, Россия тарихи, маданияти ва сиёсатини биладиганларни ишга чақирди

ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Буюк Британия ҳукумат алоқа маркази (GCHQ) ва MI5 контрразведка хизмати рус тилини биладиган номзодларни ишга таклиф қилмоқда.

Матбуот - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ разведкаси ўзбек газеталаридан нима излаган

GCHQ — Буюк Британиянинг радиоэлектрон разведка олиб борувчи ҳамда ҳукумат органлари ва армияси ахборотлари муҳофазаси билан шуғулланади. MI5 — Британия контрразведка хизмати бўлиб, Бирлашган Қиролликни терроризм, жосуслик ва оммавий қирғин қуроллари тарқалиши каби таҳдидлардан ҳимоя қилади.

"Рус тилини билишингиз сиз учун разведкада ажойиб фаолият олиб бориш имконияти очиб бериши мумкин", — дейилади расмий сайтдаги эълонда.

Разведка хизматида ишлашга рус тили она тили бўлганлар ҳамда русчани институтда ёки Россияда яшаб ўрганганлар таклиф этилмоқда. Номзодлар шунингдек, Россия маданияти, тарихи ва сиёсатидан хабардор бўлишлари даркор. Имконияти чекланганлар ҳам ўз номзодларини кўрсатишлари алоҳида таъкидланган.

Суҳбатдан муваффақиятли ўтганлар учун 30 минг 490 фунт (36 минг евро) маош тўланиши айтилган, деб ёзади Sputnik Латвия.

Янгиликлар лентаси
0