Тожикистон президентининг қизи дипломатия сирлари ҳақида китоб ёзди

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишПрезидент Таджикистана Эмомали Рахмон
Президент Таджикистана Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Асарда Тожикистон дипломатиясининг стратегик мақсадларни амалга оширишга доир вазифалари, Тожикистоннинг БМТ ва бошқа минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорлиги тўғрисида тўхталган, тожик дипломатиясининг қисқа тарихи ва мамлакатнинг хориждаги ваколатхоналари ҳамда консуллик муассасалари ҳақида умумий маълумотлар келтирилган

ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги халқаро ташкилотлар бошқармаси раҳбари ўринбосари, мамлакат раҳбарининг қизи — Руҳшона Раҳмонованинг "Дипломатик хизмат асослари" номли китоби тақдимоти маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилди вазирлик матбуот-хизмати.

Раҳмон Озода Эмомали - Sputnik Ўзбекистон
Эмомали Раҳмоннинг қизи дунёнинг энг омадли аёллари рўйхатига киритилди
Тадбирда вазирлик ходимлари, дипломатик хизмат ветеранлари, олимлар ва халқаро муносабатлар мутахассислари иштирок этишган.

Тадбирда чиқиш қилганлар "Дипломатик хизмат асослари" китоби Тожикистон ташқи сиёсатидаги асосий сиёсий ва ҳуқуқий асослар баён этилган биринчи асар бўлганини таъкидлашган. Таъкидланишича, асарда Тожикистон дипломатиясининг стратегик мақсадларни амалга оширишдаги вазифалари, мамлакатдаги масалалар, Тожикистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорлиги тўғрисида тўхталган. Шунингдек, тожик дипломатиясининг қисқа тарихи ва Тожикистоннинг хориждаги ваколатхоналари ҳамда консуллик муассасалари ҳақида умумий маълумотлар келтирилган.

© МИД ТаджикистанаПрезентация книги "Основы дипломатической службы"
Презентация книги Основы дипломатической службы - Sputnik Ўзбекистон
Презентация книги "Основы дипломатической службы"

Китобга шунингдек, дипломатик хизмат ва халқаро муносабатларни тартибга солиб турувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда дипломатик терминларнинг қисқача луғати илова қилинган. 

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон президенти тўққиз нафар фарзанд — етти қиз ва икки ўғилнинг отаси. Раҳмоннинг энг кенжа ўғли — Сомоний — мактабда ўқийди. 28 яшар Рустам Эмомали эса Душанбе мэри этиб тайинланган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0