Хитой қурган авианосец

Хитой ўзи қурган авианосецни бутун жаҳонга кўз-кўз қилди

1110
(Янгиланган 19:27 26.04.2017)
Хитойнинг самолётлар учиши ва қўниши учун мосланган иккинчи ҳарбий кемаси Далянь портида сувга туширилди. Кема қарийб 3 йил давомида қурилган

ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Хитой Ҳарбий денгиз кучлари иккинчи авианосецга эга бўлади, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Хитой ўз кучи билан қурган кемага Type 001A деб ном берилган.

"Хитойнинг самолётлар учиши қа қўниши учун мосланган иккинчи ҳарбий кемаси Далянь портида сувга туширилди", — деб хабар қилган Синьхуа агентлиги. Тантанали маросимда Марказий ҳарбий кенгаш раиси ўринбосари Фань Чанлун қатнашган. Лента қирқилгач, авианосец бортига анъанавий шампан виносини уриб синдиришган.

Хитойлик ҳарбийлар аввалига авианосецни 23 апрел — Миллий ҳарбий-денгиз кучларига асос солинган кунда сувга туширишни режалаштиришган. Аммо кейинчалик маросим бир неча кунга кечиктирилган.

Type 001A ҳақида бир оғиз

Хитой ўз кучи билан яратишни хоҳлаган биринчи авианосец қурилиш ишлари 2013 йилнинг ноябрида бошланган. Қурилиш ишлари билан Dalian Shipbuilding Industry Company шуғулланган.

Авианосец узунлиги 315 метрни, эни эса — 75 метрни ташкил қилади. Кема соатига 57 км тезликда ҳаракатлана олади.

Хитой ОАВларида келтирилаётган маълумотларга кўра, Type 001A бортидан 36 дона "Цзянь-15"(J-15) қирувчилари фойдаланишлари мумкин.

Type 001Aга қадар Хитой Ҳарбий-денгиз кучлари биргина "Ляонин" авианосеци билан қуролланган бўлган.

Энг катта авианосецга қайси давлат эга?

Замонавий авианосецлардан очиқ денгизда ҳаракатланувчи аэродром сифатида фойдаланилади. Бу турдаги кемаларнинг энг катта кучи — палуба авиацияси билан ўлчанади.

Бундан ташқари, барча авианосецлар ядровий қурол ёхуд баллистик ракета билан ҳам қуролланиши мумкин.

Айни кунда энг катта авиаташувчи флотга АҚШ эга. Америка ҲДКнинг шу турдаги 12та кемаси бор, яна ўнта кема захирага ўтказилган.

Америкаликлар бу авиаташувчилардан ўзлари иштирок этган барча можароларда фойдаланишган.

Шунингдек, замонавий авианосецларга эга мамлакатлар қаторидан: Буюк Британия, Италия, Испания, Хитой, Япония, Миср ва Жанубий Корея киради.

Россия ҲДК таркибида битта авианосец бор. "Адмирал Кузнецов" 1987 йилда сувга туширилган бўлиб, 1991 йилдан навбатчиликка киришган.

Кема 28 самолёт ва 24 вертолёт учун қўниш ва хизмат кўрсатиш майдони сифатида хизмат қилади. Ўтган йилнинг ноябр ойида Су-33 самолётлари илк маротаба "Адмирал Кузнецов" бортидан жанговор парвозларни амалга оширган ва Суриядаги террорчилар позициялари бўйлаб зарба берган. Ўша вақтдан эътиборан крейсер бир неча бор ҳарбий операцияларга жалб қилинган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

1110
3d модель коронавируса

Коронавирус ҳеч қачон йўқ қилинмайди англиялик эксперт

491
(Янгиланган 18:27 03.12.2020)
"Коронавирус ҳеч қачон йўқ қилинмайди, вакцина қилинган тақдирда ҳам у мавсумий касаллик сифатида сақланиб қолади", - деди англиялик бош шикофор Жонатан Ван Там.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Коронавирус ҳеч қачон йўқ қилинмайди, вакцина қилинган тақдирда ҳам у мавсумий касаллик сифатида сақланиб қолади, деб ҳисоблайди Англия бош врачининг ўринбосари Жонатан Ван Там. РИА Новости хабарига асосан.

Буюк Британия чоршанба куни коронавирусга қарши вакцинани сертификатлади.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги Pfizer ва BioNTech компаниялари яратган вакцинадан фойдаланишга рухсат олганини маълум қилди. Кейинги ҳафтда вакцинани Буюк Британияда олса бўлади.

Оммавий эмлаш 2021 йилнинг баҳорида бошланади, май ойида аҳолининг энг заиф тоифалари, шифокорлар, ижтимоий ишчилар ва қариялар вакцинани олади.

"Коронавирус ҳеч қачон йўқ қилинмайди, деб ўйлайман, у мавсумий муаммо бўлиб қолиши мумкин деб ўйлайман ... биз ўрганган одатлар - ниқоб ва санитайзерлар  - сақланиб қолиниши мумкин", - деди Ван Там чоршанба куни брифингда.

Мутахассиснинг фикрига кўра, вентиляцияси ёмон бўлган хоналар, одамлар зич жойлашган хоналар энг хавфли бўлиб қолмоқда.

491
Теглар:
коронавирус пандемияси, коронавирус
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Озарбайжон илк бор Қорабоғдаги урушда йўқотган қурбонлари сонини очиқлади

536
Тоғли Қорабоғда давом этган жанговар ҳаракатлар давомида Озарбайжон Қуролли кучларининг нечта ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлгани маълум қилинди.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. 27 сентябрдан 10 ноябрга қадар Тоғли Қорабоғда давом этган жанговар ҳаракатлар давомида Озарбайжон Қуролли кучларининг 2 783 нафар ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги хабар қилмоқда.

“Ватан урушида Қуролли кучларимизнинг 2783 нафар ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлди. 103 нафар ҳарбий хизматчининг шахси ДНК таҳлили усулида аниқланмоқда”, - дейилган хабарда.

Вазирлик маълумотларига кўра, 100 нафардан зиёд киши бедарак йўқолган. Уларни жойини аниқлаш ва оилаларига бериш чоралари кўрилмоқда.

“Ҳозирда тиббиёт муассасаларида 1245 нафар ҳарбий хизматчиларимиз даволанмоқда”, - дея қўшимча қилган Озарбайжон Мудофаа вазирлиги.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида охирида яна бошланган Тоғли Қорабоғ можароси Россия, Озарбайжон ва Арманистоннинг уч томонлама келишувига асосан 10 ноябрда тўхтатилган эди. Шундан сўнг ҳудудга Россия тинчликпарвар кучлари киритилган ва келишилган ҳолда Агдам, Келбажар ва Лочин ҳудудлари Озарбайжон ихтиёрига берилган эди.

536
Теглар:
қурбонлар, Тоғли Қорабоғ, Озарбайжон
Мавзу бўйича
Озарбайжон армияси Қорабоғда 20тадан ортиқ қишлоқни ўз назоратига олди - Алиев
Алиев Ереванга Қорабоғ масаласида “охиригача бориш” билан таҳдид қилди
РФ назорати остида: россиялик тинчликпарвар кучлар Қорабоғ пойтахтига киришди — видео
Тоғли Қорабоғ: Озарбайжон, Арманистон ва Россия нимага келишиб олди
Нима учун Ғарб Тоғли Қорабоғ бўйича эришилган келишувдан норози
Қорабоғ: Россия тинчликпарвар кучлари Лочин йўлагини миналардан тозалади
Россия Тоғли Қорабоғ аҳолисига қандай ёрдам бермоқда - видео
Тоғли Қорабоғдаги уруш Озарбайжоннинг ғалабаси билан якунланди – Алиев
Шавкат Мирзиёев принял российскую делегацию во главе с министром промышленности и торговли РФ Денисом Мантуровым.

Мирзиёев РФ саноат ва савдо вазири Денис Мантуровни қабул қилди

17
Денис Мантуров самимий қабул учун Ўзбекистон раҳбарига миннатдорлик билдирди ҳамда Россия президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

ТОШКЕНТ, 4 дек - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 декабрь куни Тошкент металлургия заводининг очилишига бағишланган тантанали тадбирлар доирасида Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Давлат раҳбари пойтахт ҳудудида амалга оширилган металлургия маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича йирик ва замонавий корхонани ташкил этиш лойиҳаси Ўзбекистон ва Россия компания ва банклари ўртасидаги самарали ҳамкорликнинг намунаси эканини катта мамнуният билан қайд этди.

Ушбу заводнинг вужудга келиши кейинги йилларда икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликда жиддий сифат ўзгаришлари кузатилаётганидан ҳам далолат беради.

Денис Мантуров самимий қабул учун Ўзбекистон раҳбарига миннатдорлик билдирди ҳамда Россия Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Учрашувда устувор қўшма дастур ва лойиҳаларнинг бориши кўриб чиқилди, амалий ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги режалар муҳокама қилинди.

Машинасозлик, агросаноат, фармацевтика, енгил ва озиқ-овқат саноати, кўплаб бошқа тармоқларда юқори технологик ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишда икки мамлакатнинг етакчи корхоналари ўртасидаги кооперация лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Саноат кооперацияси лойиҳаларини, шу жумладан ташкил этилган қўшма Лойиҳа офиси фаолияти доирасида ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга ҳамроҳлик қилиш, шунингдек, иқтисодиётнинг муҳим тармоқларига инвестицияларни кўпайтириш учун қулай шароитлар яратиш муҳимлиги қайд этилди.

 

17